Декабрь 2020 10-қисм Тошкент ларнинг 71,8 фоизига эгалик қиладилар. Дунёдаги мавжуд 201 та катта саноат ва молия
компанияларининг 90 фоизи АҚШ. Буюк британия, Германия ва Франция каби катта беш
мамлакат ҳиссасига тўғри келади
1
. Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак Мустақил
Ўзбекистонимизнинг жадал суръатлар билан ривожлани-шини таъминлаш ва етакчи де-
мократик давлатлар қаторидан жой олиш ва дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эггалаши
нақадар долзарблиги келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида таълим-тарбия масалаларининг
такомиллашти-рилишига бориб тақалади. Ривожланган давлатларнинг асосий даромади ва
иқтисодий ўсишининг асосий сабаби бу уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларининг узлук-
сиз жаҳон талаблари ва рақобат муҳити талаблари асосида модернизация қилиб бориш-
ларидадир. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак билимга асосланган иқтисодиётдир. Билимга
асосланган иқтисодиёт асосида фан ва таълим кўрсатилади. Фан ва таълимни инноватор
олимлар, мухандис техниклар ва профессор-ўқитувчилар яратади. Ўз навбатида бизнинг
республикамиз олим ва муҳандисларини, профессор - ўқитувчиларини ҳам бугунги кун
бозор талаби даражасида ишлашга ўрганиши ва ўргатилиши талаб қилинади. Бу жара-
ённи иложи борича республика узлуксиз таълимининг барча босқичларида зарурий шарт
сифатида киритиш мақсадга мувофиқдир. Бунда жамиятни барқарор ривожланиши учун
уни кенг компьютерлаштириш ва чуқур ахборотлаштириш керак. Шунда ҳамма жараён-
ларни ва ислоҳотларни сифатли, ўз вақтида илмий асосда бошқариш мумкин. Билим ва
янги ахборот бу ажралмас бир нарса. Ахборотсиз билим олиш ва янги билим ишлаб чиқиб
бўлмайди, инновациялар яратиб бўлмайди. Янги билим яратиб, уни экспорт қилиш ҳам
бошқа иқтисодий фаолиятларга нисбатан жуда самарадорлиги баланд. Чунки янги билим
яратиб уни ўқитишга ортиқча ҳаражатлар керак эмас. Масалан, ер, сув ва бошқа моддий
ресурлар деярли керак эмас. Копьютерлаштириш натижасида электрон дарсликлар ва
электрон кутубхоналар пайдо бўлиб қоғозга бўлган эҳтиёж кескин камайди.
Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов “Ўзбекистон мустақилликка эришиш
остонасида” китобларида шундай тарихий сўзлар ёзилган: Фан самардорлигини сифат
жиҳатдан оширишга қуруқ даъватлар билан эришиш мумкин эмас. Илмий муносабатни
ҳам тубдан ўзгартириш, уларнинг ижтимоий мақомини қатъиян ошириш, чуқур струк-
тура ўзгаришлари қилиш зарур. Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси фан учун ҳеч
нарсани аямаётган мамлакат гуллаб –яшнаётганлигини ва бундай давлат ҳамма яхши
нарсаларни –одамларнинг куч ғайратини ҳам , моддий техника ресурсларини ҳам ўзида
жамлаётганлигини яққол кўрсатмоқда. Фанни малакали кадрлар билан таъминлаш, ходим-
ларнинг профессилонал билимдонлиги даражасини ошириш, уларнинг қобилиятларини
рўёбга чиқариш учун барча шароитларни яратиш илмий жараённи жадаллашти-ришнинг
асосий омилидир. Бу билимга асосланган иқтисодиёт моделидир”. Шундай экан бу ма-
салалардаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш таълим-тарбия масалаларини янада та-
комиллаштириш йўналишида ишлар олиб борилиши лозим бўлади. Бу борада Прези-
дентимиз 2016 йил 30 декабрда мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан
учрашувида айтган қуйидаги сўзлари яққол ифодалаб турибди. “Мамлакатимизда амалга
оширилаётган тадқиқотларнинг ҳаммасини ҳам илм-фаннинг бугунги юқори ривожланиш
даражасига тўла жавоб беради, деб бўлмайди. Юқори технологик илмий маҳсулотларни
амалиётга жорий этиш учун янги замонавий тажриба –ишлаб чиқариш , конструкторлик
технологик ташкилотлар ҳамда инновация марказларини ташкил этиш зарур. Маркетинг
ва лицензиялаш хизматлари талаб даражасида эмас . Бу мамлакатимиз илмий-инновацион
маҳсулотларини амалиётга кенг татбиқ этишда яққол сезилмоқда.
2
Ушбу йўналишда биринчини навбатда мавжуд саноат ва таълим соҳасидаги кадрларни
ахборот билан таъминлаш ва шу аснода ишлаш йўналишига аста-секинлик билан ўтказиш
бугунги куннинг долзарб маслаласидир. Бу эса бу борада нафақат республикамиз олим ва
муҳандисларини, проофессор – ўқитувчилари билан балким умумий ўрта таълим мактаби
ўқувчилари, касб -ҳунар коллежлари ва академик лицей талабалари, олий таълим муасса-
сасалари талабалари билан иш олиб боришни талаб қилади. Айниқса олий таълим муас-
сасалари талабалари билан ишлаш бу борада бизнинг фикримизча ўта муҳимдир.Ушбу
1
Отамуратов С.Глобаллашув ва миллат (сиёсий-фалсафий таҳлил). –Т.:”Янги аср авлоди”,2008.43-б
2
ХудойбергановА. Сиёсий глобаллашув: шаклланиш негизлари ва намоён бўлиш хусусиятлари.//Жамият
ва бошқарув.2009, №4.34-бет