Фан бўйича билим, кўникма ва малакага қўйиладиган талаблар
“Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
-
миллий ғоя ва мафкуранинг мазмун-моҳиятини билиш ва улардан амалиётда фойдаланиш;
-
миллий ғоянинг тарихий негизларини, фалсафий асосларини ўрганиш ва уларнинг ривожланиш қонуниятларини билиш;
- ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақидаги муқобил ғояларни қиёсий
таҳлил қилиш ва уларга мустақил муносабат билдириш;
- ғоявий-мафкуравий жараёнларга доир назарий билимларни амалий
ҳаётда қўллаш;
- ёшларда маънавий таҳдидларга қарши курашиш кўникмасини
шакллантиришдан иборат.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвий кетма - кетлиги
“Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фани фалсафа, тарих, ҳуқуқшунослик, маънавият асослари, сиёсатшунослик, педагогика, психология каби ижтимоий-гуманитар фанлар билан бевосита алоқадор.
Do'stlaringiz bilan baham: |