80
Дерматовенерология и эстетическая меДицина № 4 / 2019
лар ёки марказида киндиксимон ботиқли мар-
варид кўринишда намоён бўлади. контагиоз
моллюск диагнозини клиник қўйиш, ҳаммадан
болаларда (улар кўпроқ оғрийдилар) қийинчилик
туғдирмайди. Ҳозирги вақтда контагиноз мол-
люскни 1 мм ўлчамдаги папулали диссеминаци-
яли шакллари ҳам кўпроқ учрайди, бу эса тери-
ни бошқа ўсма касалликларига ўхшаб кетади ва
айниқса катта ёшдаги инсонларда кузатилади
[14]. бундай ҳолатларда дерматоскопия қўшимча
информация беради. контагиоз моллюскда ўзига
хос характердаги тузилмали (папулалар мар-
казида полиглобуляр оқиш-сарғиш аморф мод-
да бўлиб, чизиқли томирли тож билан ўралган
ҳолда) дермаскопик манзара кузатилади. баъзи
ҳолатларда эгри-бугри томирлар кузатилиб, улар
марказида аморф модда бор, периферик, қизғиш,
ҳалқасимон тузилмали шакллантирадилар. кам
ҳолларда шохланган томирлар (улар ҳеч қачон
бўлакларни марказини кесиб ўтмайди), вергул,
нуқтасимон томирлар, қизил глобуллар кузатила-
ди [3, 15, 16].
сўгаллар – одам папилломаси вирусини тур-
ли штаммлари томонидан чақириладиган яхши
сифатли эпидермал пролиферациялар.
ясси сўгаллар: ёрқин-жигарранг фонда до-
имий тарқалган майда қизил нуқталар касаллик-
нинг дерматоскопик белгиси ҳисобланади. дер-
мани сўрғичлари чўққисида кенгайган капилляр
қизил нуқталарни гистологик манзарасини ҳосил
қилади. бундан тузилма терига перпендикуляр
жойлашган одам папилломаси вируси томонидан
азот оксидини маҳаллий ишлаб чиқариши нати-
жасида капиллярлар сиртмоғи (илмоғи) дилата-
цияси натижасида келиб чиқади [3].
оддий сўгаллар – дерматоскопик зич жойлан-
ган дўмбоқчалар кўринишида бўлади ва уларни
ҳар бири марказий қизил нуқтани ёки сиртмоқни
ҳосил қилади, уни оқ ореол ўраб туради (бу ком-
бинация бақани икрасини эслатиб юборади). оқ
ореол кератиноцитлардан ташкил топган бўлиб,
озиқлантирувчи қон томирни ўраб туради. нуқтали
томирлар ясси сўгаллардан катта бўлади. ипси-
мон сўгаллар узунчоқ тузилмалар (ҳосилалар)
бўлиб, чўққисида кўриниб турувчи томирлар ва
қора-жигарранг нуқта бўлади, тромб билан беки-
тилган капиллярни эслатиб юбо ради [3].
товон сўгалларини дерматоскопик диагно-
зи сўғалсимон, сарғишсимон тузилмасиз зонани
мунтазам бўлмаган тарқалган қизил (кенгайган
капиллярлар) ва жигарранг-қора нуқталар (тромб
билан беркитилган капиллярлар) ва чизиқсимон
тасмалар (геморрагиялар, товон соҳасида юқори
босим натижасида ҳосил бўлади) борлигига асос-
ланади [3].
Қадоқда товон сўгаларидан фарқ қилиб,
қоидага кўра, марказида қизғиш-кўкимтир тузил-
маси бўлмаган пигментация жойлашган ва гемор-
рагия бўлмайди [17]. Қон кетишларни ва томир-
лар расмини борлиги вирусли сўгалларни даво-
сини самарадорлигини назоратини олиб боришда
фойдали бўлиши мумкин. бу тузилмаларнинг
йўқолиши давонинг муваффақиятини ёки ми-
нимум қайталанишни хавфини пастлиги ҳақида
маълумот беради [18].
Ўткир учли кондилома (генитал сўгалларда)
ни дерматоскопик манзараси нуқтасимон кенгай-
ган томирлардан иборат ангиоматоз компонент-
ли папулалар борлиги билан характерланади. оқ
ретикуляр тўр билан томирлар уялар (ячейкалар)
марказида мозаик (аралаш-қуралаш, қурама) ту-
зилмани эслатиб юборади. мозаик томирли ту-
зилма тегилмаган бўлган, жароҳатланган соҳани
яқинида жойлашган (доклиник босқичи) бўлиб,
кейинги ҳафталарда шу соҳаларда янги ўткир
учли кондиломалар ҳосил бўлгани кузатилади
[19]. Ўткир учли кондиломаларни марваридли па-
пулалар (эркак жинсли пациентларда меъёрда-
ги варианти) билан дифференциация қилиниши
керак. бу тугунчалар жинсий аъзони бошчасини
тожисида жойлашадилар ва дерматоскоп орқали
кўрилганида аёллар пошнасини ингичка шаклига
ўхшаш ҳар бир алоҳида сўрғичларга томирлар
тўғри келадиган. шунингдек, Фордайс касаллиги
билан ҳам дифференциал диагноз ўтказиш ло-
зим (фолликулалар билан боғланмаган, жинсий
аъзони препуциал халтасида, эктопик ёғли без-
лар, дерматоскопик – сарғиш рангли, ёғ безлари-
ни кўп сонли майда кисталаридан ташкил топган
тугунчалар кўринади)
терининг рак олди касалликларида ҳам дер-
матоскопдан кенг фойдаланилаган [21–27].
боуэн касаллиги (бк, болезнь боуэн) – эпи-
дермис ичи ясси ҳужайрали раки бўлиб, клиник
манзарасида тангачалар ва қалоқлар юзасида
бўлган аниқ чегараланган пилакча кузатилади.
бу касалликни псориазга ёки турғун дерматитга
ўхшаб кетиши тўғри диагнозни қўйишга ҳалақит
беради. боуэн касаллигида дерматоскопик бел-
гиларини аниқлаш бўйича бир неча изланишлар
ўтказилган [22, 23]. кўп компонентли тузилма
(90–100 % ҳолатларда); атипик қон томирли ту-
зилма (86,6–100 %); тангачали юза (62,2-90 %);
ёлғон тўр (псевдосеть, 10–35,7 %); доимий
бўлмаган, тузилмага эга бўлмаган, диффуз пиг-
ментация (64,2–80 %); майда, жигарранг глобул-
ларни ўчоғли тарқалиши (64,2-90 %); марказий
ёки кўп ўчоғли депигментация; оқ-кўкимтир ву-
аль, геморрагиялар дерматоскопик текширишда
изланувчилар томонидан аниқланган.
Ўсманинг томирсимон тузилмаси асосан
нуқтасимон томирлардан, гуруҳларга доимо ҳам
тарқатилмаган таркибда бўлади, шунингдек,
чизиқли, шажара ва пошнани эслатувчи томир-
лар топилиш мумкин. видеодерматоскопияни ўта
юқори катталашган ҳолатида бк ни томирлар ту-
зилмаси ўзига хос бўлади, яъни «гломеруляр то-
мирлар» кўринишида (буйракни гломеруляр аппа-
ратини эслатувчи ўта жумбоқли илон изи (эгри-
бугри) капиллярлари) [23].
Do'stlaringiz bilan baham: |