Давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг объектлари ва субъектлари мавжуд



Download 487,82 Kb.
bet4/5
Sana25.02.2022
Hajmi487,82 Kb.
#275793
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу

Б ожхона органларининг мажбуриятлари сифатида эса қуйидагилар кўрсатиб қўйилган:
божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши;
божхона тўловлари тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириши;
божхона назоратини ташкил этиши;
товарларни ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтиш чоғида жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши;
ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриши;
божхона органларида коррупция ва бошқа мансабдорлик жиноятлари содир этилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириши;
давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиши;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
Божхона органлари ўз фаолиятида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-22727-моддаларида кўрсатилган божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар, шунингдек ўз фаолиятлари жараёнида аниқланадиган бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича баённомалар тузиш, тўпланган материаллар асосида маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича қарорлар қабул қилиш ёки якуний қарор қабул қилиш юзасидан тегишлилигига кўра суд идораларига ёхуд вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияларига юборадилар.
М аъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
262-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни эса божхона органлари раҳбарлари кўришга ҳақли ҳисобланади.

Бундан ташқари, Жиноят-процессуал кодексининг
39
1-моддасига кўра, божхона органлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар қаторига киради, яъни мазкур модданинг 8-бандига кўра, давлат божхона хизмати органлари терговга қадар текширув органи ҳисобланади. Бунда божхона органлари божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликка доир ишлар бўйича текшириш ишлари ўтказадилар. Жиноят аломати бор ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар терговга қадар текширув жараёнида ўрганилади ва процессуал қонунчиликда белгиланган қарорлардан бири қабул қилинади, яъни жиноят ишини қўзғатиш, жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёхуд материалларни тегишлилигига кўра юбориш ҳақида қарор чиқарилади. Бунда божхона органлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари жиноят-процессуал қонунчиликда кўрсатилган терговга қадар текширув органи раҳбари ва мансабдор шахсларига юклатилган вазифаларни бажарган ҳолда, тегишли ваколатлардан фойдаланадилар.
Ў збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 38-моддасига кўра бешта суриштирув органидан бири саналади ҳамда ушбу кодекснинг
3812-моддаси асосида суриштирув божхона органлари суриштирувчиларига Жиноят кодексининг божхона қонунчилигини бузилиши 130-моддаси биринчи ва иккинчи қисми,
1301-модда, 184-моддаси биринчи ва иккинчи қисми, 2443-модда,
2444-модда биринчи қисми, 2501-модда биринчи қисмида назарда тутилган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ бўлган жиноятларга доир ишлар бўйича суриштирув ҳаракатларини олиб бориш ваколати берилган. Божхона органлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари айблов далолатномаси билан судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёки амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш билан тамомланади.
Ҳ уқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг ўзига хос махсус тури бўлган тезкор-қидирув фаолияти билан шуғулланиш бўйича ҳам божхона органларига амалдаги қонунчилик асосида ваколат берилган. Бунга Жиноят-процессуал кодекснинг 391-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси ҳуқуқий асос сифатида келтирилади. Божхона органларида тезкор-қидирув фаолиятини ташкил этиш айни шу қонун ҳужжатлари ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ички идоравий ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган божхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир фаолиятини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун Давлат божхона қўмитасининг ваколатли тузилмалари фаолият олиб боради.
Жумладан, қўмитанинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалардаги тузилмалари тезкор таркибий тузилма ҳисобланиб, контрабанда ва божхона соҳасидаги бошқа жиноятларга қарши курашиш мақсадида ўз фаолиятини амалга оширади. Ушбу тузилмалар фаолияти ҳуқуқбузарликларни фош этиш, уларнинг манба ва каналларини аниқлаш, давом этаётган ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш, содир этилган ёки содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маълумотлар тўплаш, зарур тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш, шунингдек аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича бирламчи ҳужжатларни процессуал расмийлаштириш, тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишда кўмаклашувчи шахслар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан самарали ҳамкорлик олиб бориш кабиларни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, қўмитанинг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалардаги тузилмалари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, тўпланган материаллар юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш ҳисобланади. Мазкур тузилмалар ўз фаолияти жараёнида божхона органларида кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан қарор лойиҳаларини тайёрлаш, бошқа маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тегишлилигига кўра кўриб чиқиш учун юборилишини таъминлаш, жиноятлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини ташкиллаштириш ҳамда тегишлилиги бўйича суриштирув шаклидаги тергов ҳаракатларини ўтказиш, прокуратура ва суд идоралари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш ишларини амалга оширади.
Шу билан бир қаторда божхона органлари жиноятчиликка қарши курашиш, ахборот алмашинуви ҳамда ўзаро тажрибани ўрганиш бўйича хорижий давлатларнинг божхона органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қиладилар. “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасида ҳам “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорликни амалга оширади” дейилган.
Ҳозирда контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш, шунингдек чек қўйиш мақсадида Бутунжаҳон божхона ташкилотининг иштирокчи давлатлари ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан МДҲга аъзо давлатларнинг божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича бошлиқлари Қўмитаси тузилмаси сифатида RILO-Москва ташкил этилган.
RILO-Москва Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон божхона хизматларининг Миллий алоқа тармоқларини ўз ичига олади. RILO-Москвада фойдаланиладиган воситалар Бутунжаҳон божхона ташкилотига аъзо давлатлар билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида маълумотларни йиғиш ва ўзаро алмашиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармасининг RILO-Москва бўйича масъул ходими Бутунжаҳон божхона ташкилотининг “CEN” ҳуқуқни муҳофаза қилиш тармоғида ишлайди, у ёпиқ ахборот ва коммуникация тизимига эга бўлиб, контрабанданинг асосий турларини ноқонуний айланиши тўғрисидаги маълумотларни алмашади.



Download 487,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish