Давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг объектлари ва субъектлари мавжуд


Б ожхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти



Download 487,82 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi487,82 Kb.
#275793
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу

Б ожхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти иқтисодий хавфсизликни қўриқлаш, муҳофаза қилиш ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий суверенитетига, божхона ҳудудининг яхлитлигига, иқтисодий манфаатлар, инсон ҳаёти ва соғлиғи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига, атроф-муҳит муҳофазасига, бажарилишини назорат қилиш божхона органларига юклатилган божхона соҳасидаги ва бошқа қонунларга риоя этилишига, контрабанда ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликларга қарши курашга йўналтирилган.
Божхона органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарор ва фармойишлари, Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, давлат бошқаруви органларининг қонунлари ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида “Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардир” дейилган ҳамда божхона органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, божхона постлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, шунингдек Миллий кинология маркази кириши белгилаб қўйилган.
М азкур қонунда кўрсатилган божхона органларининг ўз фаолиятидаги асосий йўналишлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколат доирасини аниқлаб беради. Хусусан, Қонуннинг
3-моддасига кўра, божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;

  • ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

  • божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш;

  • божхона тўловларини ундириш;

  • божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари бузилишларининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;

  • ташқи савдо операцияларининг мониторингини амалга ошириш, экспорт-импорт шартномаларининг ижросини таҳлил қилиш, шунингдек ташқи савдо операцияларининг божхона органларига тааллуқли қисмини ўтказишда валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;

  • товарларнинг ташқи савдосига доир божхона статистикасини ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасини юритиш;

  • фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

  • хавфни бошқариш тизими қўлланилиши самарадорлигининг мунтазам мониторингини амалга ошириш;

  • божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назоратнинг техник воситаларини қўллаш;

  • божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

  • Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига тааллуқли қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.

Шунингдек Қонуннинг 7-моддасига асосан, божхона органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- божхона назоратини амалга ошириш учун маълумотлар ва ҳужжатларни текшириш, оғзаки сўров ўтказиш, ахборот олиш, божхона кўздан кечирувини, божхона кўригини ва шахсий кўрикни ўтказиш, шунингдек бинолар, ҳудудлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;
- товарлар ва транспорт воситалари эркин муомалага чиқарилгандан сўнг жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини ҳамда уларнинг ташқи савдо фаолияти қонунийлигини текшириш мақсадида товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш;
- банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш;
- божхона назоратини ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуналар ва нусхалар олиш;
- божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва бошқа қимматликларни ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;
- терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
- ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туришни амалга ошириш;
- махсус рухсатномалар ва лицензиялар бериш;
- божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва назоратнинг техник воситаларидан фойдаланиш;
- божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мутахассисни ёки экспертни жалб этиш;
- божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Download 487,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish