Давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш


-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш



Download 52,77 Kb.
bet7/15
Sana26.04.2022
Hajmi52,77 Kb.
#583468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
308 13.04.2019

6-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш
33. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, шунингдек, компенсация АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки фуқаронинг хоҳишига кўра пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (карточкалари) орқали тўланади.
34. Электрон тўлов рўйхатлари ҳар ойнинг 4-кунигача бўлган муддатда «Ягона реестр» АТ орқали АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.
35. Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам ва компенсация суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатига киритилади ҳамда тайинланиб, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар бутун давр учун бир йўла тўланади.
36. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияни тўлаш қуйидаги ҳолларда:
қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинланган муддат тугаганда;
ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг яшаш жойи бўйича тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;
доимий яшаш учун Сирдарё вилоятидан ташқарига кўчиб кетганда;
тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган нотўғри ва ишончли бўлмаган маълумотлар аниқланганда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда ўтган даврда асоссиз тайинланганлиги натижасида тўланган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилиши керак.
Тўловларни тўхтатиш «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабарнома (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-маълумот орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали хабар қилинади.
Ариза берувчи билан тегишли Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ёки миқдори ўзгариши юзасидан келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.
37. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияларни тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
38. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўлови тўлов ойининг 4-кунидан 27-кунига қадар амалга оширилади.

Download 52,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish