2.Индивидуал психологик тафавутларнинг умумий ва махсус назариялари.
Ёш психологияси боланинг, усмирларнинг психик тараккиёти умумий конуниятларини, психик тараккиёт боскичларини, хар бир ёшнинг психик хусусиятларини, хамда индивидуал хусусиятларини урганади. Ёш психологиясининг асосларини билмай туриб таълим ва тарбиянинг хеч кандай назарий хамда амалий масалаларини муваффакиятли хал килиб булмайди. Ёш психологияси узига тегишли масалаларни тор эксперементал равишда урганиш билангина чекланиб колмай, балки бу масалаларни бола хаёти ва фаолиятининг табиий шароитида, унга бериладиган таълим ва тарбиянинг конкрет шароитларида урганса муваффакиятли ривожланиши мумкин.
Ёш психологияси умумий психологик конуниятларни очиб берадиган психик холатларни , жараёнларни ва вояга етган киши шахсининг индивидуал психологик хусусиятларини урганадиган умумий психологияга асосланади. Ёш психологияси педагогик жараённи ташкил килиш учун тугридан тугри катъий тавсияномалар беришни эмас, балки ёш психологиясининг материаллари ва хулосаларидан таълим-тарбия ишларини тугри ташкил килишда фойдаланилади. Ёш психологиясини ёш даврлари узига хослиги билан ажралиб туради. Хар бир ёш даври доирасида катта индивидуал фарклар куринади. Ёш даври доирасига кандай индвидуал фарклар куринади? Бу биринчидан хаёт, фаолият ва тарбия шароитининг индивидуал вариантлари натижаси;Иккинчидан: табиий индивидуал факрларнинг нерв системаси, типологик хусусиятларнинг натижасидир.
Конкрет хаёт, фаолият ва тарбия шароитлари хилма-хил булгани каби шахснинг индивидуал хусусиятлари хам турли-тумандир…
Бола шахсининг тараккиёти (усиш-микдорий жихатдан ортиш, тараккиёт-хам микдор, хам сифат жихатдан узгаришдир. Бола жисмоний усади, психик жихатдан тараккий килади) хакида икки хил йуналиш мавжуд.
1-йуналишга мувофик тараккиёт аввалги нарсаларни оддий такрорланишидан организмдаги мавжуд булган муайян сифатларнинг шунчаки купайиши ёки камайишидан иборат. Бу тараккиётнинг туб сабабларини очиб бера олмайди.
2- йуналишга кура тараккиёт карама-каршиликлар курашидан иборат. Бу илмий, реалистик йуналиш булиб, болани тараккиёти организмнинг хусусиятлари билан ташки мухит шароити уртасида доимо келиб чикадиган зиддият натижасидир деб курсатади. Бунда узгариб турувчи ташки мухит шароити организмга мослашар экан, янги сифатлар хосил кила боради ва у тараккий килади.
Бу индивидуал тараккиётнинг заддиятларини чукуррок тушунишда буржуа назариялари: 1) «тугма идеялар» (ирсий наслий) назарияси.Тугма идеялар буржуа назарияси кандай назария?
2) биологик конун;
3) биогенетик назария;
4) педалогия ва бошкалар етарли маьлумот бера олмайди.
Инсон умрининг узунлигига таъсир этувчи ижтимоий экологик омиллар:
Инсонни уз-узига муносабати; (асабларни асраш)
Ижтимоий мухитнинг кулай ва нокулайлиги;
Экологик шароит
Хушчакчаклик;
Чекиш, ичишдан сакланиш
Йирик жахон психологлари С.Пако, Г.Оффре, А.Бине, У.Майнот, Э.Медавир, Б.Г.Ананьев, Н.В.Нагоркийлар инсон умрининг узунлигига таъсир этувчи омиллар тугрисида иш олиб боришган. Уларнинг фикрича, экологик омиллар инсоннинг яшаш шароитига, камол топишига таъсир килади.
Инсоннинг ижтимоий мухити,яшаш шароитлари уз ичига касб мехнати, турмуш тарзи, маданияти ва маънавиятини олади. Булар инсон умрининг узун ёки кискалигига таъсир килади.
У мадазок умр куришнинг асосий сабаблари:
республиканинг тогли кисмидаги иклим шароити ва жугрофий омиллар;
суткасига 3-4 марта истеъмол килишадиган гуштли, усимлик мойли, сутли озик-овкатлар;
чекиш, ичиш, ортикча жинсий алоканинг таъкикланганлиги;
авлоддан-авлодга асрлар давомида утиб келаётган маданий анъаналар, узига хос турмуш тарзи;
гигиенанинг хамма конун- коидаларига риоя килиши ва умр буйи мехнат билан шугулланиши;
бир маромда пассив ва актив хордик чикариш;
ахоли турмуш даражасининг моддий-маиший жихатдан якинлашиши ва бошкалар.
С. Панонинг таъкидлашича, кексайиш жараёнида айрим психофизиологик ва психологик жараёнларнинг баркарорлашуви инсон умрининг узайишига ёрдам беради. Узок умр куриш ва умр узайишнинг мухим омилларидан бири касб-корлик фаолиятига боглик психик холатнинг баркарорлашуви,инсон умрининг узайишига ердам беради
Умуман инсон умрининг узайишига
Шахслараро яхши муносабат;
Ширин муомала, самимий мулокот;
Оилавий тотувлик;
Асаб системасини асраш;
Баркарор хис-туйгу, хамдардлик;
Иродавий тетиклик, психик фаоллик.
Инсоний тараккиётнинг кулайлиги жинсий тараккиётнинг тезлашувига таъсир килади. Бундай тезлашув акцелерация деб аталади. Акцелерация- (тезланиш) болалар ва усмирларда олдинги авлодга нисбатан буй нисбати ва жинсий тараккиётнинг тезлашиши, жадаллашишидир. Акцелерациянинг биологик сабаблари оз микдордаги ионлашган нурланишнинг ва радио тулкинларининг таъсири кишлок хужалиги ва медицинанинг усиши, инсон озукасида хайвон оксил моддаларининг микдорий усиши ижтимоий сабаблари хаёт температурасининг кучайиши, телевидение, радио, кино, информациялар. Охирги юз йил ичида янги тугилган болаларнинг буйи 0,1-1 смга огирлиги 100-500 гр, 5-7 ёшли болаларда хар йили буйи 1,5 смга огирлиги 0,5 кгга ошди. Мактаб ёшидаги болаларнинг буйи 10-15 см.га етди. Жисмоний етилиши 1-2 йилга тезлашди.
Индивид сифатида дунёга келган киши алоҳида социал фазилат кашф этади, шахс бўлиб етишади. Психологияда индивид томонидан амалий фаолият ва муносабатлар жараёнида ҳосил қилинадиган ҳамда ижтимоий муносабатларнинг индивидга таъсир ўтказиш даражаси ва сифатини белгилайдиган тарздаги социал фазилатлар мажмуаси шахс тушунчасида ифодаланади. Шахснинг ўзи нима? Энг аввало, биз шахс индивиднинг фазилати эканлигини тан оладиган бўлсак, бу билан биз индивид ва шахснинг бирлигини тасдиқлаган ва айни пайтда бу тушунчаларнинг бир бирига ўхшашлигини инкор этган бўламиз. «Шахс» ва «Индивид» тушучаларининг бир бирига ўхшашлигини етакчи психологлар - Б. Г. Ананъев, А. Н. Леоньтев ва бошқалар инкор этишади. Социал муносабатлар тизимини ўзида мужассамлаштирган субъект бўлиш деган маънони »ва «Шахс» тушунчаларининг ўхшашлиги эмас балки бирлиги аънони англатади «Индивид қуйидагича ўртага қўйилиши мумкин бўлган саволга жавоб берилишини тақозо қилади: Шахс деб ҳисобланмайдиган индивиднинг мавжуд бўлиши ёки аксинча индивиднинг конкрет соҳиби сифатида ундан ташқарида ва усиз мавжуд бўлиш факти кўрсатилиши мумкинми? Тахминий тарзда фикр юритилган тақдирда униси ҳам, буниси ҳам бўлиши мумкин. Кишилик жамиятидан ташкарида вояга етган одам биринчи бор одамларга дуч келиб, биологик хос индивидуал хусусиятлардан бўлак ҳеч қандай, келиб чиқиши жиҳатидан ҳамиша ижтимоий - тарихий характер касб этадиган шахсий фазилатларга эга эканлигини намоён қила олмайди, балки теварак атрофдаги одамлар мабодо уни биргаликдаги фаолият ва муносабат жараёнига «торта олишган» тақдирда уларни пайдо бўлиши учун зарур табиий шартшароитларгагина эга бўлади. Ҳайвонлар орасида тарбияланган болалар тажрибасини ўрганиш бу вазифани амалга оширишнинг ғоят даражада мураккаблигидан далолат беради. «Индивид» ва «Шахс» тушунчаларининг бир бирига мос келмаслиги ва айнан ўхшаш эмаслиги фактидан шу нарса аёнки, шахс тушунчаси биргаликдаги фаолиятнинг ҳар бир иштирокчиси учун ушбу фаолиятнинг мазмуни, қадриятлари ва моҳияти орқали намоён бўладиган шахслараро барқарор боғланишлар тизимидагина англанилиши мумкин. Ташқаридан шунчаки қараганда бу субъексубъект муносабатидек кўринади, чуқурроқ ёндошадиган бўлсак бевосита субъектсубъек алоқаси шунчаки ўзича мавжуд бўлишидан кўра кўпроқ аллақандай объектлар (моддий ёки хаёлий) объектлар воситасида намоён бўлиши аниқланади. Бу индивиднинг бошқа индивидга муносабати фаолият объекти (субъект-объектсубъект) орқали намоён бўлади, демакдир. Айтганларнинг ҳаммаси шахсни фаолиятда ва муносабатда таркиб топадиган индивидлараро (субъект-объект-субъектлараро ва субъект-субъект-объектлараро) муносабатларнинг нисбатан барқарор тизими субъекти сифатида англаб етиш имконини беради. Ҳар бир кишининг шахси унинг индивидуаллигини вужудга келтирадиган хислатлар ва фазилатларнинг фақат унга хос бирикувидан таркиб топгандир. Индивидуаллик ўзига хослигини, унинг бошқа одамлардан фарқини акс эттирувчи психологик фазилатлар бирикмасидир. «Индивид» ва «Шахс» тушунчалари бир бирига ўхшаш бўлмагани сингари, ўз навбатида шахс ва индивидуаллик ҳам бирликни ташкил қилади, лекин улар бир-бирига ўхшаш эмасдир. Муайян социал бирлик учун етакчи фаолиятга кўпроқ даражада «жалб қилинган» индивидуал фазилатларгина шахснинг хусусан ўзига хос фазилатлари сифатида юзага чиқади. Мисол учун эпчиллик ва қатъийлик ўспириннинг индивидуаллиги белгилари бўлгани ҳолда, жумладан у спортда туман биринчилигига давогар командага қўшилмагунча ёки узоқ жойларга туристик саёҳат пайтида у тезоқар ва муздек дарёдан кечиб ўтилишини таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олмагунга қадар унинг шахсини таърифлайдиган белги сифатида юзага чиқмай келди. Айнан шу сабабли ҳам педагог учун аҳамиятли бўлган ўқувчига индивидуал ёндошишни амалга ошириш вазифасини ажратиб кўрсатиш керак. Бу эса ўқувчининг дифференциал-психологик хусусиятлари (хотираси, диққати, темпераменти, у ёки бу қобилиятларининг ривожланганлиги ва ҳоказо) ни ҳисобга олишни, яъни ўқувчининг ўз тенгдошларидан нимаси билан фарқ қилиши ва шу муносабат билан тарбиявий ишни қандай ташкил этиш керақлигини аниқлашни тақозо қилади. Ўқувчининг тафаккури, иродаси, хотираси, ҳис-туйғуларининг индивидуал хислатларини ҳисобга олиш билангина чекланмасдан, балки индивиднинг жамоадаги ва жамоанинг эса унинг шахсидаги мавқеини аниқлашга йўналтирилган ёндошувгина инсоннинг социал боғланишлар тизимининг шахсда намоён бўлиши сифатидаги моҳиятини илмий англаб олишга мос келадиган шахсий ёндошув тарзида талқин қилиниши мумкин. Ўқувчининг ҳақиқий муносабатлар тизимига кирадиган шахси ҳамиша педагогнинг диққат марказида туриши керак. Ўқувчининг маънавий дунёсини бойитиш эса педагогнинг доимий вазифаси бўлиб қолиши керак. Психологияда индивидуалликнинг кўпгина хислатлари - мослашувчанлик, тажовузкорлик, мойиллик даражвси, ташвишланиш ва шу кабилар аниқланган. Булар жамланиб, индивиднинг ўзига хослигини кўрсатади. Бу психологик ҳодисалар ўз моҳиятига кўра ўзаро муносабатда бўлиб, ошкора ёки ошкора бўлмаган ҳолда аллақандай муҳитнинг мавжудлигини тақозо этади. Шахс айнан ана шундай муҳитга нисбатан мослашувчанлик, тажовузкорлик, ташвишланиш ва ҳоказоларни намоён қилади. Шундай қилиб, инсон шахсининг ахсининг тузилиши индивидуалликнинг тузилишига қараганда кенг эканлиги шубҳасиздир. Шу боисдан бунга биринчи навбатда, унинг индивидуаллигини кўрсатадиган ва фақат эхтиросда, ички қиёфада, қобилиятларда ва ҳоказоларда анча кенг ифодаланадиган фазилатлари ва умумий тузилишигина эмас, балки шахснинг ривожланиш даражаси ҳар хил бўлган гуруҳларда, ана шу гуруҳ учун етакчи ҳисобланган фаолият орқали ифодаланадиган индивидлараро муносабатларда ўзини намоён этишини ҳам қўшиш шарт. Индивидуал- типик хусусият шахс яшаётган ва шақлланаётган бирликнинг ривожланишига ва индивидлараро муносабатларнинг билвосита ифодаси ҳисобланган фаолиятнинг характери, қадриятлари ва мақсадларига боғлиқ тарзда жиддий равишда турли хил кўринишда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |