Гўшт маҳсулотларини назорат қилувчи бўлимга қўйиладиган талаблар
Қонунга кўра бир қатор техник регламентлар хусусан, “ёғ-мой маҳулотларининг хавфсизлиги тўғрисида”, сут ва сут маҳсулотларинингн хавфсизлиги тўғрисида”, “гўшт ва гўшт маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентлар халқаро талаблар даражасида ишлаб чиқилди. Техник регламентда 2017-2018 йилларда озиқ-овқат маҳсулолтларига доир қуйидаглар кўрсатилди.
- Озиқ-овқат маҳсултларини ёрлиқлашга талаблар.
- Озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқлари хавфсизлиги тўғрисида.
- Сут ва сут маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисида.
- Гўшт ва гўшт маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисида.
- Ёғ-мой маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисида
- Мева ва сабзавотлардан тайёрланган маҳсулотларни хавфсизлиги тўғрисида қатор регламентларни ишлаб чиқди.
Гушт сифатини назорат килувчи булимлар куйидаги БУЛИМЛАРНИ КАМРАБ ОЛГАН 1Бактериология бўлими 2Вирусология бўлими 3 Серология бўлими 4Паразитология бўлими 5Биокимё ва химтоксикология бўлими 6Радиология бўлими 7 Эпизоотия бўлими
Гўшт маҳсулотларини назорат қилш бўлимлари қуйидаглардан иборат бўлиб, улар маҳсулот сифатини назорат қилишга оид фаолиятни юритади.
Бактериология бўлими Қишлоқ хўжалик хайвонлари ва паррандалар ўртасида учрайдиган юқумли касалликларга ўз вақтида комплекс тарзда текшириб, тўғри ташхис қўйиш;бўлимда иш юритиш, ходимларнинг кунлик, жорий ва режавий ишларини ташкиллаштириш;диагностик текшириш натижалари бўйича хулоса бериш; бўлимда юритилаётган хужжатларни тўғри юритилишини назорат қилиш; бўлимдаги ички мехнат тартибини, мехнат интизомини, техника хавфсизлиги бўйича тартиб ва меъёрларга амал қилинишини назорат қилади; бактериология бўлимидаги барча жихозларга жавобгарлик ва бўлимни санитария холатини доимо талабга жавоб берадиган холатда сақланишини назорат қилади.
Туманлар ва туманлараро ветеринария лабораториялари бактериология бўлимлари иш фаолиятига методик рахбарлик қилиш, амалий ёрдам бериш ва юқумли касалликлар аниқланган хўжаликларга иш сафарига чиқиб, тегишли чора тадбирларни белгилаш , хамда уларни бажарилишини назорат қилиш.Туман ветеринария лабораторияларидан хисоботларни қабул қилиб,жамлаб Республика ветеринария лабораториясига жўнатиш.
Вирусология бўлими Қишлоқ хўжалик хайвонларида қутириш, лейкоз, оқсил, ринотрахеит, парагрипп, юқумли диарея, паррандаларнинг ўлат, ларенготрахеит каби касалликларига комплекс усулда, ўз вақтида сифатли диагностик текширишлар ўтказиб, тўғри ташхис қўйиш.Ахоли ва чорва ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, туман ва туманлараро ветеринария лабораторияларига, хўжаликларга бориб амалий ёрдам бериш;вирусология бўлимидаги барча жихозларга жавобгарлик ва бўлимни санитария холатини доимо талабга жавоб берадиган холатда сақланишини назорат қилаш;тажриба хайвонларини боқиш ва сақлаш шароитини доимий равишда назорат қилиб туриш, санитария холатини яхши сақлаш вазифалари хам зиммасига юклатилсин ва талаб этилсин.Хисоботларни ўз вақтида тайёрлаб, Республика ветеринария лабораториясига жўнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |