Диетотeрапия



Download 0,66 Mb.
bet11/20
Sana22.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#87511
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Пархез столлар хакида

Овқатланиш режими: бўлиб-бўлиб бериш мақсадга мувофиқдир, кунига 5—6 маҳал, лекин 4 мартадан кам бўлмаслиги лозим.
Овқатнинг ҳарорати: иссиқ овқат 57—62 °С, совуқ овқат 15 °С дан кам бўлмаслиги керак.


Тавсия қилинган маҳсулош ва таомларнинг рўйхати.
Нон ва нон маҳсулотлари. Буғдой нони кечаги, қуруқ бисквит, қуруқ печенье ҳафтасига 1—2 марта ёғсиз хамирдан тайёрланган, сингиб пиширилган мураббо-ли, гўштли ва тухумли, олмали, қиёмли ва жемли пирог ва булочкалар, творогли ватрушкалар.
Шўрвалар. Ёғсизлантирилган гўштли ёки балиқли шўрвага, турли хил ёрмалар (сўқцан ташқари), вермишел, сабзавотлар (картошка, сабзи, қовоқча, ош қовоқ, гулкарам) қўшилган ҳолда. Яхши ҳазм қилинса карам, яшил нўхат, янги ловия, лавлаги рухсат берилади.
Гўштли ва балиқли таомлар. Пайлардан тозаланган ёғсиз ёки ёғсизлантирилган гўшт (мол, бузоқ, товуқ, курка гўшти), теридан тозаланган, бўлакланган, майда чопилган, сувда ёки буғда пиширилган парранда; сувда ёки буғда пиширилган, бўлакланган ёғсиз балиқ (судак, лешч, треска, окун, навага, кумушранг хек ва бошқалар).
Сабзавотли таомлар ва гарнирлар. Картошка, қовоқчалар, сабзи, ошқовок, гул карам, сувда ёки буғда пиширилган пюре кўринишидаги сабзавотли пиши-риқлар. Яхши ҳазм қилинса яшил нўхат, карам, ловия, пиширилган лавлагига рухсат берилади. Шолғом, турп, редиска, шовул, исмалоқ, пиёз, саримсоқ, қўзи-қорин ман қилинади. Пишган помидор (кунига 100—120 гр), сметана билан, барг-лардан тайёрлаган салат тавсия қилинади.
Ёрма, дуккаклилар, макаронли маҳсулотлардан таом ва гарнирлар. Турли хил сочилма ҳолдаги (сок ва перловкадан ташқари) сувда пиширилган 1/3 сут ёки 10% қаймоқ қўшилган бўтқалар, буғда ва печда пиширилган пудинглар, сувда пиширилган вермишел, майдаланган макарон.
Тухумли таомлар. Пазандалик кўрсатмалари бўйича таомларда бутун тухум (ку-нига 0,5—1дона) тухум оқидан тайёрланган таомлар (буғли қуймоқлар, меринг-лар,) яхши ҳазм қилинса чала пиширилган бутун тухум, буғли қуймоқлар рухсат берилади (кунига 2 та тухумгача).
Ширин таомлар, ширинликлар, мевалар. Ширин навли мевалардан (ўрик, олхўри, қовундан ташқари) кисель, компот, желе, мус, суфле; печда пиширил-ган олма ва нок, мармелад, зефир, қиём, ирис, мураббо, жемлар, янги узилган қулупнай, малина, пўсти олинган яхши пишган юмшоқ хилдаги олма ва нок (100—120 гр кунига), яхши ҳазм бўлса мандарин ва апелсинлар, тарвуз, пўстсиз узум. Ширин навли мевалардан шарбатлар (олма, қулупнай, олча, мандарин) тавсия қилинади.
Сут, сут маҳсулотлари ва улардан тайёрланган таомлар. Фақат таомларга қўшил-ган сут, яхши ҳазм қилинганда, табиий ҳолатда ҳам истеъмол қилиш мумкин; сутли ичимликлар (қатиқ, ацедофилин, ацедофилинли сут, ряженка) яхши ҳазм қилинса нордон бўлмаган пишлоқ, табиий творог, творог пастаси, буғли ва печда пиширилган пудинглар кўринишида, рухсат берилади.
Қайла ва зираворлар. Лавр япроғи, петрушка барглари, долчин, калампирмун-чоқ, сутли қайла, мевали қайла.
Яхна овқатлар. Устига сардак қуйилган балиқ, тил, бузоқ гўшти: нордон бўлмаган пишлоқ, қора икра, парҳез колбаса, ивитилган сельд, ёғсиз ветчина.
Ичимликлар. Наъматак дамламаси, сутсиз ёки сутли чой ва кофе, 10% қаймоқ билан (яхши ҳазм қилинса)
Ёғлар. Сариёғ (куйдирилмасдан) тайёр таомларга қўшилади ва бутербродлар билан 5—15 гр берилади.


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish