ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ – Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1924 йил. 1 ноябрда ташкил этилган. 1927 йил. 17 февралдан 1938 йил. 15 январгача Қашқадарё округи мақомида. 1938 йил. 15 январ- да Бухоро вилоятига қўшиб юборилди. 1943 йил. 20 январда қайта ташкил этилди. 1960 йил. 25 январда Сурхондарё вилоятига қўшилди. 1964 йил. 7 февралдан янгидан ташкил этилди. Республиканинг жан-гарбида, Қашқадарё ҳавзасида, Помир-Олай тоғ системасининг ғарбий чеккасида, Амударё ва Зарафшон дарёлари, Ҳисор ва Зарафшон тизма тоғлари орасида. Шимолий.-ғарбдан Бухоро, жанубий-шарқдан Сурхондарё, жанубий-ғарбдан Туркманистон, шарқдан Тожикистон ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош. Майдони. 28,6 минг км2. Аҳолиси 2378,2 минг киши (2005). Таркибида 13 қишлоқ тумани (Деҳқонобод, Касби, Китоб, Косон, Миришкор, Муборак, Нишон, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Қарши, Ғузор), 12 шаҳар (Бешкент, Китоб, Косон, Муборак, Таллимаржон, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Янги Нишон, Қамаши, Қарши, Ғузор), 4 шаҳарча (Деҳқонобод, Мироқи, Эски Яккабоғ, Қашқадарё), 147 қишлоқ фуқаролари йиғини, 1064 қишлоқ бор (2005). Маркази — Қарши шаҳри. Қашкадарё вилояти туманлари ҳақида алоҳида мақолаларга қилинмокда; масалан., Деҳқонобод тумани, Касби тумани ва бошкалар.
Табиати. Вилоят ҳудуди, асосан, Қашқадарё ботиғини ўз ичига олган; шимолий, шарқий ва жанубий-шарқдан Зарафшон ҳамда Ҳисор тизма тоғлари билан ўралган. Тоғлар билан текисликлар орасини адирлар эгаллаган. Текисликнинг катга қисми ғарбда Сандиқли ва Қизилқум чўллари б-н туташган Қарши чўлидан иборат. Иқлими континентал. Қиши нисбатан юмшоқ. Ёзи узоқ (155—160 кун), иссиқ,қуруқ. Янвнинг ўртача т-раси 0,2°дан 1,9° гача, июлники 28°—29,5°. Энг юқори темпратура 45°.Энг паст т-ра —20°.Йилига текисликларда 290—300 мм, адирларда 520 — 550мм, тоғларда 550—650 мм ёғин тушади. Ёмгир, асосан, баҳор ва қишда ёғади, ёзда гармсел эсади. Тоғларда турғун қор қоплами ҳосил бўлади (2—6 ой).Вегетация даври текислимарда 290—300 кунгача. Асосий дарёси — Қашқадарё. Унинг ирмоклари — Жиннидарё, Оқсув, Яккабоғдарё, Танхоздарё, Ғузордарё(Катта ваКичик Ўрадарё билан бирга).Дарёлар қор, ёмғир ва музликлар сувидан тўйинади.Дарё сувидан. асосан, сугоришда фойдаданилади. Чимқўрғон, Қамаши, Пачкамар сув омборлари; Файзиобод, 8 Март, Эскибоғ, Эски Анҳор, Косон, Пахтаобод, Қарши ва бошка. каналлар бор. Қарши чўлини ўзлаштиришда 6 насос станцияси, очиқ ва ёпиқ коллектор дренаж тармоқлари қурилган. Суғориладиган ерларнинг тупроғи, асосан, типик ва оч бўз тупроқлар. Китоб — Шаҳрисабз сойлиги-
да кўпроқ қумоқ тупроқлар мавжуд. Тоғларда баландлик минтақалари бўйлаб типик бўз тупроқлар тарқалган. Табиий флораси 1200 га яқин юксак ўсимлик туридан иборат. Вилоятда 76,6 минг га ўрмон мавжуд. Ўрмонларнинг асосий қисмини арча ва саксовулзорлар ташкил этади. Тоғ ён бағирлари ҳар хил ўт ўсимликлари
б-н қопланган, шунингдек, бутазорлар ҳам бор. Тоғ ўрмонлари арча, бо- дом, писта, жийдазорлардан иборат. Тоғларда наъматак, зирк, чаканда, ан- зур пиёзи, қора зира ва бошкалар ўсади.
Вилоят ҳудудида 100 дан зиёд қуш тури, сут эмизувчиларнинг 60 тури, судралиб юрувчиларнинг 7 тури учрайди. Дарё ва сув ҳавзаларида қумбалиқ, илонбош, зоғорабалиқ, гулмоҳи, храмула, қорабалиқ яшайди. Вилоятда Ҳисор тоғ-ўрмон ва Китоб давлат геология қўриқхоналари жойлашган; Китоб баланд тоғ расадхоналар мажмуаси фаолият кўрсатади. Киши Шаҳар аҳолиси 587.5 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1790,7 минг киши (2005).
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (91.2%), шунингдек. тожик, туркман. рус, қозоқ, украин, озарбайжон, корейс, қирғиз, турк, украин, белорус ва бошка миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги
1 км2 га 83,7
Do'stlaringiz bilan baham: |