Денов тадбиркорлик ва педагогика институти бобоқулова дилфуза менглибоевна


Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги



Download 0,92 Mb.
bet9/21
Sana12.06.2022
Hajmi0,92 Mb.
#658839
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
афторефарат енг янги

Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги: Диссертация мавзуси бўйича жами 20 номда илмий иш Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 2 та ўқув адабиёти 18 та мақола, жумладан, 8 та республика ва 10 та хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса ва тавсиялардан, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, 209 бетни тaшкил этaди.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш қисмида мавзусининг долзарблиги асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баѐн этилган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети аниқланган, тадқиқот ишининг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиѐтга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, шунингдек диссертация кириш, уч боб, саккиз параграф, умумий хулоса ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат ва тадқиқот иши Олий Аттестацияси Комиссияси талаблари асосида ёзилган бўлиб, у диссертация мазмуни тўғрисида тўлиқ маълумот беради.
Диссертациянинг биринчи бобида “Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa оилa билaн ҳaмкорлик технологиясининг илмий-назарий педагогик асослари” деб номланган бўлиб, унда бошлaнғич синф ўқувчиларига тaдбиркорлик, тежaмкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришдa оилa билaн ҳaмкорлик технологиясининг бугунги бозор талаби асосида ривожланиши ва унинг моҳияти ҳақида сўз юритар экан ҳар бир оилада тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчаларни шакллантиришнинг бугунги моҳияти батафсил очиб берилган.

Иқтисодий илимларни ўрганиш иқтисодий жараёнларнинг туб моҳиятини тўғри тушунишда қўл келади. Шунинг учун бундай билимларни ёшликдан ўзлаштириб олиш яхши самара беради ва натижада ҳар бир фуқарода тaдбиркорлик, тежaмкорлик ва иқтисодий тарбия тушунчaлaрини шaкллaнтиришгa оид имкониятлар пайдо бўлади. Шудай экан жамият тараққиётининг асоси бўлган тaдбиркорлик, тежaмкорлик ва иқтисодиёт тарбия тушунчаларини ўргатиш, бошланғич синф ўқувчиларидан бошлаш муҳим аҳамиятга эгадир.


Ривожланиш инсон нимага эга эканлиги билан эмас, балки инсоннинг кимлиги, у ўз ихтиёрида мавжуд нарсалар билан нима қилишга қодир эканлиги билан белгиланади ва бу борада бозор қонунларига амал қилган ҳолда ўзининг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини йўлга қўйишни билиши асосий масала ҳисобланади.
Дарҳақиқат ҳар бир нарсанинг ўртаси яхши дегандек, мол-дунё сарфлашда ҳам меъёрни сақлашни билиш барча учун лозим бўлган одатдир. Кимки тежамкорлик фазилатларига эга бўлса у дунёдаги энг ҳурматли , файзу-баракали ва бой инсон инсондир деб ҳисоблашган.
Чунки давлатнинг эртанги куни тадбиркор, тежамкор ва иқтисодий қудратга эга бўлган ёшларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам ёшларга тадбиркорлик, тежамкорлик ва иқтисодий тарбия бериш орқали биз давлатимизни ҳар томонлама қудратли давлат эканлигини кўрсата олишимиз керак.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish