92-SAVOL:
Ҳуқуқий маданият тушунчасини муҳокама қилинг. Уларнинг фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги аҳамиятини амалий мисллар ёрдамида изоҳланг.
Ҳуқуқий тизимни либераллаштириш (эркинлаштириш).
Бугунги кунда бутун дунё миқёсида ҳуқуққа ва у билан боғлиқ барча ҳодисаларга баҳо беришда «либеритар» (яъни, ҳуқуққа эркинликни таъминлаш воситаси сифатида қараш) ёндашув устувор мавқени эгалламоқда. Бу концепцияга асосан ҳуқуқ – авваламбор эркинлик, адолат ва тенглик мезони, уларни таъминлаш воситаси, аҳоли хавфсизлиги ҳамда ҳар бир фуқаронинг мулкий мустақиллиги (дахлсизлиги)ни таъминловчи норматив тизимдир. Мазкур доктрина икки асосий жиҳат билан таърифла-нади. Биринчиси, шахс эркинлиги ва унинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини эркинлаштириш (либераллаштириш) бўлса, иккинчиси – ижти-
моий адолат принципнинг устуворлигини таъминлаш, уни жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларига сингдиришдан иборат. Республикамизнинг мустақилликка эришиши ижтимоийҳуқуқий вазиятни тубдан ўзгартириб юборди. Қонунчилик моҳият эътибори билан тубдан ўзгарди, бутун ҳуқуқий тизимни либераллаштириш сари йўл олинди, айниқса, жиноятчиликка қарши кураш сиёсати эса либераллаштириш ва инсонпарварликка юз тутди. Бироқ, тоталитар тузумнинг қолдиқлари ва айрим андозаларидан бирданига қутулишининг иложи йўқлигини назардан қочирмаслик лозим. Маълумки, бу мақсадга фақатгина барча узвий боғлиқ масалаларнинг комплекс тарзда ҳал қилиниши орқали эришиш мумкин. Биринчидан, давлатнинг жиноий-ҳуқуқий сиёсатининг қонуний заминини яратиш борасида амалдаги қонунларга жиноятчиликка қарши кураш сиёсатининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берувчи зарурий ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Иккинчидан, жиноят юстициясининг барча тизимларини
қайта ташкил қилиш ва такомиллаштириш, унинг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш борасида фаолият олиб борилмоқда. Учинчидан, аҳолининг, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофза қилувчи органлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятнинг тўғри йўлдан адашган аъзоларига
нисбатан юксак маърифий, инсонпарварлик муносабатини шакллантириш, жиноятга оид кўрсатма берган одамларни таъқиб қилмай, аксинча, уларга ёрдам бериш, уларнинг қонуний муҳофазасини таъминлаш, айбсизлик презумпцияси принципини тўла жорий этиш чораларини кўриш ва бошқалар. Жиноий-ҳуқуқий сиёсатни эркинлаштириш шахс эрки ва ҳуқуқларини устувор қадрият сифатида баҳолашни белгилаб берди. Дарҳақиқат, жиноятчиликка қарши кураш сиёсатининг ҳар қандай йўналиши мақсад-мазмунида инсон ва унинг манфаатларига эътибор мавжуд. Мазкур сиёсатнинг асосий мақсади – бутун жамиятнинг, хусусан, ҳар бир инсоннинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашдан иборат. Либераллаштириш тенденцияси ҳуқуқий тизимнинг барча
элементларини, шунингдек ҳуқуқнинг ва қонунчиликнинг барча соҳаларини қамраб олаётганлиги мантиқий ҳолдир. Фикримизни далиллаш учун қуйидаги мисоллар кифоя қилади: 1995 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва 1995-1996 йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, 1998 йилда кучга киритилган Оила кодекси ва бошқа салмоқли соҳавий қонунлар халқаро ҳуқуқий стандартларга мос ҳолда, шунингдек инсон ҳуқуқларини тўла–тўкис таъминлашга йўналтирилган демократия, инсонпарварлик ҳамда адолат принципларига, таяниб ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Меҳнат муносабатлари соҳасида иш берувчи билан ходим ўртасидаги шартнома муносабатларининг эркинлашуви, фуқаролик қонунчилигида шартномага киришувчи субъектларнинг мустақиллиги, хусусий мулк дахлсизлиги; оила қонунчилигида никоҳ тузишнинг ихтиёрий ва эркинлиги, никоҳ шартномаси асосида эр ва хотин муносабатларининг мўътадиллашуви ушбу соҳаларнинг либераллашувига оид айрим ёрқин мисоллардир, холос. Либераллаштириш шабадаси маъмурий, божхона, солиқ қонунчилигини ҳам қамраб олди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28-29 январдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида 1997 йилда қабул қилинган Солиқ кодексини иқтисодий ислоҳотларнинг янги устувор вазифаларидан келиб чиқиб янгилаш лозимлигини, уни соддалаштириш (либераллаштириш – таъкид муаллифники), солиқларни унификация қилиш, солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ бошқарувини такомиллаштириш ва эркинлаштиришни назарда тутувчи янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаган эди1. Мазкур ғоя 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган янгиСолиқ кодексида ўз аксини топди. Янги Солиқ кодекси тузилиши
ва мазмуни жиҳатидан олдингисидан анча эркинлашгани ва либераллашгани билан фарқ қилади.
93-SAVOL:
Ҳуқуқий нигилизм тўғрисида гап бошлашдан олдин умумий ижтимоий ҳодиса сифатида нигилизм тушунчасига аниқлик киритиш керак бўлади. Умуман олганда нигилизм (лотинчадан nihil сўзидан олинган бўлиб, ҳеч нима, ҳеч нарса деган маънони англатади). Ҳар қандай нормалар, принциплар ва қонунларни рад этиш деган маънони билдиради ва субъектнинг муайян қадрият- лар, нормалар, қарашлар, идеаллар, инсон турмушининг айрим томонларига, баъзида эса ҳамма томонларига нисбатан салбий муносабатини ифода этади. Бу – дунёни ҳис қилиш ва ижтимоий хулқ-атвор шаклларидан бири. Нигилизм серқиррадир. Нигилизм қандай қадриятларни рад этилишига, билим ва ижтимоий ама- лиётнинг қайси соҳаси – маданият, ҳуқуқ, ахлоқ ҳақида гап бора- ётганлигига қараб, ахлоқий, ҳуқуқий, сиёсий, мафкуравий нигилизм ва шу каби бошқа кўринишларга эга бўлиши мумкин. Умуман, нигилизмга анъанавий ва энг умумий тарзда деструктив, ижтимоий зарарли ҳодиса сифатида қаралади. Нигилизм кўпинча вайрон қилувчи шаклга эга бўлади. Нигилизм энг юқори чўққига чиққан вақтда анархизм, экстремизм билан уйғунлашиб кетади. Бу ўринда муайян қадриятлар ва принципларга нисбатан гиперт- рофик шубҳада намоён бўлади. Бундай ҳолларда одатда, унинг жамиятга қарши хулқ-атвор, жиноий ҳаракатлар, ахлоқий ва ҳу- қуқий нормаларни бузишга яқин энг нобоп усуллари танланади. Ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқ ва қадриятларга нисбатан фаол қарши- лик кўрсатиши билан ажралиб туради. Ҳуқуқий нигилизм – ҳу- қуқни, унинг қадриятларини, умуман, ҳуқуқ ва унинг айрим инс- титутларини фаол рад этишдир. Ҳуқуқий нигилизмнинг икки асосий сабабини кўрсатиш мумкин. Биринчи сабаби шундан иборатки, бизнинг мамлакатда узоқ йиллар нодемократик режим ҳукмрон бўлган, яъни давлат фаолияти ҳуқуққа асосланмаган. Иккинчи сабаби кўп йиллар ҳу- қуқни норма сифатида тушуниш ҳукмронлик қилганлиги боис бунда ҳуқуқ давлатнинг хоҳиш-иродаси билан боғлиқ қилиб қў- йилган. Бошқача айтганда, ҳуқуқ давлат хоҳиш-иродасининг ҳу- кмрон ифодаси бўлиб, ҳар қандай норматив ҳужжат давлатнинг амрига ҳамоҳанг бўлган, шу туфайли ҳуқуққа нисбатан салбий муносабат келиб чиққан ва ҳуқуқ фаол инкор этилган. Ҳуқуқий нигилизмни ифода этишнинг турли шакллари мавжуд. Биринчи шакли – амалдаги қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тўғридан-тўғри бузиш. Бу ҳуқуқий нигилизм намо- ён бўлишининг яққол шакли. Бунга, энг аввало, жиноий жазола- надиган қилмишларни, шунингдек фуқаровий, маъмурий ва инти- зомий жиҳатдан ножўя хатти-ҳаракатларни киритиш мумкин. Ҳуқуқий нигилизмнинг иккинчи шакли барча жойларда ва оммавий тарзда юридик кўрсатмаларни бажармаслик ҳамда улар- га риоя қилмаслик. Бунда субъектлар (фуқаролар, мансабдор шахслар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари) ўз хулқ-атво- рида ҳуқуқий нормаларнинг талабларига очиқдан-очиқ риоя қил- майдилар, балки аксинча, “ўз қоидалари” бўйича яшаш ва ҳаракат қилишга интиладилар. Қонунларга бўйсунмаслик жамиятга катта зиён келтиради. Қонунлар осонликча четлаб ўтилади. Уларга бўйсунилмайди, “қонун бор-ку” деб ўйлаб ҳам кўрилмайди. Бун- да қонун жуда кўпчилик учун “менга маъқул бўлса, бўйсунаман, маъқул бўлмаса, инкор қиламан” деган шартли тушунчага айла- ниб қолди. Бундай итоатсизлик – ҳуқуқий онгнинг ўта паст дара- жада эканлиги ва бузилганлиги, лозим даражадаги ҳуқуқий мада- ниятнинг йўқлиги ҳамда умумий тартибсизлик ва масъулият- сизликнинг оқибатидир. Ҳуқуқий нигилизм намоён бўлишининг учинчи шакли бир- бирига зид, бир-бирини такрорловчи ёки бир-бирини истисно этувчи ҳужжатларни нашр этишдан иборат бўлиб, бундай ҳуж- жатлар бир-бирини нейтрал, беқарор ҳолатга келтириб қўяди. Кўпинча, қонун ости ҳужжатлари қонундан “юқори” бўлиб қола- ди. Жорий этилаётган катта миқдордаги юридик нормаларнинг бири бошқасига мос келмайди, бири иккинчисини тўлдириш ўрнига ўзаро зид келиб қолади. Айни вақтда ижтимоий муноса- батларнинг ҳуқуқ йўли билан тартибга солинишга муҳтож қат- ламлари мавжуд бўлса-да, аммо бу борада ҳеч бир иш қилинмай- ди. Натижада ҳуқуқий бўшлиқлар, вакуумлар, нуқсонлар юзага келади. Буларнинг барчасини биргаликда олганда ҳуқуқий шов- шувларга, чалкашликларга сабаб бўлади. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилиши ҳамда уларга риоя этилмаслиги ҳуқуқий нигилизмнинг тўртинчи шак- лидир. Инсон ҳуқуқларининг, яшаш, ҳурмат қилиш, қадр-қиммат, мол-мулк, хавфсизликка бўлган ҳуқуқларини бузиш ёки уларга риоя этмаслик, шахснинг ҳуқуқий жиҳатдан яхши ҳимоя қилин- маганлигига, қонунга давлатнинг жамиятдаги тартибни таъмин- лашга, кишиларнинг жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишга қо- дир эканлигига бўлган ишончга путур етказади. Қонун тимсолида ўзининг кафолати ва таянчини кўрмас экан, инсон уни қадрлаш, ҳурмат қилиш ва эъзозлашдан йироқлашади. Ўз ҳуқуқини амалга оширишдаги иложсизлик эса шахсни ўз ҳуқуқидан бегоналашти- ради. Унинг ҳуқуқдан ихлоси қайтади, скепсис пайдо бўлади. Ваҳоланки, инсон ҳуқуқлари ғояси кучли давлат ғоясига зид эмаслиги азалдан маълум. Шундай қилиб, ҳуқуқий нигилизм – ҳуқуқий онгнинг сал- бий, бузилган тарафидир. Унинг ҳуқуқий онгнинг ҳуқуққа ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва унга риоя этиш талабларига нисбатан кескин танқидий, инкор этиш муносабатида бўлган мафку- равий ва психологик қисмидир. Агар ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқ ва унинг қадриятларига салбий муносабатда бўлиш, ҳуқуқнинг кучига ишонмаслик билан тавсифланса, ҳуқуқий идеализм бу- нинг акси, яъни ҳуқуқнинг кучига ортиқча баҳо бериб юборади. Мазкур ҳар иккала ҳодисанинг илдизи бир ва у юридик жоҳил- лик, ҳуқуқий онгнинг ривожланмаганлиги ва бузилганлиги, сиё- сий-ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслигида намоён бўлади. Юқо- рида сўз юритилган кўринишлар ўзаро тескари йўналишга эга бўлиб туюлса-да, пировад натижада бир-бири билан уйғунлашиб, жамиятга зарар келтиради. Ҳуқуқий идеализм – ҳуқуқ имкониятларини ўринсиз ва асос- сиз ошириб юбориш бўлиб, унинг зиммасига жамиятга беришга қодир бўлмаган вазифаларни юклашдан иборат. Баъзилар муаммоларни ҳал этиш учун эски қонунларни бекор қилиб, янгиларининг қабул қилиниши кифоя деб ҳисоблай- дилар. Ҳуқуқ зиммасига амалга ошмайдиган орзу-умидларни юклаб бўлмайди, зеро, ҳуқуқнинг қудрати чексиз эмас. Ҳуқуқдан унинг қодир эмаслиги олдиндан маълум бўлган нарсаларни талаб қилиш гўлликдан бошқа нарса эмас. Ҳуқуққа муайян институт- нинг объектив имкониятларидан келиб чиқадиган ўрин ва роль ажратилиши зарур. Худди ҳуқуқий нигилизм каби ҳуқуқий идеа- лизм ҳам турли кўринишларга эга. Ҳуқуқий идеализмнинг асосий шакллари устида тўхталиб ўтамиз. Биринчи шакл, қонунчиликнинг илдамлаб кетиши, яъни жа- миятда ҳали юзага келиб улгурмаган ҳуқуқий муносабатларни тар- тибга солишга қаратилган нормалар. Жамиятдаги мавжуд объектив ва субъектив шарт-шароитларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариш уларнинг ижро этилмаслигига олиб келади. Иккинчи шакл – юридик нормани рўёбга чиқариш учун реал механизмнинг йўқлигидан иборат. Агар қонун чиқаруви муайян норма ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш механизмини батафсил тартибга соладиган органни кўрсатмаса, бундай норма қоғозда қолиб кетади. Пировард натижада ҳуқуқий тартибга солишга муҳтож бўлган ижтимоий муносабатлар қонун чиқарувчи томонидан кўрсатилади, бироқ ҳуқуқ орқали амалга оширувчи кўрсатилмаганича амал қилмай қолаверади.Қабул қилинган юридик нормаларнинг рўёбга чиқарилиши учун иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-психологик шарт-шароит- ларнинг етарли даражада ҳисобга олинмаслиги ҳуқуқий идеали- змнинг учинчи шаклини ташкил этади. Қонун чиқарувчи юридик норма яратиш вақтида ушбу норма амал қилиши керак бўлган барча шарт-шароитларни ҳисобга олиши, ҳуқуқий ривожланиш тамойилининг тахминий таҳлилидан фойдаланиши керак. У бошқа мамлакатларнинг шу соҳадаги қонун чиқарувчи орган- ларининг тажрибасини ўрганиши, ҳуқуқни тартибга солишнинг муайян соҳасидаги фан ютуқлари ва ечимларни кўриб чиқиши ва шу асосда ҳақиқий амал қиладиган норма яратиши лозим.
94-SAVOL:
Do'stlaringiz bilan baham: |