ДЕЙЛ КАРНЕГИ
МУОМАЛА СИРЛАРИ
21 - бет
Эндрио Карнеги Питтербургда қайта пўлат куювчи завод
қуради ва унга «Эдгар Томсон» номидаги пўлат куювчи завод
деб ном беради. Бундан завқлангам Эдгар Томсон Э.
Карнегининг пўлат йўлларини сотиб олади.
Э. Карнеги ва Дж. Пульмап ўртасида ухлашга мўлжалланган
вагон куриш учун кураш кетганида «Пўлат Кироли» Пульман
билан учрашиб унга мурожаат қилади: «Хайрли кеч, мистер
Пульман, Сизга иккаламиз хам ўзимизни аҳмоқона
тутаётгандек туюлмаяптими? «Сиз нимани назарда
тутаяпснз», сўрайди Пульман. Шунда Карнеги ўзи ўйлаган
фикр хакиди, яъни икки корхонани қўшиш тўғрисида гапириб
беради. Карнеги икки корхонанинг қўшилишидан келадигаи
фойдани чиройли қилиб тасвирлаб беради. Пульман уни
диқкат билан эшиитади, лекин Карнеги уни тўлик ишонтира
олмайди. Сўнг Пульман Карнегидан «Янги компанияни Сиз
кандай атаган бўлардингиз?» — деб сўраб колади. Карнеги
шу захотиёқ «Албатта люкс — вагон тайерловчи Пульман
компанияси деб атардим», деб жавоб берадн
Пульман юзидан нур ёғилиб кетади ва.«Қани меникига
юрингчи, буни хонада бафуржа гаплашиб оламиз» - деб йўл
бошлайди Бу сухбат саноат таракқиёт тарихида бир даврни
очиб беради.
Бизнинг канал:
h ttps://t.me/sehrliikuch
ДЕЙЛ КАРНЕГИ
МУОМАЛА СИРЛАРИ
22 - бет
Эндрио Карнеги уз дўстлари ва иш борасидаги
шерикларининг исмларини эсида олиб колиш ва уларни туғри
аташ одати бор эди. Бу унинг рахбарлик сирларидан биттаси
эди. У ўз ишчиларидан кўпчилигининг исмини айта олиши ва
шу туфайли корхонасида бирор марта ҳам иш ташлаш
булмаганидан фахрланарди.
Одамлар ўз номлари билан шу даражада фахрланардиларки,
хатто уни кандай қилиб бўлмасин абадийлаштиришга
интиладилар, Хатто П..Барнум фарзандларидан бирортасида
ўз номи йўклигидан куйиниб, невараси С.Силига 25000
доллар бериб узини Барнум-Сили деб аташини илтимос
қилган эди.
Икки юз йил олдин бадавлат одамлар ёзувчиларга узлари
ҳакида китоб ёзиш учун кўплаб пул берардилар
Кўпчилик одамлар бирор бир исмни едлаб колиш учун
фикрни бир жойда тўплаш, такрорлаш ва эсда олиб қолиш
лозимлиги ва бунда вакт кетишини рукач килиб, уни
едлашдан эринадилар. Улар узларининг жудаям банд
эканликларини пеш килишади. Аммо одамларнинг ва ҳаттоки
оддий механикларнинг исмини керак бўлган вақтда эсга
тушира олган Франклин Д Рузвельтдай банд бўлмасангиз
керак.
Бизнинг канал:
h ttps://t.me/sehrliikuch
Do'stlaringiz bilan baham: |