Дешифровка қилишнинг контраст-аналогли методи



Download 12,88 Mb.
bet4/14
Sana30.04.2022
Hajmi12,88 Mb.
#599191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Дешифровка қилишнинг контраст

II қисм. КЎПСПЕКТРАЛ КОСМИК ТАСВИРЛАР ТЎПЛАМЛАРИ – ДЕШИФРОВКА ҚИЛИШ МЕТОДЛАРИНИНГ ПРИНЦИПИАЛ ЖИҲАТДАН ЯНГИЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА АМАЛДАГИ МАВЖУД МЕТОДЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УЧУН АСОСДИР


3 боб. Фототон зичлигини визуал экспресс-методи асосида миқдорий ўлчаш орқали яратилган принципиал жиҳатдан янги спектрал усуллар


3.1. Муаммонинг ҳозирги кундаги ҳолати
Тегишли равишдаги фотографик ва сканерловчи съемка қилиш тизимларини яратиш, кўпспектрал съемка методини ишлаб чиқишга замин туғдирди. Ҳозирги вақтда Россиянинг "Метеор-Природа", американинг "Ландсат", франциянинг "СПОТ" ер йўлдошлари, "Союз-12" космик кемаси, узоқ муддатга мўлжалланга "Салют", "Мир", "Скайлаб" туридаги орбитал станциялари ва турли космик учувчи аппаратлар ёрдамида, ер юзасининг катта миқдордаги кўпспектрал суратлари олинган (2.1 жадвалга қ.).
Ўрта Осиёнинг 70 дан ортиқ тўпламга эга бўлган турли масштабдаги кўпспектрал космик тасвирларнинг тизимли таҳлилига асосланган, бизнинг аниқ мақсадларга йўналтирилган тадқиқотларимиз [1-20] қуйидаги хусусиятни аниқлашга имкон берди. Маълумки, ҳар бир кўпспектрал тўплам бир вақтнинг ўзида синхрон равишда олинади. Лекин тўпламнинг структуравий ва геологик информативлиги ҳар қайси каналда бир-биридан жиддий равишда фарқ қилади.
Спектрлар бўйича ўзгарувчанлик айниқса, ландшафтнинг бош компонентлари бўлган тупроқ қатлами ва ўсимликлар билан қопланган майдонларда жуда равшан кузатилади. Қайд этиб ўтилган далиллардан келиб чиқадики, дешифровка қилишнинг контраст-аналогли, структуравий ва ландшафтли-индикацион методлари қўлланилганда, кўпспектрал космик материаллар бўйича қатор муаммолар юзага келади. Уларнинг ечими ҳозиргача очиқ қолмоқда ва такомиллаштиришга муҳтождир.
Ушбу бобда визуал экспресс-методи орқали космик тасвирлар фототонининг зичлигини миқдорий равишда ўлчаш учун, муаллиф томонидан махсус ишлаб чиқилган унификацион фототонометр таърифланган (3.2 бўлимга қ.). Фототонометр воситасида аниқланган миқдорий маълумотлар асосида, космик материалларнинг спектрал диапазонига боғлиқ бўлган дешифровка қилиш белгиси, яъни фототоннинг қонуний ўзгариши очиб берилади. Аниқланган қонуният биринчи марта, оптик (спектрал) дешифровка қилиш белгиларининг мустақиллигини ва барқарорлигини илмий равишда исбот қилишга имкон берди [2-3]. Визуал усулда олинган миқдорий маълумот космик ахборот, визуал дистанцион тадқиқотларининг принципиал янги методларини яратиш учун имкониятлар очганлиги билан қимматлидир (3 бобга қ.). Уларга: геологик образларнинг спектрал классификаторларини аниқлаш методи (3.4 бўлим); нефть-газли майдонларни излаш учун истиқболли фотоаномалияларнинг спектрал классификаторларини аниқлаш методи (3.5 бўлим) ва ҳажмий геологик-структуравий хариталашни амалга оширишга имкон берувчи, кўпспектрал дистанцион материалларини синхрон талқин қилиш методи (4.4 бўлим) киради.
Бундан ташқари, космик материалларнинг спектрал диапазонига боғлиқ бўлган фототоннинг, яъни бош дешифровка қилиш белгисининг аниқланган қонуний ўзгариши, кўпспектрал космик тасвирлар тўплами учун мувофиқ равишда, мавжуд бўлган контраст-аналогли, структуравий ва ландшафтли-индикацион дешифровка қилиш методларини такомиллаштиришга ёрдам берди (4.1-4.3 бўлимларга қ.).
Геологик хизмати заҳирасида икки ўлчамдаги (ўлчовдаги) геометрик матрица кўринишида, теледетекция усулида вужудга келадиган тасвирга эга бўлган рақамли кўпспектрал космик воситаларининг пайдо бўлганлиги, нафақат оддий геологларни, балки қатор мамлакатлардаги профессионал дистанцион тадқиқотчиларни ҳам ҳайратда қолдирди.
Ҳозирги вақтда, рақамли кўпспектрал космик тасвирларга компьютерда ишлов бериш каби, шу қадар тез суръатларда ривожланаётган ва материални ўрганишда шундай турли-туман ёндашишларни келтириб чиқарган геологиянинг бошқа соҳаларини айтиб ўтиш қийиндир. Натижада, ҳаттоки кенг, чуқур маълумотли ва энг фаол дистанцион тадқиқотчилар ҳам, ўзлари буни сезмаган ҳолда, информатор маълумотларини пассив талқин қилувчи (шарҳловчи) шахсларга айланиб қолдилар.
Автоматлашган равишда дешифровка қилиш ишларининг таҳлили шуни кўрсатдики, истиқболли майдонларни аниқлашда тадқиқотчилар томонидан дешифровка қилишнинг асосан икки тури ишлатилади: дастлабки (бошланғич) спектрал каналлари бўйича ва спектрал каналларнинг нисбатлари бўйича. Информаторлар фикрича, башоратлаш тузилмаларида энг яхши натижаларини спектрал каналлар нисбатларига асосланган методлар беради.
Автоматлаштирилган метод орқали башоратлаш хариталарини тузиш учун спектрал образларни тасвирлайдиган, эталон майдонларларнинг намунавий спектрал эгри чизиқларини аниқлаш натижада, «ўлчамсиз» («размерсиз» ‒ аниқ катталикка эга бўлмаган) деб аталадиган катталик шаклланади.
Шу сабабли, ушбу қоидага боғлиқ бўлган қатор методик муаммолар пайдо бўлади:
1. Спектрал дешифровка қилишнинг визуал ва автоматлашган методлари натижалари орасида узилиш пайдо бўлади;
2. Бевосита спектралли излаш белгиларини аниқлаш учун йўналтирилган, дешифровка қилишнинг визуал ва автоматлашган методлари билан шуғулланувчи мутахассислар ўртасида ягона технологияни ишлаб чиқиш имконияти йўқолади;
3. Спектрал равшанлик коэффициентини баҳолашнинг визуал экспресс-методи асосида, компьютер орқали дешифровка қилинган углеводородларнинг спектрал образларини даладан олдин тасдиқлашнинг иложи бўлмайди;
4. Спектрал каналларининг нисбати бўйича аниқланган, яъни «размерсиз» бирлик асосида, углеводородларнинг спектралли башоратлаш натижаларини дала шароитларида тасдиқлаш учун, аэро- ва ер устидаги спектрометрнинг маълумотларини қўллаш методикасининг йўқлиги.
Юқорида қайд қилиб ўтилган методик муаммоларни ечиш мақсадида муаллиф фотозичликни миқдорий жиҳатдан ўлчашлар асосида, спектрал геологик образларни фарқлаб олишнинг ноанъанавий методини ишлаб чиқди [2,3,7,11-14].
Ушбу ишланманинг тамойили қуйидаги далилга таянади. Кўпспектрал космик тасвирлар тўпламини олишнинг техник воситалари-дан қатъий назар, бу ҳоҳ телевизион, ҳоҳ сканерли, ҳоҳ фотографик ёки рақамли тасвирлар бўлсин, визуализация жараёнида улар космик тасвирлар шаклида ифодаланадилар. Бошқача сўз билан айтганда, кўпспектрал космик тасвирлар тўпламининг қимматли спектрал ахбороти фототон зичлигининг ўзгариб кўринишида намоён бўлади.
Геологик образлар ва углеводородлар эталоннинг спектрал классификаторларини фарқлаб олишда қўлланиладиган ноанъанавий методнинг таянчи қуйидагича изоҳланади. Биз дастлабки рақамли кўпспектрал космик тасвирларнинг ҳар бир спектрал диапазонини, фототонлар зичлигининг 255 балли шкаласи асосида тузилган космофотометрик хариталари деб ҳисоблаймиз.
Дастлабки (бошланғич) рақамли космик тасвирлардаги фототонлар зичлигининг 0-255 бирликлар чегарасида ўзгарувчи бундай кўпсонли градациялари ва фототонлар зичлиги градациялари орасидаги ёруғлик ва рангларнинг кучсиз фарқланиши (контрастларнинг кучсизлиги) геологик образларни ва УВ нинг эталон образларининг спектрал хусусиятларини визуал баҳолашда геолог-эксперт ишини жуда қийинлаштиради. Ушбу мураккаб ва долзарб муаммони амалий ҳал этиш учун муаллиф томонидан унификацион фототонометр ишлаб чиқилди. Фототонометр бошланғич космик тасвирларда фототонлар зичлигини визуал экспресс-методи орқали миқдорий жиҳатдан баҳолашга имкон беради ва унинг миқдорий маълумотлари геолог-экспертга оптимал 10 балли космофотометрик хариталарни тузишга ёрдам беради.

Download 12,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish