Дин фалсафаси



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/48
Sana18.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#499616
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48
Bog'liq
A.Abdusamedov. Dinlar falsafasi (o\'quv qo\'llanma)

фикрлар софлиги,
сўзнинг собитлиги, амалларнинг инсонийлиги
Охурамазда одамларни
ўз истакларида холис бўлиб, бир – бирлари билан муроса қилиб яшашни
одат 
қилишлари, ғаразгўйлик, димоғдорлик, шуҳратпарастлик,
қонунбузарлик каби иллатлардан ўзларини тийиб юришга чақирган.
Охурамазда берган панд-насиҳатга биноан “Берган сўзнинг устидан
чиқиш, унга содиқ қолиш, савдо-сотиқда шартномага қатъий амал қилиш,
қарзни вақтида тўлаш, алдамчилик ва хиёнатдан ҳоли бўлиш иймонлилик
аломатларидир”. Унинг 
фикрича, иймонли 
одам 
ўғрилик 
ва
талончиликдан, бегоналарнинг мол-дунёсига кўз олайтиришдан, ўз–ўзига
ҳиёнат қилишдан, яъни иймонига хилоф иш қилишдан ўзини сақлай
биладиган комил инсондир . “Таналарингизга нисбатан,- деган у, -
қалбингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг” яъни аввал маънавий дунёйингиз
мусаффо бўлса, моддий турмушингиз ҳам мукаммал бўлиб бораверади. Бу
шаклдаги фалсафий ғояларнинг ҳозирги давр учун ҳам аҳамияти бордир.
Ҳозирги замон миллий динлар жаҳон динларининг шаклланиши ва
кенг тарғибот қилинишига муайян таъсири ва ассимлация бўлишига


40
қарамай қадимда пайдо бўлган миллий динларнинг аксарияти ҳозиргача
сақланиб келмоқда .
Олимларнинг фикрича, миллий динлар асосан ўрта ва узоқ Шарқда
сақланиб қолган, аммо яқин Шарқда, Америкада, Европа ва Африкада
миллий динлар христианлик ва ислом каби жаҳон динлари кириб келиши
билан сиқиб чиқарилган. Зардуштийлик ва иудаизм бу ҳудудларда
сақланиб қолган миллий динлардан ҳисобланади. Улар ўз миллий диний
таълимотларини ва фалсафий қарашларни муайян миллат ва халқлар
турмуш тарзи ва ижтимоий ҳаётига мослаб, урф-одат ва маросимларини
ривожлантириб, миллий эътиқодига айланди.
Буддавийлик анъанавий тарқалган ҳудудларда эса миллий динлар
бирмунча сақланган. Улар қаторига ҳиндуизм , даосизм, конфуцийлик,
синтоизмни киритиш мумкин. Масалан, буддавийлик билан боғлиқ миллий
динларнинг 
ҳозиргача 
сақланиб 
қолишига 
сабаб, биринчидан,
буддавийликдаги диний бағрикенглик бўлса, иккинчидан, уларнинг
буддавийлик билан бир вақтда вужудга келишидир. Ҳиндуизм генетик
жиҳатдан буддавийлик билан узвий боғлиқдир. Бу иккала дин қадимий
брахманлик дини асосида шаклланган. Хиндуизмнинг ҳозирги шакли
брахманизм буддавийлик ғояларини ўзига қабул қилиши натижасида
вужудга келди. Ҳиндуизм жаҳон дини устидан ғалаба қилган ягона миллий
диндир. Ҳиндуизм Будда ва унинг олий худоси Вишнуни ўз диний
таълимотининг асоси қилиб олиши, бу диннинг миллий дин сифатида
ривожланишига олиб келди. Унинг фалсафий ғоялари буддавийликдаги
диний-фалсафий қарашлар билан бойитилди.
Ҳиндуизмнинг ривожланиши ва кенг тарқалишига жаҳон
динларидан бўлмиш буддавийлик ҳам, ислом ҳам тўсқинлик қила олмаган.
Унинг ўрнига ислом билан Ҳиндуизмнинг қўшилиши натижасида энг ёш
миллий динлардан бири-сикхизм (Панжобда) вужудга келди.
Деярли барча миллий динлар диний бағрикенглик шароитида
мавжуддирлар. Масалан, ҳиндуизм, жайнизм, сикхизм, зароостризм,
буддизм, ислом ва бошқа кўпгина динлар билан хеч қандай тўсиқсиз
мунозарасиз ўз эътиқодларини амалга оширмоқдалар.
Ҳозирги замон миллий динларининг фалсафий ғоялари шундан
иборатки, биринчидан, ҳар бир миллий дин ўзи мавжуд бўлган ҳудуддаги
миллат ва ҳалқларнинг ижтимоий ҳаёти, турмуш тарзи, урф-одат ва
маросимларини ғоявий жиҳатдан мустаҳкамлашга ҳаракат қилади;
иккинчидан, бу динлар миллий хусусиятларни ҳисобга олиб, ўз
мухлисларини замон талаби асосида мақсад сари йўналтиради, шу тариқа
индивидуал ва ижтимоий онгда муайян дунёқарашни шакллантиради;
учинчидан, бу жараёнда диндорлар онги, шуури ва тасаввурида миллийлик
билан динийлик уйғунлашиб боради; тўртинчидан, ҳозирги глобаллашув
ва ахборотлашув шароитида мавжуд миллий динларнинг мазмун-


41
моҳиятини 
мустаҳкамлашга, айниқса, диний-фалсафий 
жиҳатдан
асослашга ҳаракат кучайиб бормоқда.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish