Девонима не рабту, не тартибдурур



Download 12,31 Kb.
Sana18.07.2022
Hajmi12,31 Kb.
#822067
Bog'liq
Бобур нисбатан-WPS Office


Бобур нисбатан қисқа умр кечирган бўлсада, шу қисқа умрида туркий адабиёт ривожига яхшигина ҳисса қўшган. Ҳажман катта бўлмаган лирик мероси мавзунинг рангдорлиги, ғоянинг тўқлиги, фалсафанинг теранлиги, бадиятнинг ўткирлиги, моҳиятнинг салмоғи, баённинг нафислиги билан ўзининг балоғатини топганки, бу борада ундан ўтса «имомликка фақат Навоий ўтгай» 3.
Бобурнинг тириклик вақтидаёқ умри давомида яратган лирик асарларини иккита девонга жамлагани «Бобурнома”асаридан келтирилган қуйидаги хотиралар билан собитдир. “Ҳофиз Мир котибнинг оға- иниси Самарқанддан келиб эрди, бу фурсатта Самарқандга рухсат бериб, Пўлот Султонга девонимни юбордим» 4.
Аммо девоннинг, анъанавий қолипга номувофиқлиги , номукаммалиги қуйидаги рубойи орқали англашилади.
Девонима не рабту, не тартибдурур,
Не жадвалу, не лавҳу не тазҳибдир.
Гар цанга юбордим ани, айб айламаким,
Девонингни тиларга тақрибдурур.
Бобур мумтоз лириканинг саккиз жанрида ижод қилган. Булар қуйидаги маълумот билан тартиб қилинди.
*126 та ғазал(таси тўлиқсиз)
* 2 та маснуʼ шеър
* 12 та маснавий
*23 та қитъа
*20 туюқ
*117 та фард
*54 та муаммо
* 230 та рубойи
Ушбу жанрларнинг барчасида Бобур гўзал ва нафис ижод намуналарини яратган.Бу ижод намуналарининг ичида унинг рубойилари алоҳида аҳамиятга эга. Чунки рубойи - Бобур маърифатининг энг олий нуқтаси.
Рубойи- Шарқ мумтоз шеъриятининг юраги бўлган лирик жанр. Гарчи бу жанр арабча номлансада,(рубойи-тўртлик)дастлаб форсий адабиётда пайдо бўлиб, кейин туркий адабиётга ўтган. Форс адабиётида рубойининг юксак ижодкори деган мартаба Умар Хайёмга нисбат берилса, туркий адабиётда бу жанрнинг ҳадди аълосига етган балағатли ифодасига соҳиблик Бобур Мирзога лойиқ деб топилган.
Рубойи гарчи тўрт мисралик жанр бўлсада, у тўртликдан фарқли ўлароқ унда вазн мувофиқлиги ҳам бўлиши керак. Қисқа, лўнда ва тугал мазмунни ифодалаши шарт қилинган бу жанрнинг мағзини ғоя, мақсад, далил ва хулоса ташкил этади. Дастлабки икки сатри ғоя ва мақсадни, кейинги икки сатри далил ва хулосани жамлаши шарт.
Демак, бундан англашиладики, бу жанрда қалам суриш ижодкордан зўр маҳоратни, зукколик ва зарофатни талаб қилади.
Бобурнинг рубойиларида худди шундай талабларга жавоб берадиган,ўқилганда ҳар бири кишига мустақил асар сифатида таассурот қолдирадиган хусусият жамланган. Рубойилар бизга Бобурнинг кечмиш ҳаётини «сўзлаб беради». Рубойиларни шавқ билан, диққат билан ўқиган кишининг онгида, энг аввало, яққол тасвир, кейин шу тасвирга мувофиқ оҳанг, якунда эса фалсафий хулоса ҳосил бўлиши, шубҳасиз. Бобур ички дунёсининг кўзгуси улар. Бобур руҳий оламининг таржимони улар. Кўп асрлик тарихга эга бўлган туркий дунё учун Бобур ноёб ҳодисадир. Шубҳасиз. Балки унинг шахси ва фаолиятига оид фикр-хулосалар ҳануз ўзининг тўхташ нуқтасига етмаганлигининг боиси ҳам шундандир.
Бобур рубойиларини мавзу жиҳатдан қуйидаги туркумларга бўламиз.
Ҳасби ҳол;
Фалсафий;
Итимоий;
Маърифий. Бобур бу туркумларнинг барчсида бадиий юксак, жозибали намуналарни яратган. Дўстга садоқат, ватанпарварлик, ҳаётга ташналик каби рубойилари билан бир қаторда комил мусулмон лафзи билан битилган бир қанча рубойилари борки, қуйида биз ушбу рубойилардан намуналар шарҳлашга ҳаракат қилсак.
Бобур-иймони мукаммал, соф исломий эътиқоддаги киши эди. У бутун умри давомида ўз эътиқодида содиқ қолган, суронли ҳаётининг таҳликали, оғир дамларида ҳам,” ўгай тақдир” азиятларида ҳам, умри мобайнида турли мусибат ва балолар бн синалганда ҳам буни фақат Оллоҳнинг иродаси деб қараган, ёлғиз Оллоҳдан мадад тилаган, таваккулни Ўзига қилганБанданинг Аллоҳга таваккул қилиши унинг иймони комил эканидан далолатдир.Чунки таваккул қилган киши авлодларига, мулкларига мағрур бўлмай,мушкулларини фақат Аллоҳга ҳавола қиладилар.

Таваккул мўминнинг қалбига қувват, руҳига таскин беради.Бобур энг аввало Аллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, тақдири азалга, ўлимдан сўнг қайта тирилишга иймон келтирган жисмонан ва маънан покиза дил соҳиби эди. Зотан бу Бобур маърифатининг асос нуқтасидир.


♦♦♦♦♦
Ё қаҳру ғазабинг бн мени тупроқ қил,
Ё баҳ-ру иноятингда мустағроқ қил.
Сендадир юзим, қаро хоҳ оқ қил,
Ҳар навʼ сенинг ризонг эрур, андоқ қил.
Ушбу рубойида Ҳазрати Бобур иймон рукнларидан бири бўлган-унга ишонганда кишини мўминлик даражасига кўтарувчи қазойи қадарга, ҳар не ёмонлик ва ҳар нав яхшилик Оллоҳнинг азалий ва абадий илми ила жамики махлуқотларга қудрат қалами бн ёзиб, белгилаб қўйилганлигига дилдан иқрори қад ростлаб турибди. Бизга маълумки Бобур болалигидан то умрининг охирги палласигача нотинч ва ҳаловатсиз умр кечирган. Рубойи зоҳиран шу кайфиятни , яъни тақдирдан зорланиш, унга иддао мазмунини берсада, бироқ, Бобурнинг болалигидан ислом дини ақидалари асосида тарбиялангани, ижодида тасаввуф адабиётининг нафаси яққол акс этиб турганини назарда тутадиган бўлсак,рубойининг марказидаги, ботиндаги мазмун- комил инсоннинг ўз Яратувчисига муножоти эканлигига амин бўламиз.
Ё қаҳру ғазабинг бн мени тупроқ қил,
Ё баҳ-ру иноятингда мустағроқ қил.
Тупроқ-инсоннинг яралиш манбайи аслида. ”Аллоҳ одамни жонсиз тупроқдан яратди ва унга ўз руҳидан пуфлаб жон ато этди” (Роҳман сураси, 14-оят). Сўнгра қайтиб бориш ҳам яна аслга, тупроққа..Мисрадаги мазмун шуки тупроқ ҳамма босиб ўтадиган оёқ остида, пастда, тубанда бўлгани сабаб, ё азиз қилиб даргаҳингга ол, ёки хор айлаб, тупроқ қил. Иккинчи мисрада умидворлик, яъни марҳаматинг бн иноят денгизига ғарқ қил, чўмдир.«Аллоҳ одамларга раҳматини очса, бас,уни ушлаб қолувчи йўқдур. Агар Аллоҳ бу раҳматни ушлаб қолса, уни қўйиб юборувчи йўқ»”Фотир”, 2-оят .Яъни Сенинг қазойингни ҳеч бир рад қилувчи йўқки рад қилолса, ҳеч бир ортга сурувчи йўқки ортга сурса, ҳеч бир ғолиб йўқки ғолиб келса. Балки сен ўзинг бандаларинг устида ғолибсан.Қаҳҳорсан, хоҳлаганча ҳукм қиласан. Яъни менга нимани тақдир қилган бўлсанг, нимани раво кўрсанг сенинг ихтиёринг, мен бу тақдирдан маломат қилмайман деган мазмун юқоридаги оят мазмун -моҳияти бн мувофиқ келиши фикримизнинг тасдиғидир.Улуғлар айтадики, банданинг Аллоҳга энг яқин бўлгани -унинг тақсими илоҳийсига энг кўп рози бўлганидир . Бобур эса ўзига битилган тақдирга илоҳий бир ҳукм деб қараган.
Сендадир юзим, қаро хоҳ оқ қил,
Ҳар навʼ сенинг ризонг эрур, андоқ қил.
«Юзим сенда» иқрорининг ўзига яна бир оят асос бўлиб, муҳташам бир ниятнинг мақсад қилинганлигига далил. ”Кимки яхшилик қилган ҳолда, муҳсин ҳолда юзини Оллоҳга бўйсундирса, Робби ҳузурида унга ажр муҳайёдир. Уларга хавф йўқ, улар хафа ҳам бўлмаслар” (”Бақара”, 112-оят) Юз -инсон аъзолари ичида энг олийси ҳисобланади. Юзни Оллоҳга бўйсундириш эса юз эгасининг бутун вужудини Оллоҳга топширганини билдиради. Аллоҳ таалонинг ҳузурида қабул бўладиган амалнинг биринчи шарти- бутун вужуди ила Аллоҳга ихлос қилиши. Юз эгаси бундан асло хафа бўлмайди ва хавфга тушмайди. Чунки банда таслимиятни ёлғиз Оллоҳга қилсагина, тасаллини Ўзидан топади. Ҳақиқий эркинлик ва хотиржамлик мана шу таслимиятда. Юзнинг қаро ёхуд оқ бўлиши яъни шундай қилиниши ҳам Аллоҳнинг қудрати ва марҳамати бн бўлади. Бобур бу дунёдаги тақдиридан розилигини баёни бн бир қаторда ,қиёмат кунидаги Робби ҳузурига қора-гуноҳкор юз бн, ёхуд оқ-ёруғ юз бн юзланишидаги амрни ҳам Оллоҳ розилиги деб қабул қиляпти. Қора юз-гиноҳкор юз устига азобни раво кўрсанг ҳам, ёруғ юз- ажр, раҳматингда абадий қолдирсанг ҳам розиман дейди...Чунки Ҳадиси шарифда келтирилганидек:” Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади, ким рози бўлса,унга ризолик бўлади, ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади” Анас розиёллоҳу анҳудан

ривоят қилинган. Демак, бу дунё ва охиратнинг ягона ҳокими Аллоҳнинг ўзидир. Шундай бўлгач, банданинг исёнга не ҳадду не ҳоли бор..Ўз фойдаси учун ҳужжат бўладиган бундайин таслимиятни барча бандаларингга тилида зикри, дилида иқрори бн бўлишини насиб айла, ё Роббул оламийн!!


♦♦♦♦♦
Download 12,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish