Давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг объектлари ва субъектлари мавжуд



Download 487,82 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi487,82 Kb.
#275793
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу


§1.2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти субъектлари ва ушбу фаолиятни амалга оширишда божхона органларининг роли


Ўзбекистон Респуликаси Конституциясига мувофиқ, давлат ва жамият ҳаётини тартибга соладиган ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашга қаратилган ҳуқуқий меъёрларга риоя қилинишини таъминлаш вазифаси давлатга, хусусан, унинг ихтисослашган органлари ва мансабдор шахслари зиммасига юклатилган.
Давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг объектлари ва субъектлари мавжуд. Фаолиятнинг объекти сифатида давлат ва жамият қурилишининг ҳуқуқий тартибот асосида қурилган турли-туманлигида акс этади, хусусан, халқаро ва минтақавий тартиб, давлат тартиби, бошқарув тартиби ва жамоат тартиби кабилар шулар жумласидандир.
Ҳуқуқий тартиботнинг мазкур турларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини кафолатлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш тегишли давлат органларининг, шунингдек ҳокимиятнинг турли тармоқларидаги ҳамда давлат фаолиятида ҳар хил лавозимдаги мансабдор шахсларининг ихтисослашган функциялари ҳисобланади. Бу органлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти дейиладиган ваколат ва вазифаларни амалга оширганлиги учун умумий ном остида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар деб аталади.
Д авлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти давлат фаолиятининг ягона кўриниши ҳисобланмайди. Чунки бунинг сабабларини икки хил йўналишда тушунтириш мумкин:
биринчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти субъектлари ҳокимиятнинг турли тармоқларида ҳамда ҳар хил давлат фаолиятига тегишли бўлган кўплаб давлат аппарати структуралари сифатида намоён бўлади.
иккинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг турли кўринишлардаги таркиби ва шакллари мавжудлиги учун ҳам предмет сифатида турли ҳуқуқ тармоқлари томонидан тартибга солинади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ўрганишда унинг йўналишларидан келиб чиқиб, гуруҳланиши ёки алоҳида давлат органларининг фаолиятини, унинг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколат ва вазифаларини кўриб чиқиш мумкин.
Б у борада М.Рустамбоев ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида фикр юритиб, буларга қуйидагилар киришини билдирган:
“1) конституциявий назорат, унинг асосий вазифаси қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар томонидан қабул қилинадиган ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини текшириш;
2) одил судловни юритиш, яъни фуқаролик ва жиноий ишларни тортишувчилик асосида олиб бориш ва улар юзасидан қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилиш;
3) иқтисодий судларда суд ишларини юритиш, яъни фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар (иқтисодий низолар) ва бошқарув соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда суд ҳокимиятини амалга ошириш;
4) прокурор таъсир чоралари ёрдамида қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан прокурор назоратини амалга ошириш;
5) жиноятларни фош этиш ҳамда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортишга қаратилган фаолият;
6) жиноят ишлари бўйича юридик ҳимоя ва ёрдам кўрсатиш;
7) нотариал фаолият”1.
Бундан ташқари, давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти кўринишларининг муайян ташкилий ва ҳуқуқий ўзига хос хусусиятлари орқали бир-биридан фарқ қилишини инобатга олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш субъектларини бир неча гуруҳларга ажратиб ўрганишимиз ҳам мумкин.
Ҳ уқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг охирги инстанцияси ва етакчиси сифатида халқаро амалиётда суд идоралари тан олинади, чунки айнан судларнинг ҳукмлари, қарорлари ва ажримлари барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қарорларини ўзгартириши, умуман олганда якуний қарор қабул қилиниши мумкин. “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг
2-моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир. Ушбу қонуннинг 4-моддасида эса, судьялар мустақил эканлиги, фақат қонунга бўйсунишлари, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
С уд тизимида ўзига хос ўрин эгаллайдиган Конституциявий суд ўз ваколатларига кўра, кенг миқёсдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини қамраб олади, чунки бу суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи суд ҳокимияти органи ҳисобланади. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, қуйидаги ваколатларга эга:
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади;
конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади.
Конституциявий суд конституциявий судлов ишларини юритаётганда бошқа судларнинг ёки ўзга органларнинг ваколатларига кирадиган барча ҳолларда ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш ва текширишдан ўзини тияди.

Download 487,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish