4 парҳезнинг тахминий таомномаси (2163 ккал)
Таомларнинг номи
|
Маҳсули, г
|
Биринчи нонушта:
|
|
Буғда пиширилган балиқли (трескадан) котлетлар
|
130
|
Сувда эзилтириб пиширилган гуручли бўтқа
|
280
|
Чой
|
200
|
Иккинчн нонупгга:
|
|
Кальцийланган творог
|
100
|
Тушки овқат:
|
|
Гўштли шўрва-пюре
|
400
|
Гарнирсиз гўштли ғилак
|
110
|
Наъматак дамламаси
|
200
|
Тушлик:
|
|
Кундузги нормадаги нондан қотирилган оқ нон шакар билан
|
|
Наъматак дамламаси
|
200
|
Кечки овқат:
|
|
Буғли қуймоқ
|
130
|
Гўштли шўрвада манни бўтқа
|
300
|
Кечқурунга:
|
|
Қуритилган черникадан кисель
|
180
|
Бир кунга:
|
|
Қотирилган оқ нон (оқ нон 200 г)
|
100
|
Шакар
|
40
|
Сариёғ
|
10
|
4а-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар. Ичакдаги бижғиш жараёни устунлигида кечувчи сурункали энтероколитлар.
4-парҳезга нисбатан унда углеводлар ва оқсил моддалари кўп даражада чекла-нади.
46-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар. Ичакнинг ўткир ва сурункали касалликларининг зўрайиш даври-да, шунингдек у ошқозон, жигар, ўт ажратиш йўллари, ошқозон ости бези ка-саллиги билан биргаликда кечганда тайинланади.
Тайинлашдан мақсад. Ошқозон-ичак йўлларининг яллиғланиш жараёнида тўла қонли овқатланишни таъминлаш, яллиғланиш жараёнини камайтиришга ва ичак-нинг ҳамда ичак касаллигидаги патологик жараён таъсирида кўпинча иккиламчи ўзгаришлар келиб чиқадиган органлар (ошқозон, жигар, ўт чиқариш йўллари ва ошқозон ости бези) нинг функционал ҳолатини нормаллаштиришга ёрдам бе-риш.
Умумий тавсифи. Оқсил, ёғлар углеводлар етарли даражада ва ош тузи чеклан-ган (8—10 г), физиологик тўлақонли парҳез; ошқозон ичак йўллари рецептор аппарати ва шиллиқ пардасининг механик ва кимёвий қўзғатгичлари чекланган, ичақца бижғиш ва чириш жараёнини кучайтирадиган таом ва маҳсулотлар, шу-нингдек ўт ажратиш, ошқозон ва ошқозон ости бези секрециясининг кучли сти-муляторлари ҳамда жигарни қўзғатувчи моддалар ман қилинади.
Пазандалик ишлови. Барча таомлар буғда ва эзилтирилган ҳолда пиширилади.
Таркиби. Оқсиллар 100—110 гр, ёғлар 90—100 гр, углеводлар 400—450 гр, чекланмаган суюқлик 1,5 л, ош тузи 8—10 гр. Рацион оғирлиги 3 кг. Энергетик қиймати 2800—3170 ккал.
Овқатланиш режими бўлиб-бўлиб, кунига 5—6 маҳал.
Овқатнинг ҳарорати: иссиқ овқатлар 57—62 "С, совуқ овқатлар 15 °С дан кам бўлмаслиги керак.
Тавсия қилинган маҳсулопг ва таомлар рўйхати.
Нон ва нон маҳсулотлари. Буғдой нони (кечаги), қуруқ бисквит, қуруқпеченье ҳафтасига 1—2 марта сингиб пиширилган ёғсиз булочка ёки пишган гўштли, ту-хумли, олмали, қиёмли пироглар, творогли ватрушкалар чекланган миқдорда.
Шўрвалар. Гўштли ёки балиқли ёғсиз шўрвалар, пишиб кетган ёрмалар, вер-мишель, макарон, фрикаделькалар, кнель, майда тўғралган сабзавотлар (кар-тошка, сабзи, қовоқча, ош қовоқ, гулкарам) қўшилган ҳолда.
Гўшт ва балиқли таомлар. Гўшт ёғсиз ёки ёғсизлантирилган (мол, бузоқ, то-вуқ, курка, қуён гўшти) бўлаклар, теридан тозаланган парранда, майда тўғрал-ган мол гўшти, котлет, фрикаделька, кнель, суфле, рулетлар (сувда ёки буғда пиширилган), ёғсиз балиқ (судак, лешч, треска, окунь, навага, кумуш ранг хек ва бошқалар) бўлаклаб, майда қиймаланган (сувда ёки буғда пиширилган).
Сабзавотли таом ва гарнирлар. Картошка, қовоқчалар, ошқовоқ, сабзи, гулка-рам, яшил нўхат (яхши ҳазм қилинса) сувда пиширилган ёки эзилтириб пиши-рилган ҳолда, қирилган сабзавотлардан буғли сабзавотли суфле. Карам, лавлаги, шолғом, редиска, шовул, исмолоқ, пиёз, саримсоқ пиёз, кўзиқоринлар ман қилинади. Яхши ҳазм қилинса оз миқдорда хом помидор рухсат этилади (кунига 100 гр).
Ёрма, дуккаклилар, макарон маҳсулотлардан таом ва гарнирлар. Турли хил бўтқалар (сок ва перловкадан ташқари) 1/3 сут ёки 10% қаймоқ қўшилиб, сувда эзилтириб пиширилган бўтқадан турли пудинглар, сувда пиширилган вермишель.
Тухумли таомлар. Бўтун тухум (кунига 0,5—1 дона) пазандалик кўрсатмалари бўйича тухум оқидан тайёрланган таомлар (буғли қуймоқ, меринглар), чала пи-ширилган тухум (кунига 2 донагача) ёки буғли қуймоқ.
Ширин таомлар, ширинликлар, мевалар, реза мевалар. Кисель ва эзилтириб пиширилган компот, желе, мус, суфле — ширин навли мевалардан (қовун, ўрик, олхўридан ташқари), печда пиширилган олмалар, ноклар, мармелад, зефир, қиём, ширин навли мевалардан мураббо ва жемлар. Яхши ҳазм қилинса оз миқдорда хомлигича қулупнай, малина, мандарин; иссиқ сув кўшилган олчали, қулупнай-ли, мандаринли, апельсинли шарбат.
Сут – сут маҳсулотлари ва улардан тайёрланган таомлар. Чучук сут фақат таом таркибида чекланган миқцорда, нордон сутли ичимликлар (қатиқ, ацидофилин, ацидофилли сут, ряженка), яхши ҳазм қилинса аччиқ бўлмаган пишлоқ, нордон бўлмаган сметана чекланган миқцорда таомларга қўшимча сифатида янги тайёр-ланган творог.
Қайла ва зираворлар. Лавр япроғи, шивит, петрушка барглари, долчин, қалам-пирмунчоқ озгина сметана қўшилган сутли қайла (бешамель), мевали қайла.
Яхна овқатлар. Устига сардак қўйилган балиқ ва мол гўшти, аччиқ бўлмаган пишлоқ, қора икра.
Ичимликлар. Наъматак дамламаси, сутли табиий чой, 10% қаймоққа кўшил-ган чой, сутли қора (аччиқ бўлмаган) кофе.
Ёғлар. Сариёғ (куйдирилмасдан, тайёр таомларга солинган, табиий ҳолда нон-га қўшиб бериш мумкин, бир қабулга 1—15 гр)
Do'stlaringiz bilan baham: |