3.Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг қандай асослари мавжуд? Фуқаролик ҳуқуқлари қандай усуллар орқали ҳимоя қилинади?
Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қуйидаги асослардан вужудга келади:
қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан;
қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан;
суднинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаган қароридан;
қонун йўл қўядиган асосларда мол-мулк олиш натижасида;
фан, адабиёт, санъат асарларини яратиш, ихтиролар ва бошқа интеллектуал фаолият натижасида;
бошқа шахсга зарар етказиш натижасида;
асоссиз бойиб кетиш натижасида;
фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа ҳаракатлари натижасида;
қонун ҳужжатлари фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқиши билан боғлайдиган ҳодисалар натижасида.
Фуқаролик кодексининг 11-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги усуллар билан ҳимоя қилинади:
ҳуқуқни тан олиш;
ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;
шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши;
бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;
зарарни тўлаш;
неустойка ундириш;
маънавий зиённи қоплаш;
ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартириш;
давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги.
Фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин. Масалан, кодекснинг 1040-моддасида интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усуллари сифатида:
мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса, ўша моддий объектларни ҳамда бундай бузиш натижасида яратилган моддий объектларни олиб қўйиш орқали;
йўл қўйилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суратда эълон қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали ҳам ҳимоя қилиниши мумкинлиги нормаланган.
4.Зарарни қоплаш деганда нимани тушунасиз? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарар ким томонидан тўланади?
Агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади (ФК, 14-модда).
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин (ФК, 15-модда).
Do'stlaringiz bilan baham: |