Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методи деганда, давлат ва
ҳуқуқ масалаларини ўрганиш, уларга илмий ёндашишнинг усули,
йўллари, тамойиллари тушунилади. Фаннинг методи амалиётни,
ҳаётни ўрганувчи назариядир. Ўз навбатида, ҳар қандай назария,
шу жумладан юридик (ҳуқуқий) назария давлат ва ҳуқуқни
талқин этувчи тегишли юридик методнинг тизимли ва таркибий
ифодасидир; шунингдек назария методнинг билим ҳосил қилувчи
ва яратувчанлик функциясининг ҳосиласидир. Шу боис ҳар
қандай ҳуқуқий назария метод функциясига эга ва шундай
вазифани бевосита ёки билвосита бажаради.
21-SAVOL:
Давлат механизмини унинг элементларидан келиб чиққан ҳолда ёритинг.3-savolga qarang.
“давлат механизми” ва “давлат аппарати” синоним тушунчалар сифатида кўрсатиб ўтилади. Давлат механизми анча мураккаб тушунча бўлиб, уни қуйидаги ёндашувлар асосида тавсифлаш мумкин:
Биринчидан, давлат механизми тор ва кенг маъноларда тушунилади Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанига оид айрим адабиётларда. Тор маънода давлат механизми - бу давлат ҳокимиятининг аппарати бўлса, кенг маънода эса у жамиятнинг сиёсий тизимидир;
Иккинчидан, давлат механизми анъанавий тарзда фақат давлат ҳокимиятининг аппарати сифатида тушунилади;
Учинчидан, давлат механизми – давлат аппарати, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат корхоналари тизимидан иборат бўлиб, улар воситасида давлат ҳокимиятиамалга оширилади ва жамият устидан давлатнинг раҳбарлиги таъминланади.
Ҳар қандай холатда ҳам, давлат механизми барча таркибий қисмларининг фаолияти унинг ўз олдига қўйган мақсад, вазифалари ва функцияларини амалга оширишга қаратилгандир.
Давлат механизми турли тузилмалардан иборат бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
давлат аппарати;
давлат муассаса ва ташкилотлари;
давлат корхоналари.
Давлат механизмининг белгилари:
ўзаро боғлиқ ва иерархик жиҳатдан бир-бирига бўйсунувчи давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат корхоналари тизимидан иборат;
жамиятни профессионал асосда бошқарувчи шахслар гуруҳининг мавжудлиги;
давлатнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини ҳамда функцияларини амалга ошириш учун ташкилий, молиявий ва бошқа воситалар билан таъминланганлиги;
ҳар бир давлат органи, ташкилоти ва муассаса ҳамда давлат корхоналари ваколатлари ва фаолият доирасининг муайян ҳуқуқий асосларга эга эканлиги ва бошқалар.
Давлат аппарати - бу давлат механизмининг таркибий қисми бўлиб, у давлат ҳокимиятини амалга ошириш учун берилган ваколатларга эга бўлган давлат органлари мажмуидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |