94
айланиб, диний маданият ва маънавиятни кишилар онги ва шуурига
сингдириб келган ўзига хос дунёқараш хамдир.
Дин — эзгулик манбаи
. У инсон, жамият, табиат ва бутун борлиқни
яратган, инсоният учун бирдан бир тўғри, одил хаёт йўлини кўрсатадиган
ва ўргатадиган илохий қудратга ишонишни
ифода этадиган бир бутун
тизимга айлантирган қараш ва таълимотдир. Бу таълимотнинг қадриятлари
мазмунини, эзгулик ва покликка даъват этувчи ўгитлар ташкил этиб, улар
кишилар дилига солинади. Жумладан, ислом манбалари ва унинг
қадриятлари инсон қарашлари ва маънавиятини ривожлантиришнинг
мухим омилидир. Қуръон, хадис, фиқҳ ва шариат аҳкомларида шаклланган
мусулмончиликнинг хақ-хуқуқлари деб тан олинган фикрлар орқали
кишиларда иймон-эътиқод, виждон, муайян дунёқараш шаклланади.
Бунинг учун хар бир мусулмон ўзи рухан, виждонан пок, иймонли ва халол
бўлиши, харомдан хазар қилиши керак деган даъват ислом таълимотида ва
унга асосланган ислом маънавиятида мухим ўрин эгаллайди. Зеро, инсон
ва жамиятнинг покланишида диний эътиқод, исломий қадриятларнинг
ўрни алохидадир. Бугунги кунда ислом дини миллий тараққиётимизнинг
мухим омили бўлиб хизмат қилмоқда.
„
Биз
, — дейди И. А. Каримов, —
мусулмончиликнинг улуғ маданий
қадриятлари хуқуқини қайта тикладик. Бинобарин, қалбимиз бу бебахо
хазинани чуқурроқ идрок қила боргани сайин халқнинг хаёти маънавий
жихатдан бойроқ ва ахлоқий жихатдан покизароқ бўла боради
“.
1
Хақиқатан хам, ислом дини минг йиллар давомида халқимизнинг
муқаддас эътиқоди, маънавий хаёти ривожининг асосларидан бири
вазифасини ўтаб келди.
Ислом дини тарихий жараёнида
жамият аъзоларини энг юксак
башарий фазилатлар эгаси қилиб тарбиялайди. Меҳр-мурувват, ахлоқ-
одоб, шафқатли бўлиш, инсонпарварлик, халқпарварлик, оилапарварлик,
болажонлик, мехнатсеварлик ва бошқа ахлоқий фазилатлар ислом
маънавиятининг мазмунини ташкил этади ва халқлар шахсий ва ижтимоий
хаётида ўз ўрнига эга бўлган.
Ўзбек халқи маънавий мероси ва муқаддас қадриятларининг жуда
катта қисмини, яъни „бебахо хазинанинг“ исломий маънавият ва маърифат,
ислом манбалари
: Қуръони карим, хадиси шарифлар, тафсирлар, фиқҳ,
шариат ахкомлари ва бошқа диний хамда дунёвий китоблар ташкил этади.
Муқаддас динимиз, яъни ислом дини маънавиятининг таркибий
қисми сифатидаги ўрни, мазмун-мохияти, кўлами
нихоятда каттадир
.
Улар
:
Ислом дини таълимоти ва қадриятлари минтақа халқлари
маънавияти шаклланишида пойдевор вазифани ўтаган. Жахонга машхур
мутафаккир, аллома олимларимиз шу пойдеворга таяниб, олий даражали,
1
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. – Т.: Ўзбекистон 1996. -283 -б.
95
бой илмий маънавий меросни яратганлар. Бу мерос нафақат бизнинг
маънавиятимиз, балки бошқа Шарқ ва Ғарб давлатларининг маънавий ва
маданий ривожланишида хам ўз ўрнига эга бўлмоқда. Айни
пайитда дин
рухий билим ва эътиқод бўлиши билан бир қаторда инсоннинг дунёқараши
билан боғлиқ, фикрий мушохадасини мунтазам бойитиб борувчи
қарашлар, таълимот хамдир. Шу нуқтаи назардан қараганда инсон,
жамият, табиат ва бутун борлиқни ўрганиши жараёнида фан ва дин бир-
бирини тўлдиради. Яъни ақл ечолмаган масалаларни дин ёрдамида хал
қилинади. Шу тариқа инсон онгида хам илмий, хам диний қарашлар ўз
ифодасини топиб, унинг маънавиятини шакллантиради;
Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, Ўзбекистонда
маънавий хаёт икки – дунёвийлик ва
динийлик асосида ривожланиши
керак. Ислом маънавияти ва қадриятлари мазмуни соф диний йўналишдан
ташқари хозирги замон илмий билимлар билан биргаликда бўлганида ўз
самарасини беради. Шу нуқтаи назардан кўп қиррали фаолиятларни ўз
ичига олувчи мураккаб ижтимоий жараён бўлмиш
халқимиз
маънавиятининг шаклланиши ва ривожланиши фақат диний таълимотлар
билан чегараланиб қолмасдан, аксинча, дунёвий (фалсафий) билимлар
уйғунлигида амалга ошади. Қуръони каримнинг бир неча сура ва
оятларида хам одамларни илм олишга, илм билан шуғуллнишга даъват
этилган. Зеро, „
Бу икки зохирий ва ботиний билимларни эгаллаган ва
уларни бир-бирига боғлай олгандагина, инсон чин хақиқатни англаб етади,
бахтга, саодатга элтувчи йўлни билиб олади
“.
1
Илмий билимларсиз халқлар маънавиятини шакллантириш иложсиз
эканлигини тушунган машхур аждодларимиз, мутафаккир олимларимиз
ислом маънавиятини янги билимлар билан бойитиб, тарихий жараёнда
одамлар имон-эътиқоди маънавияти, дунёқарашини
шакллантиришга
ўзларининг муносиб хиссаларини қўшганлар. Мамлакатимизда янги
фуқаролик жамиятни қуришда миллий маънавиятимиз хамда исломий
қадриятларимиз ахлоқ-одобни мазкур таъсирчан тарғибот воситасидан
кенг фойдаланиш миллий ғоя ва мафкуранинг шаклланишига, жамиятимиз
аъзоларини замонамиз талаб қилаётган юксак маънавият рухида
тарбиялашга ёрдам беради.
Ислом маънавиятида шахс эркинлигига кенг имконият яратилган.
Қуръони каримнинг Бақара сураси 256-оятида „
Динда зўрлик йўқ
“
2
деб
ёзиб қўйилган. Демак, дин ва унинг қадриятларини қабул қилиш ихтиёрий,
мажбурий эмас, аммо хар бир онгли киши оламни, ундаги воқеа ва
ходисаларни идрок эта олувчи одамнинг табиий эхтиёжидир. Шундай
эхтиёжга эга бўлган инсон учун дин инсон маънавияти ва ахлоқини
1
О. Самариддинхон. ўғли, М. Хусан ўғли. Маърифатга бағишланган умр. – Т.: Янги аср авлоди, 2002. -
9б. б.
2
Қуръони карим. Таржима ва тафсир муаллифи Абдулазиз Мансур. — Т.: Тошкент Ислом университети,
2007. 42-б.
96
шакллантирувчи мухим омилдир. Бундай эхтиёжга эга бўлган одамлар
тарихий
жараёнда
миллий
ва
диний
қадриятлардан
нафақат
фойдаланганлар, балки уларни мазмунини янги-янги ғоялар билан
бойитган. Хаётда синалган кўпчилик томонидан қувватланган қадриятлар
диний ёки миллий бўлишидан қатъий назар жамиятда, турмуш тарзида ўз
ўрнини топиб авлоддан-авлодга кўчиб келган ва
маънавий маданиятимиз
хазинасидан муносиб ўрин олган.
Инсоннинг маънавий тамойиллари, меъёрларини ишлаб чиққан
муқаддас ислом дини бағрида юзага келиб инсоний комиллик таълимотига
айланган тасаввур назарияси ва амалиёти, унинг уч тариқати – кубровия,
яссавия ва хожагон нақшбандия айни бизда пайдо бўлиб, шу ердан “Буюк
ипак йўли” орқали кенг ислом оламига ёйилди ва узининг катта таъсирини
кўрсатди.
Президентимиз “Оллох қалбимизда, юрагимизда” деган асарида биз
нима учун имом ал-Бухорий, Нақшбанд, Яссавий, Ғиждувоний каби
уламоларнинг номларини истиқболнинг илк кунларидан буён танлашга
киришдик деган саволни олға суриб унга бундай деб жавоб берди:
Do'stlaringiz bilan baham: