Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар



Download 406 Kb.
bet1/15
Sana24.02.2022
Hajmi406 Kb.
#189311
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1059 31.12.2019



[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни мустақил ҳаётга дунёқараши кенг, фаол фуқаролар этиб тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси карор қилади:
1. Қуйидагилар:
Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси дeб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Концепция ва Чора-тадбирлар режасини амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган аҳоли, айниқса ёшлар тарбияси билан боғлик вазифаларни самарали амалга ошириш, уларни тинч-осойишта ҳаёт учун энг зарур таянч компетенциялар билан таъминлаш;
маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш;
тарбия жараёнида узлуксизлик, узвийлик тамойилларига таянган ҳолда аввало, онанинг ҳомиладорлик даврини тўғри ташкил этиш, гўдаклар ва болаларни маънавий тарбиялаш бўйича асосий йўналишларни белгилаш;
ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни болаликдан бошлаб босқичма-босқич шакллантириш;
ҳомиладорлик давридан бошлаб 30 ёшгача давом этадиган узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда ота-она, тарбиячи, ўқитувчи, узлуксиз таълим муассасалари ва маҳалла жамоатчилигининг ўзаро самарали ҳамкорлиги механизмини ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этиш;
аҳолининг фарзанд тарбияси бўйича билимларини, педагогик маданиятини ошириш, фуқароларни узлуксиз маънавий тарбиянинг жаҳон тажрибасида синовдан ўтган самарали педагогик технологиялари, усуллари ва амалга ошириш шакллари билан мунтазам таништириб бориш;
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, ёшларни залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга карши соғлом дунёкарашни шакллантириш;
узлуксиз маънавий тарбияни ташкил этишда давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва хусусий секторнинг ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш.
3. Республика Маънавият ва маърифат маркази Чора-тадбирлар режасини бажариш юзасидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда унинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Download 406 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish