Маҳсули, г
Биринчи нонушта:
|
|
Чала пиширилган тухум
|
96
|
Сут (1 стакан)
|
200
|
Иккинчи нонушта:
|
|
Мевали кисель
|
180
|
Сут (1 стакан)
|
200
|
Тушки овқат:
|
|
Сутли, гуручли шиллиқ шўрва
|
400
|
Буғда пиширилган гўштли суфле
|
110
|
Тушлик:
|
|
Наъматак дамламаси (1 ст)
|
180
|
Сут (1 стакан)
|
200
|
Кечки овқат:
|
|
Чала пиширилган тухум (1 дона)
|
48
|
Сутли манни бўтқаси
|
300
|
Уйқудан олднн:
|
|
Сут (1 стакан)
|
200
|
Бир кунга:
|
|
Шакар
|
25
|
1б-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар: 1а парҳез каби. Беморнингдавом этувчи ётиш режимидаке-йинги босқичларида 10 кунга тайинланади.
Умумий тавсифи. Физиологик овқат таркибида оқсил ва ёғлар меъёрида бўлган ва углеводлар чекланган парҳез. Ошқозон-ичак тизимининг шиллиқ пардаси ва рецептор аппаратининг кимёвий ва механик қўзғатувчилари анча чекланган.
Пазандалик ишлови бериш. Барча таомлар эзилтириб, сув ёки буғда пишири-лади. Улар суюқ ёки бўтқасимон қилиб тайёрланади.
Таркиби. Оқсиллар 90 г, ёғлар 90 г (улардан 25 г ўсимлик ёғлари), углеводлар 300. Суюқлик 1,5 л, ош тузи 6—8 г. Рацион оғирлиги 2,5—3 кг. Энергетик қиймати 2600 ккал.
Овқатланиш режими. Кам миқдорли, бўлиб-бўлиб, кунига 5—6 маротаба бе-рилади.
Таомнинг ҳарорати. Иссиқ овқатлар 57—62 °С, совуқ овқатлар 15 °С дан паст бўлмагани маъқул.
Тавсия қилинадиган маҳсулопг ва таомлар рўйхати.
Таркиби 1а парҳези каби, бироқ унга қўшимча равишда 75—100 г қуритилган олий навли оқ ун нони, кисел, фрикаделька, гўшт ва балиқцан тайёрланган кот-лет қўшилади. Кўпинча эзилтириб пиширилган сутли бўтқалар берилади. Шўрва-лар шиллиқ эмас, балки ёрмали, сутли ва эзилтириб пиширилган бўлиши лозим.
1б-парҳезнинг тахминий таомномаси (2390 ккал.)
Таомлар иоми
|
Маҳсули, г
|
Биринчи нонушта:
|
|
Оқсилли қуймоқ
|
110
|
Сутли эзилтириб пиширилган гречкали бўтқа
|
200
|
Сут (1 стакан)
|
200
|
Иккинчи нонушта:
|
|
Мевали кисель
|
180
|
Тушки овқат:
|
|
Сутли эзилтириб пиширилган мастава
|
400
|
Буғда пиширилган гўштли фрикаделька
|
100
|
Мевали желе
|
125
|
Иккинчи тушлик:
|
|
Наъматак дамламаси (1 стакан)
|
180
|
Қотирилган нон (тушки овкатдаги нон нормаси)
|
|
Кечки овқат:
|
|
Ўсимлик мойида пиширилган балиқли котлет
|
115
|
Мевали кисель
|
180
|
Ярнм тунда:
|
|
Сут (1 стакан)
|
200
|
Бир кунга:
|
|
Қотирилган оқ нон
|
100
|
Шакар
|
25
|
Сариёғ
|
20
|
1-ПАРҲЕЗ
(эзилтириб пиширилган таомлар)
Кўрсатмалар: Ошқозонва 12-бармоқли ичакнинг яра касаллиги авж олишнинг пасайиш босқичида, яра чандиқ ҳосил қилаётган вақтда ҳамда секрецияси ошган гастрит авж олиш даврида 10 кунгача буюрилади.
Умумий тавсифи. Физиологик таркибида оқсил, ёғлар ва углеводлар бўлган парҳез; ошқозон секрециясини ва ошқозон-ичак тизимининг шиллиқ пардасини кимёвий қўзғатувчи таомлар ман қилинади. Таркибида ҳужайра пардалари бўлган таомлар чекланади.
Пазандалик ишлови: Таомлар қайнатма шаклида, эзилтириб буғда пиширилади.
Таркиби. Оқсиллар 100 г, ёғлар 90 г (улардан 1/3 ўсимлик мойи), углеводлар 400 г чекланмаган суюқлик 1,5 литр, ош тузи 8—10 г, рацион оғирлиги 3 кг. Энергетик қиймати 2900 ккал.
Овқатланиш режими. Кам миқдорда, бўлиб-бўлиб, кунига 5—6 маротаба берилади.
Тавсия қилинган маҳсулот ва таомлар рўйхати.
Нон ва нон маҳсулотлари. Бир кун олдин ёпилган буғдой нони, қуруқ бисквит, қуруқпеченье ҳафтада 1—2 марта чекланган миқдорда ёғсиз булочка ёки олмали, мурабболи, қайнатилган гўштли ёки тухумли пирог.
Шўрвалар. Сутли, ёрмали, эзилтириб пиширилган. Қирилган сабзавотлар (ка-рамдан ташқари) қўшилган сутли шўрвалар; майдаланган вермишель ёки уй уграси қўшилган сутли овқатлар, сариёғ ёки тозаланган писта ёғи қўшилган эзилтириб пиширилган сабзавотли (сабзи, картошка, лавлаги) шўрвалар.
Гўштли, балиқли таомлар. Пай, мускул пардаси ва теридан тозаланган гўшт ва балиқнинг ёғсизлари (мол, товуқ, қуён гўшти, судак, треска, окун балиғи). Асо-сан майда чопилиб, буғда ёки сувда тайёрланади; гўшт, парранда ва балиқнинг нозик навларини бўлаклаб бериш мумкин.
Ёрма, макарон маҳсулотларидан тайёрланган таом ва гарнирлар. Сутли эзил-тириб пиширилган бўтқалар (сўк бўтқадан ташқари) эзилтириб буғда пиширил-ган пудинглар, сувда пиширилган вермишель, майдаланган макарон.
Сабзавотли таомлар ва гарнирлар. Пюре, буғли пудинглар кўринишидаги пўсти олинган картошка, сабзи, лавлаги, ковоқча, ошқовоқ.
Тухумли таомлар. Чала пиширилган тухум, буғда пиширилган қуймоқ.
Сут ва сут маҳсулотларидан тайёрланган таомлар. Табиий сут, қаймоқ, яқинда тайёрлаган чучук уй твороги ва заводда ишлаб чиқарилган янги творог (суфле, запеканка, тез пишар творогли чучвара), сметана, кальцийланган творог.
Мевалар, реза мевалар, ширинликлар. Сувда пиширилган, қирилган ва печда пиширилган ширин навли мевалар. Мевали ширин шарбатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |