Метод ва воситалар
Ахборот жамияти имкониятларини фаол англаш жараёнида бўлган инсон ўзига хос
маданий тажрибани ўлаштиради. Ижтимоий-маданий компетентликни шакллантириш
ва ривожлантириш жараёнида талаба нафақат маълумот олади ва ундан фойдаланади,
балки ўз маданий тажрибасини бойитади ҳамда жамиятдаги устувор қадриятларни онгига
сингдиради.
Ижтимоий-маданий компетентлик таркибида ижтимоий-маданий маълумот ва ах-
бортларни босқичма-босқич ўзлаштириш ва уни индивидуал тажрибага айлантириш
муҳимлигини таъкидлаш зарур: ахборотни идрок этиш (субъектив тажрибани актуаллаш-
тириш); ахборотни тушуниш (онг ва ижтимоий-маданий тажрибанинг синтези); ортти-
рилган тажрибани ўз фаолиятининг самарали шаклларига тадбиқ қилиш (ижодий фаоли-
ятда қиймат-семантик ҳолатини аниқлаш); баҳолаш ва таққослаш (талқин қилиш, шахсий
қадриятлар устуворлигини ишлаб чиқиш).
Ижтимоий-маданий компетентлик таркибидаги ижтимоий-маданий билимлар ва
кўникмалар тизими билим ва вазият ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш имконияти, муам-
мони аниқлаш, уни ҳал қилишнинг самарали усулини топишга хизмат қилади. Ижтимо-
ий-маданий маҳоратни шаклланиши бевосита талабанинг ижтимоий-маданий мослашиш
қобилиятига боғлиқдир. Шу сабабли, таълим жараёнида талабаларга турли хил фаолият
шаклларида маданий меъёрлар ва қадриятларни ўзлаштиришга имкон берадиган техно-
логиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Таълимнинг культурологик парадигма-
сида ижтимоий-маданий компетентлик инсоннинг ажралмас характеристикаси сифати-
да қаралади, турли хил ижтимоий маданият (ахлоқий, миллий, ҳуқуқий, конфессионал)
соҳаларида билимларнинг мавжудлигида намоён бўлади; уни ўрганишга қизиқиш; унинг
қадриятларига мувофиқ турли хил ҳаётий вазиятларда одамлар билан мулоқот қилишга
тайёрлиги; хулқ-атворнинг ижтимоий аҳамиятга эга мотивларининг шаклланганлигини
билдиради.
Ижтимоий-маданий компетентлик асосини жамиятнинг ижтимоий маданияти, устувор
маънавий-ахлоқий қоидалар, шахслараро мулоқот шакл ва усуллари ҳақидаги билимлар
ташкил этади. Умуман олганда, талаба социум ёки жамиятни асосан кенг (дунё, мамлакат)
ва тор (оила,мактаб, маҳалла) маъноларда англайди ҳамда унинг ижтимоий-маданий ком-
петентлиги айнан шу иккита, ўзаро боғлиқ тушунчаларни қай даражада ўзлаштирганлиги
билан белгиланади. Бунда гап нафақат жаҳон, муайян минтақа, мамлакат ёки халқнинг
маданий хусусиятлари, мактаб ва оила каби ижтимоий институтлар, балки инсонлараро
муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари, анъана ва урф-одатлар, одоб-ахлоқ қоидалари
бўйича билимларга эга бўлиши ҳақида ҳам кетади. Ижтимоий-маданий компетентликни
ривожлантиришнинг энг самарали йўлларидан бири бу талабаларда ижтимоий-маданият,
унинг намоён бўлиши хусусиятлари, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда хар бир конкрет ҳолатда
инсонлараро муносабатлар ва ўзаро таъсир кўрсатиш жиҳатлари ҳақидаги мустаҳкам би-
лимларни шакллантиришдир.
111
Do'stlaringiz bilan baham: |