2-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамни тайинлаш шартлари 7. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.
8. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам, жумладан, компенсация ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ҳамда тўланади.
9. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, ўғли ёки қизи (ёки фарзандликка олинган ўғли, қизи ёки васийликка олинган шахслар) 18 ёшга тўлган ёки шу ёшдан ошган, ўз оиласига эга бўлмаган шахс (ота-онасининг бири билан ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) ариза берувчи бўлиши мумкин.
10. Бола парвариши бўйича нафақани кейинчалик олишга муҳтож бўлган шахс (ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзосидан бири) тўловнинг олдинги 12 ойлик муддати тугашидан бир ой олдин ушбу нафақа бола икки ёшга тўлгунига қадар танаффуссиз тўланиши давом эттирилиши учун аризани белгиланган тартибда такроран бериш ҳуқуқига эгадир.
Болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўланишини янги муддатга давом эттириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда болали оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ижтимоий нафақани ва моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатлар умумий белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
3-боб. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи бўйича Сирдарё вилоятида доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхати мавжуд бўлганда, ўзининг ёки оила аъзосининг бирининг ёзма аризасига асосан тайинланади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон) Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли аъзолар бўлмаган тақдирда, нафақа ва моддий ёрдам ушбу оиланинг яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг ёзма тақдимномасига асосан тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза бевосита ариза берувчининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхати бўйича яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон) Аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бунда аризанинг тушган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.
Ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза тақдим этилган кун ариза рўйхатга олинган кун деб ҳисобланади.
13. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғининг номига ариза ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг. ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари, чет эл фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахслигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва никоҳ тўғрисидаги, бола туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар нусхаси;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон) болалар васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма илова қилинади;
ушбу Вақтинчалик низомга 2а-иловага мувофиқ шакл бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оиланинг мурожаат қилган ойдан олдинги охирги уч ой учун бошқа даромадлари тўғрисида маълумот;
ушбу Вақтинчалик низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат банкларида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги банк ҳисобварақларидаги қолдиқлар ва ариза берилган ойдан олдинги 6 ой мобайнида номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни тақдим этиш тўғрисида ариза тақдим этилган санада бирга яшовчи 18 ва ундан катта ёшдаги барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.
Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади. Ушбу бандда келтирилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда ариза кўриб чиқилмайди.
14. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни хоҳлаган ойдан олдинги ойнинг 15-кунидан кечикмай, бироқ ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугайдиган ойдан кейин (бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа бундан мустасно) тақдим этилади.
Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркиби, уларнинг иқтисодий ҳолати, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжаликларининг майдони ва аризада кўрсатилган манзил бўйича ариза берувчи ва унинг оила аъзолари яшаётганлигини текширади ва тасдиқлайди.
Аризада кўрсатилган маълумотлар ишончлилиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тасдиқланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар уч иш кунида камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 18-кунидан кечиктирмай ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда ушбу Вақтинчалик низом билан тасдиқланган 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ оиланинг таркиби ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар ушбу Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (маҳаллага) нафақа ва моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан тақдим этилади.
16. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходими томонидан ариза берилган ойнинг 25-кунидан кечиктирилмай «Ягона реестр» АТга киритилади.