Давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг объектлари ва субъектлари мавжуд



Download 487,82 Kb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi487,82 Kb.
#275793
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу

Ш у ўринда, ушбу йўналишдан келиб чиқадиган бўлсак, ўз ўрнида республика парламенти Олий Мажлис, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), Ҳисоб палатаси, Марказий сайлов комиссияси каби давлат органлари ва мансабдор шахсларининг фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш эмас, балки конституциявий тартибга солиш предмети таркибига киради.
Маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш предмети бўлган фаолият турларини амалга оширувчи давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексига мувофиқ, 40 дан ортиқ давлат органи маъмурий тартибда баённомалар тузиш ва ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга эканлиги белгиланган.
Ҳ уқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари муҳим роль ўйнайди. Уларнинг бошқа органлардан энг катта фарқли жиҳати мазкур органларнинг жиноят иши қўзғатиш ваколатидир. Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчилик бўйича терговга қадар текширув органлари жами
14 та, суриштирув органлари эса 5 тани ташкил этади, дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказишга эса прокуратура, ички ишлар органларининг ва давлат хавфсизлик хизматининг терговчилари ҳақлидирлар.
П рокурор назорати ҳуқуқни муҳофаза қилишда асосий йўналишлардан бири сифатида эътироф этилади. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари кўрсатиб ўтилган бўлиб, булар қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат.
П рокурор назоратини амалга оширишда мазкур қонуннинг 4-моддасида келтирилган прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларига таянилади. Унга кўра, прокуратура органлари ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:
- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
- фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий тузилмаларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;
- тезкор-қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
- жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш;
- судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда иқтисодий низоларни кўришда иштирок этиш, қонунларга зид бўлган суд ҳужжатларига протест келтириш;
- солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;
- ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;
- қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш.
Ш уни таъкидлаш лозимки, адабиётларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг ўзига хос тури сифатида тезкор-қидирув фаолияти кўрсатилади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 391-моддасига мувофиқ, ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, давлат божхона хизмати органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари шу мақсадда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга ҳақли.
Мазкур йўналишда ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати органларининг фаолияти бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун намуна бўлиб хизмат қилади.
Шунинг учун ҳам қуйида мазкур ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Ч унончи, Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига кўра, ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат.
М азкур қонуннинг 4-моддасига кўра, ички ишлар органлари фаолиятни ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:
- фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
- жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
- терговга қадар текширувни, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ҳамда дастлабки терговни ўтказиш;
- жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш, шу жумладан террорчилик ҳаракатларига чек қўйишда ҳамда гаровга олинганларни озод қилишда иштирок этиш йўли билан курашиш, шунингдек одам савдосига қарши курашиш;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлаш;
- эҳтиёт чораларини, жиноий жазони ва жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини ижро этиш, шунингдек шахсларни қидириш бўйича ишларни ташкил этиш;
- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, маъмурий жазоларни қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш;
- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
- паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ва унга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларни, доимий ва вақтинча яшаш учун рухсатномаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни, паспорт тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш;
- саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш;
- эксперт-криминалистика фаолиятини амалга ошириш;
- давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган объектларни ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш;
- лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шунингдек лицензия ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш;
- ҳарбий-сафарбарлик ишларини ва фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш;
- қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этиш.
Ш унингдек Ўзбекистон Республикаси “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг
2-моддасига кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдан, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.
Мазкур қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини махсус воситалар, шакллар ва услублар билан амалга оширадиган махсус ваколатли давлат органидир.
Д авлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб боради:
- Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва давлат манфаатлари ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ва мудофаа-саноат мажмуасини давлат хавфсизлигига бўладиган хавф-хатарлар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича стратегик ташаббусларни амалга оширишда иштирок этиш;
- терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш;
- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга барҳам бериш;
- иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва ахборот соҳаларида давлат хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси халқининг маданий-тарихий ҳамда бой маънавий меросини ҳимоя қилиш;
- давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат манфаатларига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция ҳолатларига қарши курашиш;
- телекоммуникациялар ва транспорт соҳасида давлат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларга шарт-шароит яратувчи омилларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
- тергови Давлат хавфсизлик хизмати ваколатига киритилган жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни ўтказиш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
- давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат сирларининг сақланишини, махсус алоқанинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш устидан назорат қилиш;
- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;
- Давлат хавфсизлик хизматининг жанговарлик ва сафарбарлик шайлиги ҳолатини такомиллаштириш ҳамда сақлаб туриш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва ҳарбий ҳолат жорий қилинганда куч ва воситаларни ҳаракатларга тайёрлаш.
Юқорида келтирилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг турлари ҳамда алоҳида санаб ўтилган давлат органлари фаолиятидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, божхона органлари ҳам ўз ваколат ва вазифаларидан келиб чиқиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида бир неча гуруҳларга мансуб бўлиши мумкин. Сабаби божхона органлари фаолиятида маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш, терговга қадар текширув, суриштирув ва тезкор-қидирув ҳаракатларини амалга ошириш ваколатлари берилганлигини кузатиш мумкин.

Download 487,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish