Кириш Ўзбекистонда таълим тизими ислоҳотларини амалгаошириш жараёнида шахснинг ҳар
томонлама камол топиши, ёшларнинг самарали таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, мамлакат
тараққиёти учун янги ташаббус ва ғоялар билан майдонга чиқиб, уларни амалга оширишга
қодир бўлган, интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак янги авлод кадрларини тайёр-
лаш, таълим ташкилотлари битирувчилари замонавий касб эгалари бўлишлари учун улар-
да зарур кўникма ва билимларни шакллантириш лозим[1]. Олий таълим талабаларининг
ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масаласи
саналади.
Сўнгги йилларда „ижтимоий-маданий компетентлик“ атамаси педагогик, касбий ҳамда
меъёрий-услубий адабиётларда энг кенг тарқалган мавзу ва тушунчалардан бирига айлан-
ди. Тадқиқотчилар ушбу тушунчани таърифлашда турлича ёндашувларга асосланганлиги
сабабли, ҳар хил маъноларни келтириб, “компетентлик”, “компетентцияларга асосланган
ёндашув” каби мураккаб педагогик ходисаларнинг муҳим хусусиятларни аниқлашда, иж-
тимоий-маданий компетентликнинг тузилишига ҳамда уни таълимнинг турли босқичлари
ва даражаларида ягона мантиқга мувофиқ методологиясини шакллантиришда муайян
қийинчиликлар келитириб чиқармоқда. Ижтимоий-маданий компетентлик масалалари Э.
И. Воробьёва, Ю. И. Костюшина ва бошқалар тадқиқотларида ўрганилган [2]. Ижтимо-
ий-маданий компетентлик инсон шахсининг ижодий-яратувчанлик фаолиятида намоён
бўладиган тизимли характеристикаси сифатида қаралади ва у яратган маҳсулотларда, фа-
олият натижаларида ўз аксини топади. Уни яхлит педагогик жараёнда шакллантириш за-
рурати бир қатор сабаб ва асосларга таянади:
1. давлат сиёсатининг долзарб муаммоларини билиш; ижтимоий-иқтисодий муаммо-
лар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш; хорижий тилларни бирида касбий фаоли-
ятга оид ҳужжатларни моҳиятини тушуниши, табиий-илмий фанлар бўйича касбий фаолия-
ти доирасида зарурий билимларга эга бўлиши ҳамда улардан замонавий илмий асосда касб
фаолиятида фойдалана билиш; табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида
яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгал-
лаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана
билиши” лозим.
Ижтимоий-маданий компетентликнинг феноменологик асосларини ишлаб чиқишда
тадқиқотчилар қуйидаги асосий ҳолатларга диққатини қаратадилар:
─ ижтимоий борлиқ ва ижтимоий ҳаётга алоқадор компетенцияларнинг шахс социуми
билан ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсири “ижтимоий индивид” каби кенг камровли тушун-
ча сифатида таърифланади;
─ ижтимоий-маданий компетентлик ўз таркибий тузилмаси ва мазмунга эга;
─ ижтимоий-маданий компетентлик ёш хусусиятлари ва уларнинг динамик ўзгаришлари
билан бевосита боғлиқ;
─ концептуал жиҳатдан ижтимоий-маданий компетенция таркибида шахслараро фао-