б) диагностика қилишнинг турли методикаларини амалда қўллашга ўргатиш;
в) шахслар психологиясида, хулқ-атворида юз берган салбий ўзгаришларни
тузатиш, уларга ѐрдам бериш усуллари билан қуроллантириш;
Унинг мақсади – таълим ва тарбия жараѐнида шакллантирилаѐтган
шахснинг
индивидуал
сифатларини,
ривожлантирилиши
ѐки
шакллантирилиши лозим бўлган хусусиятларнинг мавжудлиги (бошланғич)
даражаси ва ўқув жараѐнидаги ўзгаришлар динамикасини ўрганишдир.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда,
психологик-педагогик
диагностика предмети сифатида авваламбор боланинг таълим жараѐнида
(масалан, билим даражаси) ва тарбия жараѐнида (характер хусусиятлари)
шакллантириладиган сифатларни кўрсатиш мумкин.
Кейинги
йилларда
Ўзбекистон
Республикасида
билимларни
баҳолашнинг рейтинг тизимига ўтиш, таълим жараѐнини такомиллаштириш,
шу жумладан тест методининг билимларини баҳолаш
усули сифатида кенг
қўлланилиши, турли психологик методикаларга, айниқса, шахсларнинг
ақлий
ривожланиш
даражасини
ўрганишга
бўлган
қизиқиш
ва
эҳтиѐжларининг ошиши Руспубликамизда
педагогик ва педагогик-
психологик диагностиканинг назарий ва амалий жиҳатдан ривожланишига
катта туртки берди.
Психологик-педагогик диагностика бугунги кунда мактаб, боғча ва
бошқа турли типдаги ўқув билим юртлари
психологлари ва педагоглари
олдида турган муҳим вазифалардан, уларнинг реал эҳтиѐжларидан келиб
чиққан ҳолда шаклланмоқда ва ривожланмоқда.
Психологик-педагогик диагностиканинг ривожланиб келаѐтган фан
тармоғи эканлиги, унинг амалий ва долзарблиги билан бир вақтда бу соҳани
аниқ чегаралари, бошқа фанлардан фарқи ва ўзига хос хусусиятлари ҳозирча
тўлиқ таркиб топмаганлигини кўрсатиб ўтиш лозим.
Шунинг учун биз
психологик-педагогик диагностиканинг баъзи томонларигагина қисқача
тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Шундай томонларидан бири, шаклланиб келаѐтган фан соҳасининг
асосий объектлари қандай йўналишларда иш олиб борилишига тўхталиб
ўтмокчимиз.
Психологик-педагогик
диагностиканинг
асосий
йўналишлари
педагогик амалиѐтнинг талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда
шаклланмоқда. Шу сабабли ҳам унинг йўналишларини бу йўналишларнинг
моҳиятини психологик-педагогик диагностика педагогик амалиѐтнинг қайси
соҳаларида қўлланилишини кўрсатмасдан туриб тўлиқ очиб бериб бўлмайди.
Биз қуйида психологик-педагогик диагностика қўлланилиши жуда катта
амалий аҳамиятга эга бўлган соҳалардан бир
нечтасини шартли равишда
(ҳаѐтда эса улар умумий, битта педагогик жараѐннинг ажралмас
қисмларидандир) ажратиб олдик. Улар қуйидагилар:
1. Таълим-тарбия назарияси ва методикаси.
2. Бошқариш ва амалиѐт.
3. Дидактика ва хусусий методика.
4. Педагогик социология.
5. Ижтимоий психология.
6. Педагогик психология.
Бу соҳаларнинг асосий вазифалари, предмети педагогик ва психологик
адабиѐтларда, ўқув қўлланмаларида жуда кенг ѐритилмаслигини ҳисобга
олиб уларга батафсил тўхталиб ўтмаймиз.
Юқорида келтирилган ҳар бир соҳада психолог ѐки шу соҳаларга
қизиқувчи мутахассислар маълум диагностик ишларни амалга оширадилар.
Мана шу ишлар мажмуаси психологик-педагогик диагностиканинг
йўналишларини ташкил қилади. Ҳар бир соҳада ўзига хос диагностик ишлар
олиб борилади ва бу ишларнинг мазмуни психологик-педагогик
диагностиканинг йўналишларини ташкил қилади.
Бу йўналишларга қуйидагилар киради. (Михайлович Е.А.,1997)
1. Тарбияланганлик даражасини диагностика қилиш.
2. Ташкилий-методик диагностика.
3. Дидактик диагностика.
4. Ижтимоий-педагогик диагностика.
5. Ижтимоий психологик-педагогик диагностика.
Do'stlaringiz bilan baham: