Ўқув машғулотлари вазифаси:
Бола қалбига Ватанпарварлик руҳини сингдириш, тўгарак аъзоларини миллий рамзларимиз (мадҳия, байроқ) билан ишлашини таъминлаш.
Қўл жанги бўйича тўгаракларга керак бўладиган жиҳозлар:
Ҳар бир аъзо учун алоҳида спорт кийимлари, мат-татами, машғулотлар учун керак бўладиган турли спорт ускуналари, бокс қўлқоплари, лапа керак бўлади. Тўгарак ва аъзоларининг барча ҳаражатлари ички маблағлар (хомийлар, аъзолик бадаллари, мукофотлар) орқали қопланади. Ташқи ёрдамлар фақатгина иштирокчиларни мусобақаларга олиб бориш ва мусобақаларни ташкил этиш учун йўналтирилади.
Ўқув ишларини режалаштириш:
Гуруҳлар олдига қўйилган мақсадга эришиш учун аниқ режа ва ҳар бир ўқувчи билан назорат турлари бўлиши шарт. Бу қуйидагича тақсимланади;
1-машғулотларнинг аниқ жадвалини тузиш ва уни ташкил этиш.
2-ойлик ва йиллик иш режа.
3-спортчида турадиган ва унинг ойлик давомида эгаллаган кўникма ва малакасини кузатиш учун тутилган кузатув дафтари.
4-спортчининг умумий жисмоний ҳолатини назорат қилиш.
5-гуруҳлар ва бошқа тўгаракларда ушбу спорт тури билан шуғулланадиган ўқувчилар билан “синов” мусобакалари.
6-тест синовлари. Бунда назарий жиҳатнинг кай даражада эканлиги кўринади.
ХУЛОСА: Юртимизда болалар спортига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ва бу эътиборга жавобан ёшларимиз халқаро ареналарда ҳам улкан ютуқларни қўлга киритиб, юртимиз байроғини бошлари узра мағрур кўтаришмоқда. Халқаро ареналарда бўлиб ўтадиган ҳеч қайси бир спорт тури йўқки, юртдошларимизнинг иштирокисиз ўтаётган бўлса. Қолаверса, ўзбек спортчилари иштирокида ўтадиган мусобақаларга қизиқиш катта бўлмоқда. Бундай улкан натижаларга эришилаётган бир пайтда эса чекка-чекка ҳудудларда янги спорт тўгаракларининг ташкил этилиши;
Биринчидан, ўқувчи-ёшларни мунтазам равишда спорт билан банд бўлишини таъминлайди.
Иккинчидан, чекка-чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган истеъдодли ёшларнинг ўз истеъдодларини намаён этишига замин яратади.
Учинчидан, федерациялар ва таҳририятларнинг ўзаро ахборот айрибошлаш имконини беради. .
Тўртинчидан, ушбу лойиҳани амалга оширадиган таҳририят (ОАВ)лар учун ҳам фойдали. Хусусан, лойиҳани амалга ошириш орқали нашрнинг оммавийлигини ошириш билан бир қаторда таҳририят учун тижорат ва реклама материалларни ташкил этиш имконияти юзага келади.
Бешинчидан, бунда қўшимча куч сифатида амалиётчи талабаларнинг имкониятларидан ҳам унимли фойдаланиши мумкин.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича яна бир қатор таклифлар ишлаб чиқилган бўлиб, булар жумласига ўқув машғулотини амалга ошириш бўйича федерация мутасаддилари билан ҳамкорликда ўқув қўлланма тайёрлаш ишлари олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |