ли унитар давлатлар ҳисобланади. Уларда ягона ҳудуд тарки-
бида автоном тузилмалар бўлади. Автоном ҳудудли унитар
давлатларга Хитой (ўз таркибида бир қатор автономияларга эга –
Тибет, Ички Мўғулистон, Гонконг ва ҳоказо), Испания (Басклар
вилояти), Украина (Қрим автоном республикаси), Дания (Фарер
ороллари ва Гренландия) мисол бўлади.
63-SAVOL:
Парламентар республиканинг моҳияти шундан иборатки, парламент олий давлат ҳокимият органлари орасида муҳим мав- қега эга бўлиб, ҳукуматни тузишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳукумат парламент олдида ҳисобдордир. Ҳукуматни парламент сайловларида энг кўп ўрин эгаллаган партия тузади. Давлатнинг амалдаги раҳбари ҳукумат бошлиғи – бош вазир бўлиб, у қоидага кўра сайловларда ғолиб чиққан партия йўлбошчиси ҳисобланади. Парламент давлат ҳокимияти органлари тизимида энг муҳимидир. Ҳукумат ўз вазифаларини қонун чиқарувчиларнинг аксарияти қўллаб-қувватласагина бажариши мумкин, бундай ишончдан маҳрум бўлган тақдирда, у истеъфога чиқади. Парламентар республикаларда президентлик лавозими кўзда тутилган бўлса-да, одатда, у катта мавқега эга бўлмайди. Ушбу бошқарув шаклида «кучли парламент» қоидаси амалда бўлиб, парламент кенг доирадаги ваколатларга эга бўлади. Германия, Австрия, Италия, Ҳиндистон, Туркия каби дав- латлар парламентар республика шаклидаги давлатлар қаторига киради. Шунингдек, жаҳон тажрибасида республиканинг аралаш шакли ҳам учраб туради. Аралаш (президентлик-парламентар) республика бошқарув шакли ноанъанавий монархия шакли сингари бошқарув амалиётида кам учрайдиган турлардан бири бўлиб, юридик адабиётлар ва ҳуқуқшунослик манбаларида батаф- сил ўрганилмаган. Аралаш республика шакли мамлакатда бир вақтнинг ўзида «кучли парламент» ва «кучли президент» мав- жудлиги билан бошқарувнинг бошқа шаклларидан кескин фарқ қилиб, президент ва парламент ваколатлари ўртасидаги мувоза- натнинг мавжудлигида намоён бўлади. Президент умумхалқ овоз бериш йўли билан сайланади. У кенг ваколатларга эга бўлса-да, лекин ҳукумат бошлиғи бўлмай- ди. Президентлик лавозими билан бир қаторда, кенг ваколатларга эга бўлган бош вазир мансаби назарда тутилади. Ҳукуматни тузишда президент ҳам, парламент ҳам фаол иштирок этади. Ҳукумат ҳам парламент олдида (ишончсизлик вотуми), ҳам президент олдида (истеъфо) масъулдир. Аралаш республика шаклига ҳозир Франция ва Украина давлатларидаги мавжуд бошқарув шаклини мисол сифатида кўрсатиш мумкин.
64-SAVOL:
Do'stlaringiz bilan baham: |