Гидрокимёвий тозалаш услуби – юқори ювиш хусусиятларига эга бўлган органик ва ноорганик эритмалар ёрдамида иситиш тизимидан турлича характердаги чўкмаларни чиқариб юбориш имконини беради. Бундай тозалаш қувурлар учун самарали бўлади, бироқ иситиш приборларининг тўлиқ тозаланишини кафолатламайди.
Гидропневмозарбали тозалаш (“барботаж”) – иситиш мавсумининг охирида профилактика сифатида фойдаланиш учун тавсия қилинади. Унинг ёрдамида иситиш тизимидан оҳак чўкиндилари ва ғовак (юмшоқ) чўкиндилар ҳам чиқариб юборилади.
шохчаланган қувурлар тармоқлари ва кичик диаметрли қувурлар тармоқларини тозалаш имконияти;
қувурлар тармоқлари ва асбоб ускуналарнинг материалнинг асосий юзасигача максимал тозаланиши ва магистраллар ва арматуранинг ўтказиш қобилиятининг тўлиқ қайта тикланиши;
йил бўйи қўллаш имконияти; энг катта самарага иситиш даврида эришилади (хоналарда ҳарорат тозалашдан кейин 0,5-1 соатдан кейин кўтарилади);
ишларнинг юқори малакали бригадалар томонидан автоном мобил таъмирлаш устахоналаридан фойдаланиш билан оператив тарзда бажарилиши;
ишларни бажариш даврида аҳоли ва ходимларни бинодан эвакуация қилиш заруратининг йўқлиги;
пресслаш пайтида “заиф” жойларнинг аниқланиши ва уларнинг бартараф қилиниши.