Психодиагностика предмети ва вазифалари.
Болалар боғчасидаги болаларнинг қобилият ва лаѐқатларини ҳар
тамонлама
ривожлантиришга, улар шахсини шакллантиришга қаратилган.
Педагогика жараѐнининг маҳсулдорлиги педагогнинг ўз тарбиячиларини
яхши билишга, таьлим ва тарбиянинг хилма-хил методларини қўллашга
боғлиқ ҳаракат қиладилар. Болаларнинг бундай ҳолатлари чегара ҳолатлари
сифатида, психик тараққиѐт камчилиги сифатида шахс акцентуациясининг
турли кўриниши сифатида таснифланиши мумкин. Уларни аниқлаш учун
болалар
психологияси, клиник потопсихология ва психатрия каби
соҳалардаги билимлар талаб қилинади. Бундан ташқари тарбиячига
қаровсизлик каби муаммоларни ҳал қилишга тўғри келади.
Ўқитувчи таьлим ва тарбиядаги қийинчиликлар нима учун ва қандай
қилиб пайдо бўлишини тушуниш учун, у аввало бола психик тараққиѐтининг
асосий қонуниятларини билиши ва турли психик ҳолатларни,
психологик-
диагностика методларини эгаллаши зарур. Ўқитувчининг психодиагностик
тадқиқот ѐки доимий кузатиш жараѐнида олинган натижаларни болалар
билан ишлашда қанчалик тўғри фойдалана олиши ҳам зарур ҳисобланади.
Тажрибага асосланган фан сифатида XIX-аср охирида вужудга келди.
Худди
шу
даврда
психологияда
ўлчаш
ғояси
кенг
тарқалди.
Психодиагностиканинг мустақил фан соҳасига
айланиши олимларнинг
инсонлар психикасидаги индивиуал фарқларга қизиқишининг ортиши билан
боғланган.
Психодиагностика психологик диагноз қўйиш ҳақидаги фандир. Бунда
диагноз кўрсаткич ва тавсифномаларни биргаликда таҳлил қилиш асосида
синалувчининг ҳолати ва хусусиялари ҳақидаги хулосаларидан иборатдир.
Психологик диагноз (diagnosis - грекча, аниқлаш, билиш деган маънони
англатади) - шахс индивидуал-психологик хусусиятларининг ҳозирги
ҳолатига баҳо бериш, ривожланишини олдиндан айтиб бериш (прогноз
қилиш) ва психодиагностик текширув вазифаларидан келиб чиқиб, тавсиялар
ишлаб чиқишга қаратилган психолог фаолиятининг сўнгги натижасидир.
Психодиагностик тадқиқотлар амалиѐтида психологик диагноз
қўйишнинг 3 босқичи фарқланади:
Симптоматик диагнозда дастури мавжуд ҳар қандай ЭҲМ
бажариши
мумкин бўлган тадқиқотда олинган натижалар қайта ишланади.
Этнологик дагнозда (келиб чиқиш сабаблари) бирор хусусиятнинг
мавжудлигини эмас, балки унинг вужудга келиш сабаблари ҳам ҳисобга
олинади.
Типологик диагнозда синалувчи шахс тузилишида олинган
натижаларнинг аҳамияти ва ўрни аниқланади.
1
Психодиагностика психологиянинг илмий ва амалий жабҳаларидан
ташқари унинг бошқа соҳаларида кенг қамровда қўлланилади. Масалан,
тиббий
психология, патопсихология, инженерлик психологияси, меҳнат
психологияси каби инсоннинг психологик
хусусиятларини билиш талаб
қилинадиган барча соҳаларда фойдаланилади.
Илмий ва амалий психодиагностика қайд этилган барча ҳолатларда ҳам ўзига
хос муҳим вазифаларни ҳал этади. Уларга қуйидагилар киради:
1. Инсондаги мавжуд бирор психологик хусусият ѐки хулқ-атвори
ҳолатини аниқлаш;
2. Мазкур хусусиятнинг шаклланганлиги, яъни унинг миқдорий ва
сифатий кўрсаткичларда намоѐн бўлиши даражасини ўрганиш;
3. Зарур бўлган ҳолдагина шахснинг ташҳис қилинаѐтган хулқ-
атворидаги психологик хусусиятларини очиб бериш;
4. Ўрганилаѐтган хусусиятларнинг шаклланганлик даражасини
таққосий ишланмасини яратиш.
Амалий психодиагностикада санаб ўтилган вазифаларнинг ҳар бири
алоҳида ѐки комплекс тарзда олиб борилаѐтган тадқиқот мақсадига мувофиқ
амалга оширилади.
Демак, психодиагностика психологдан профессионал фаолияти жараѐнида
махсус тайѐргарлик талаб қилувчи мураккаб соҳадир. Психолог (ташҳисчи)
1
Матмуратова.Н.Б. Психодиагностика фанидан маърузалар матни. - Т., 2000й.
эгаллаши керак бўлган билим, кўникма ва
малакалар шунчалик кенг ва
мураккабки, унинг ўзлаштирилиши билан психодиагностикани профессионал
психолог фаолиятининг негизи сифатида эътироф этилишига сабаб бўлади.
Ҳақиқатан ҳам амалий психологларни малакали мутахассис этиб тайѐрлаш
аҳамиятга молик омилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: