Декабрь 2020 10-қисм
Тошкент
ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА МАМАЛАКАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЁШЛАРНИНГ ТАЪЛИМ –ТАРБИЯСИ МАСАЛАЛАРИ
П.ф.н. Раджабов Р.Ф.
Урганч давлат университети катта ўқитувчи
rashidurdu@mail.ru
телефон:+998939221871
Аннотация:Ушбу мақолада глобаллашув жараёнида фан ва таълимнинг иқтисодимиз
ривожланишидаги ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинган. Таълим жараёнини инновацияларга
асосланган иқтисодиёт билан боғлаш йўналишлари кўрсатиб берилган.
Таянч сўзлар: Глоббалашув, оммвий маданият, умумжаҳон даромади, интеллектуал
салоҳият , фан, ахборот, технология, инновация, таълим.
Бугун у ўзининг таъсир кучи билан юқорида келтирилган хавфлардан кам бўлмаган
глобаллашувнинг хавф –хатарларига дуч келмоқда. Асосий хавф шундан иборатки, у юк-
сак ривожланган мамлакатларга энди тараққиёт йўлига кириб бораётган мамлакатлардаги
миллатлар ва элатларни қарам қилиш, уларнинг моддий бойликларини қўлга киритиш-
да қирғинбарот қурол кучи билан эмас, балки ўзларида мавжуд бўлган фан ва техника,
технология ютуқларини оммалаштириш, инвестициялар киритиш, иқтисодий интеграци-
яни жадаллаштириш каби омиллардан фойдаланиш воситасида уларнинг онги , қалби ва
руҳиятини эгаллаш, охир-оқибатда улар устидан ҳукмронликни тўла ўрнатиш имконияти-
ни кенгайтиришга хизмат қилмоқда .Кўринишдан, ҳар икки томон ҳам глобаллашув жа-
раёнидан манфаат кўраётгандек бўлса-да, амалда асосий манфаатни катта интеллектуал
салоҳият, фан-техника, технология ютуқлари ва оммавий коммуникацияларга эга бўлган
мамлакатлар кўрмоқда, бунга эга бўлмаганлар эса ана шу тараққий этган мамлакатларга
ўзлари охиригача англаб етмаган ҳолатда уларга боғланиб қолаётир. Глобаллашув реал
жараён сифатида бир қатор омиллар билан бугун юксак тараққий қилган мамлакатларнинг
устиворлигини таъминлашга , кам тараққий қилган ёки тараққиёт йўлига кираётган мам-
лакатлар ва уларда яшаётган халқларнинг онги, қалби ва дунёқарашида “боқимандалик”
руҳиятини ривожлантирмоқда. Ушбу жараён қуйидагилар орқали юзага келмоқда: а)
иқтисодиёт омили; б)фан-техника ва технология ютуқларини оммалаштириш; в)юксак
тараққий қилган мамлакатларнинг қудратли иқтисодий, интеллектуал ва уддабуронлик
салоҳияти устуворлиги асосида вужудга келган “оммавий маданият”ни жаҳон халқларинг
ўртасида кенг ёйиш ва улар онгига сингдириш борасида олиб борилаётган фаолиятлар
орқали; г) кам тараққий қилган ёки энди тараққиёт йўлига кираётган мамлакатлар ва
уларда яшаётган халқларнинг иқтисодий, интеллектуал салоҳиятлари глобаллашув жара-
ёнларининг ривожланиш даражаларидан орқада қолаётганлиги кабиларда ўз ифодасини
топмоқда.“Халқаро статистика маълумотларига қараганда, умумжаҳон даромади 20%
қашшоқ мамлакатларнинг улуши 1960 йилдаги 2.3% дан 1990 йилда 1.4% га, 1994 йилда
эса 1.1%гача камайган. Ер шарининг энг бой 20% аҳолиси билан энг қашшоқ 20% аҳолиси
ўртасидаги тафовут 1960 йилда 30:1,1991 йилда 61:1, 1994 йилда эса 78:1 ни ташкил эт-
ган. 1969 ва 1989 йиллар оралиғида 20% энг бой мамлакатларнинг жаҳон ялпи миллий
маҳсулотлардаги ҳиссаси 70% дан 83% га ошган бўлса қашшоқ 20% мамлакатларнинг улу-
ши 2.3 дан 1.4% га камайган”
1
.Статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, иқтисодий
жиҳатдан ривожланган давлатлар тобора ривожланиб, қашшоқ давлатлар эса борган сари
қашшоқлашиб бормоқда. Бугун етакчи трансмиллий корпорациялар кимнинг қўлида бўлса
ўшаларнинг таъсир доираси кучли бўлмоқда. 1998 йилда 200 та энг катта трансмиллий
корпорацияларнинг 74 таси АҚШ байроғи остида бўлган. Шунга ўхшаш корпорациялар
барча товар айланмаларининг 36,5 фоизи улар ҳиссасига тўғри келган. Америкаликлар
барча Трансмиллий корпорацияларни биргаликда олганда энг кўп”даромад ишлаганлар”
Улар 52,7 фоиз фойда кўрганлар. Дунёдаги энг катта 50 та компаниядан 33 тасининг штаб
квартираси АҚШда жойлашган. Улар биржада барча катта қийматга эга бўлган акция-
1
ХудойбергановА. Сиёсий глобаллашув: шаклланиш негизлари ва намоён бўлиш хусусиятлари.//Жамият
ва бошқарув.2009, №4.34-бет
248
Do'stlaringiz bilan baham: |