Лойиҳанинг мақсади:
Жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш, болаларда спортга меҳр уйғотиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, зарарли одатлардан ҳоли бўлиш, энг муҳими эса Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар мажмуини ошириш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг вазифаси:
Қишлоқдаги ёшларнинг бўш вақтларини беҳуда ўтдазмаслик, ҳар бир кишининг жисмоний чиниқишини таъминлайдиган, орзуларини ушалтирадиган, истиқболли келажагини белгилаб берадиган спорт турларини ривожлантириш, шу билан биргаликда тўгараклар ташкил этиш. Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи-ёшларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилишни таъминлаш, соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини замон талаблари даражасида ривожлантириш, уларни фойдали ва мазмунли ҳаракатга йўналтириш, чиниқтириш, жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, оммавий ҳарақатли миллий спорт турларини янада ривожлантириш ҳам лойиҳанинг вазифалари сирасига диради.
Лойиҳани амалга ошириш принципи:
Бунинг учун вилоят халқ таълими бошқармаси, туманлар халқ таълими бўлимлари ва туман маданият ва спорт ишлари бўлимлари орқали мактаблар сони уларнинг жойлашуви, спорт тўгаракларининг бугунги имкониятлари, шунингдек спорт малакасига эга мутахассис ва номутахассис спортчиларни аниқлаймиз. Шу асосда тузилган рўйхат билан жойларда лойиҳани амалга оширувчи координаторлар томонидан бевосита учрашувлар ўтдазилади. Қишлоқ ва олис ҳудудлардаги спорт малакасига эга фуқаролар тўгаракларини ташкил этиш тартиби, унинг самараси, яратилган имтиёз ва қулайликлар ҳақида ахборот билан таъминланади. Бунинг янада самарали бўлишини таъминлашда эса ОАВ вакиллари ҳам жалб этилади ва ёритилаётган материалларда федерацияларга аъзолик тартиби, кутилаётган самара, қишлоқ ва олис ҳудуд мураббийлари ва уларнинг шогирдлари эришган натижалар кенг, батафсил ёритилади.
Қўл жанги бўйича тўгаракларни ташкил этиш тартиби:
Қўл жанги тўгарагини ташкил этиш учун шу ҳудуддаги таълим даргоҳида таҳсил оладиган, спортнинг шу турига мойиллиги, қизиқишига қараб танланиши мақсадга мувофиқ.
Тўгаракда аъзо бўлаётган ёшлар аввало махсус тиббий курикдан ўтиши ва ота-онасининг ёзма равишда берган аризаси билан қабул қилинади.
Ушбу спорт тури кишидан катта куч талаб этганлиги боис қабул қилинаётган ҳар бир болани махсус ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Танланган тўгарак аъзолари уч ойли синов даврида ўзининг қобилиятига қараб гуруҳларга ажратилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |