82
Дерматовенерология и эстетическая меДицина № 4 / 2019
псориазни диагностикаси учун видеодерма-
тоскопиядан фойдаланилган (х50, х100, х200
катталаштирилгани афзал кўрилган). меъёр-
даги терида қон томирлар тузилишини, расми-
ни адекват билиш шакли ва ўлчамлари билан
фарқланадиган псориаздаги микротомирларни
билишга замин яратади. х50 катталаштирлган
меъёрдаги терида томирлар тери юзасидаги тож-
лар бўйлаб доимий тарқалган қизил нуқталар
кўринишида бўлади. х100, х200 га катталашти-
рилганда ҳар бир сўрғичларда терини юзасига
перпендикуляр ҳолатда жойлашган вергул ша-
клидаги капилляр илмоқлари кўринган. танани
баъзи бир соҳаларида капилляроскопияни ме-
ъёрдаги манзараси фарқ қилиши мумкин: қўлни
орқа юзасида ҳамма капиллярлар ҳам перпен-
дикуляр жойлашмаслиги ҳам мумкин ва капил-
лярларни кўриш илмоқ билан чегараланмаган
бўлади. пешонада эса капиллярлар терини юза-
сига параллел жойлашади ва тўр ҳосил қилади
[29].
псориаз билан касалланган 255 нафар па-
циентлар (х50 марта катталашган ҳолатда)
ўрганилиб, қизил тангачали доғлар ёки пилакча-
ларда қуйидаги характерли белгилар идентифи-
кация қилинган: гомоген томирли сурат, қизил
нуқталар, ёрқин-қизил фон, уччала белги бор
бўлса, 99 % га диагностик таҳмин тўғри бўлади
[30]. янада юқори даражада катталаштирилган
ҳолатда қизил нуқталар ўрганилганида, улар
бир хил тузилишдаги ғадур-будир ва кенгайган
капиллярлар кўринишада бўлиб, соғлом терида-
гига нисбатан янада зичроқ жойлашади (юзада
капиллярлар илмоқларини бирлиги кескин ош-
ганлиги кузатилади). видеодерматоскопия да-
волашни самарадорлигини назорат қилиш учун
қўлланиши мумкин. изланишни кўрсатишича ин-
фликсимаб бир марта киритилиши капиллярлар
илмоқларида кескин морфологик ўзгаришлар
бўлганини кузатишган: ўлчамларини камайиши
ва шаклларини ўзгариши [31]. видеодерматоско-
пия танани типик соҳаларида ёки бошқа жойла-
рида псориатик жароҳатланиш аниқланмаганида,
яъни псориазни изоляцияланган шаклларида
(кафт-товон псориазида, псориатик баланитда,
бош соҳаси псориазида) диагностик фойдаси
аниқланади [32–34].
Қизил ясси темиратки (Қят) тери ва шиллиқ
қаватларни ўткир ости ёки сурункали яллиғланиш
касаллиги бўлиб, бинафша тусли характерга эга
бўлган ясси папулалар билан намоён бўлади,
уларни юзасида оқ тўрсимон, жимжимадор
қатламлар ажралиб туради (уикхем тўри). уик-
хем тўри стандарт визуал кўришда доимо ҳам
кўринмайди. дерматоскопиядан фойдаланиш бу
тузилмани тезда идентификация қилишга ёрдам
беради [35, 36].
а. Қят ни бошланғич белгилари (думалоқ,
пушти папулалар): марказида сарғиш-жигарранг
нуқта юмалоқ майда оқ қатламлар аниқланади.
б. Қят ни фаол белгилари изоляциялан-
ган ёки гуруҳлашиб пилакчалар ҳосил қилади,
уларда оқ қатламлар полиморф шажарасимон
тармоқланиш ҳосил қиладилар. в бу фазада мар-
казий сарғиш-жигарранг соҳа йўқолади, тўрни
ўраб турувчи периферик қисмида чизиқли нурли
капиллярлар кўриниб туради.
в. етилган жароҳат ўчоғларида периферик
капиллярлар аста-секин йўқолади, пигментли ту-
зилмалар аста-секинлик билан уикхем тўри кон-
турини ўраб оладилар.
г. яллиғланишли пигментация кўпинча Қят
ни якуни бўлади. дерматоскопия билан эса
яллиғланишдан кейинги пигментацияни турини
аниқлашга ёрдам беради, бу жараённи нима би-
лан якунланишини кўрсатади, оқибатни белгиси
ҳисобланади:
1) пигментацияни қисқа вақтли тури: гомо-
ген, тузилмасиз, донадорликдан маҳрум этилган
ёрқин-жигаранг соҳалар;
2) пигментацияни узоқ вақт сақланувчи тури:
ёрқин-жигарранг фонида ёки ўзгармаган тери
фонида кулранг-кўкимтир ёки жигаррангли дума-
лоқ нуқталар ва глобуллар (қалампирни соч-
ли: кулранг-кўкимтир ёки жигаррангли думалоқ
нуқталар ва глобуллар («сочилган қалампир»
симптоми). пигмент доналари умумий хулоса
қилганда йўқолган уикхем тўрини контурларини
«кукун тешиклари» (регрессга учраган думалоқ
оқ қатламларни марказида кўп сонли пигмент-
лар гранулалари) ва «тикув чизиқлари» (поли-
морф уикхем тўри контури тасвирлаб беради)
кўринишида чизади [37].
Қятни атипик шаклларига ҳалқасимон ва ги-
пертрофик шаклларини киритса бўлади.
Қятни ҳалқасимон шакли аксилляр ва чов
соҳасида кузатилади. дерматоскопияда уикхем
тўри, нурли капиллярлар ва пигментни донадор
депонированиясини клиник фаол чегарасини
кўрсатади.
Қятни гипертрофик шакли товон ва бол-
дирларда қалинлашган гиперкератик пилакча-
лар кўринишида кузатилади. дерматоскопияда
уикхем тўри ва қон томирлар тузилмалари би-
лан бирга комедонсимон тузилмалар кўринади,
улар сарғиш пробкалар ёки юмалоқ шохсимон
ҳосилалар («қадоқ марвариди») билан тўлган
кўринишида бўлади.
пурпуранинг турли клиник шакллари бўлиб,
улар қон томирлар девори атрофида ёки уни
чегарасида яллиғланишсиз ёки яллиғланишли
ўзгаришлардир. дерматоскопия бу шаклларни
дифференциация қилишга ёрдам беради.
пурпурани асосий дерматоскопик белгила-
ри [38].
гомоген белги кенг, гомоген, тузилмасиз пур-
пороз соҳалардан ташкил топган бўлади. гомоген
белги коагуляцион-фибринолитик бузилишлар
(антикоагулянт қабул қилиш фонида) ёки қон то-
мирлар деворини стромаларини аномалиялари
Do'stlaringiz bilan baham: |