Диетотeрапия


-парҳезнинг тахминий таомномаси (2925 ккал)



Download 0,66 Mb.
bet5/20
Sana22.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#87511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Пархез столлар хакида

1-парҳезнинг тахминий таомномаси (2925 ккал)

Таомларнинг номи

Маҳсули, г

Биринчи нонушта




Чала пиширилган тухум (2 дона)

96

Эзилтириб пиширилган гречкали сутли бўтқа

200

Сутли чой

180

Иккинчи нонушта




Печда пиширилган олма

100

Тушки овқат




Эзилтириб пиширилган сутли мастава

400

Буғда тайёрланган гўштли фрикаделька

110

Картошка пюреси (гарнир)

200

Мевали желе

126

Иккинчн тушлик




Наъматак дамламаси (1 стакан)




Қотирилган нон (тушки овқатдаги нон нормаси)

180

Кечки овқат




Сувда пиширилган балиқ

85

Ўсимлик мойи қўшилган картошка пюре (гарнир)

200

Сутли чой

180

Ярим тунда




Сут (1 стакан)

200

Бир кунга




Оқнон

350

Шакар

30

Сариёғ

20




2-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар: секрецияси етарлича бўлмаган сурункали гастрит, сурункали энтероколит авж олмаган даври; чайнов аппарати фао-лиятининг бузилиши операциядан ва ўткир инфекциядан кейинги соғайиш даври.
Умумий тавсифи. Экстрактик моддалар билан бойитилган тўла қонли физиологик парҳез. Ошқозоннинг секретор аппаратига ку-чайтирувчи таъсир кўрсатиб, овқат ҳазм қилиш тизими компенсатор-мослашув реакцияларига ёрдам беради, бижғиш жараёнлари пайдо бўлиш имконини камайтиради.
Пазандалик ишлови. Турли хил даражада майдаланган ва иссиқ ишлов берил-ган (қаннатилган, печда пиширилган, ҳеч нарсага буламасдан, қовурилган) та-омларга рухсат берилади.
Таркиби: оқсиллар — 90—100 г, ёғлар — 90—100 г, углеводлар — 400—450 г, суюқлик 1,5 л, ош тузи — 10—12 г. Рацион оғирлиги — 3 кг. Энергетик қиймати — 2800-3100 ккал.
Овқатланиш режими — бўлиб-бўлиб, кунига 4—5 маҳал.
Таомнинг ҳарорати: иссиқ овқатлар 57—62 "С, совуқ овқатлар 15 °С.
Ушбу парҳезни узоқ вақтга тайёрлаш мумкин. Тавсия қилинган маҳсулотлар ва таомлар рўйхати:
Нон ва нон маҳсулотлари. Оқ буғдой нони ва бир кун олдин ёпилган кулранг нон. Нон маҳсулотлари ва печеньенинг ёғсиз навлари.
Шўрвалар. Эзилтириб пиширилган сабзавот ва ёрмалар қўшилган гўштли ва балиқли ёғсиз шўрвалар, сабзавот қайнатмалари.
Гўшт ва балиқдан тайёрланган таомлар. Ёғсиз мол, бузоқ, паранда гўштидан тайёрланган котлетлар, майда чопилган балиқ гўштидан қилинган маҳсулотлар (қовуришдан одцин қаттиқ пўстлоқ ҳосил бўлмаслиги учун талқонга булғаб олин-майди). Майда тўрда овланадиган балиқ, қайнатиб пиширилган товуқ.
Сабзовотли таом ва гарнирлар. Турли хил сабзовотлардан тайёрланган пюре, пудинглар, каттиқ пўстлоқ ҳосил бўлмасдан қовурилган сабзовотли котлетлар (ун ва талқонга буланмаган), сувда пиширилган гулкарам, димлаб пиширилган қовоқча ва ошқовоқ, помидорли салат, майда қилиб тўғралган кўкатларни турли хил ов-қатларга қўшиш мумкин.
Ёрма ва макорон маҳсулотларидан тайёрланган таомлар. Бўтқалар, печда пи-ширилган пудинглар, қаттиқ пўстлоқҳосил қилинмасдан қовурилган ёрмали кот-летлар, сувда пиширилган, майдаланган макарон, вермишел.
Мевалар, реза мевалар, ширин таомлар. Ширин навли мевалардан пюре, ки-сель, желе, мусс, шакар, асал.
Сут ва сут маҳсулотлари. Сутли чой, творог, қатиқ, ацедофилли сут.
Тухумли таомлар. Чала пиширилган тухуМ, қуймоқ.
Ичимликлар. Сувли ҳамда сутли какао ва кофе.
Наъматак ва буғдой кепаги дамламаси, мевали шарбатлар (аралаштирилган).
Яхна овқатлар. Аччиқ бўлмаган пишлоқ (қирғичда қирилган), ивитилган сельдь балиқ, парҳез колбаса, ёғсиз ветчина. Ёғлар. Зайтун мойи. Қайлалар. Гўштли, балиқли, сметанали.
Ман қилинади: ёғли хамирдан тайёрланган маҳсулотлар, талқонга буланиб қовурилган гўшт ва балиқ, қўзиқоринли консервалар, хом сабзавот ва мевалар, дуккаклилар, табиий сут, қора нон, газланган ичимликлар, тузланган, дудланган, ёғли ғоз, ўрдак гўштидан тайёрланган овқатлар, маринадлар, жуда иссиқ ва совуқ таомлар.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish