Февраль:
2020 йил февраль ойида ўтказилиши белгиланган Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш тест синовларида иштирок этиш учун ДТМ Навоий вилояти бўлимида 3-7 февраль кунлари жами 2 нафар (инглиз тили) талабгорларнинг аризалари онлайн тарзда рўйхатга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сонли қарорида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий марказларида Давлат тест марказлари ҳудудий бўлимларини жойлаштириш ва келгусида тест синовларини йил давомида ўтказиш мақсадида енгил конструкцияли материаллардан катта сиғимли бино ва иншоотларни қуриш бўйича белгиланган вазифалар ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2019 йил 14 октябрдаги 149-сонли баёнида ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Ушбу баён асосида Давлат тест маркази томонидан 2019 йил 16 октябрь куни чиқарилган №84-02-7650-сонли хати ва 2020 йил 21 январь куни чиқарилган №89-01-179-сонли хатларига асосан Вилоят ҳокимлиги томонидан Навоий шаҳар Умид қўрғонида жойлашган “Ёшлар” спорт мажмуаси орқа томонидан Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлимини жойлаштириш учун 2.0 га ер майдони ажратиш бўйича ишлар олиб борилди.
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 8 февраль куни Навоий шаҳар 15-мактабнинг 78 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари билан, 17 февраль куни Навоий шаҳар 12-АФЧЎИМнинг 172 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари билан, 17 февраль куни Навоий шаҳар 3-мактабнинг 83 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари билан, 29 февраль куни Навоий шаҳар 2-мактабнинг 96 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини тадбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли ва 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сонли қарорлари ҳамда бошқа тест синовлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятлари, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сонли баёнининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари”, тест синовларидаги ўзгаришлар, 2020/2021 ўқув йили учун ўтказилиши режалаштирилган кириш тест синовларидаги янгиликлар ва Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши белгиланган ишлар, Давлат тест маркази томонидан 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест синовлари йўлга қўйилганлиги ва бу тест синови орқали нафақат ўз билимларини синаб кўришлари, балки янги жорий этилаётган тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига ҳам эга бўлишлари мумкинлиги, диагностик тест синовида иштирок этиш учун Давлат тест марказининг 5fan.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари, ушбу сайт орқали диагностик тестларга буюртмалар беришлари ҳамда тест синовлари қачон ва қаерда бўлиши мумкинлиги тўғрисида, талабгорлар 5fan.dtm.uz сайтидаги шахсий кебинетида жойлашган “Китоб буюртма бериш” бўлими орқали бир вақтнинг ўзида янги форматдаги диагностик тест материалларига исталган миқдорда буюртма беришлари ва Давлат тест марказининг onlinetest.dtm.uz/newtest сайти орқали мажбурий фанлардан очиқ тестлар (“ONLINE TEST”) билан ишлаш тизими ишга туширилганлиги ва бу тизим орқали абитуриентлар ўз билимларини синаб кўришлари, мажбурий фанлар (“Она тили”, “Математика”, “Ўзбекистон тарихи”)га доир тест топшириқлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари ҳамда очиқ тестлар билан ишлаш кўникмасини ҳосил қилишлари тўғрисида тушунчалар ва маълумотлар берилди. Бундан ташқари очиқ мулоқотларда жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон 24 канали орқали эфирга узатилган “Тест синовларидаги ўзгаришлар ҳақида”ги видеолавҳа иштирокчиларга намойиш этилди.
Бундан ташқари мулоқотларда 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида келтирилган 2020/2021 ўқув йилида давлат грантлари икки барабор кўпайтирилиши ва қизлар учун алоҳида грантлар ажратилиши, олий таълим муассасаларида мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар икки баробар қисқартирилиши, ҳар бир олий таълим муассасаси нуфузли чет эл университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиши, педагогика олий таълим муассасаларида 6 та таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланиши тўғрисида маълумотлар берилди. Мулоқотлар давомида ўқувчи ва ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими Навоий вилоят телерадиокомпанияси ва Навоий вилояти газеталари таҳрирятлари билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.
Н.Бекниёзовнинг “Mahoratli PEDAGOG” журналининг 2020 йил февралдаги №2(26) сонида “ҲАЛОЛЛИК ВАКЦИНАСИ” У ҚАНДАЙ ЭМЛАНАДИ? номли мақоласи чоп этилди.
Ф.Ходжабаевнинг “Qiziltepa tongi” газетасининг №4 (6396) 24.01.2020 йилги сонида “ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛАРИ янги тартиблари тасдиқланди” номли ва 7.02.2020 йилги №6 (6396) сонида И.Нуровнинг “Давлат тест марказининг e-sinov тизими орқали билимингизни синаб кўринг” номли ҳамда 26.02.2020 йилги №9 (6401) сонида А.Ўрозовнинг “ЧЕТ ТИЛИНИ БИЛИШ ҲАЁТИЙ ЗАРУРАТ” номли мақолалари чоп этилди.
Давлат тест маркази директорининг 2019 йил 11 декабрдаги “2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни тугатаётган ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлигини аниқлаш бўйича тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01-690-сон буйруғи ижросини таъминлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Навоий вилоятида 3 февраль куни Миллий гвардиянинг Навоий шаҳридаги №00010 ҳарбий қисмида хизмат қилаётган 35 нафар ҳарбий хизматчилари учун, 11 февраль куни Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинларига қарашли Зарафшон шаҳри ҳудудида жойлашган №7532 ҳарбий қисмда хизмат қилаётган 98 нафар ҳарбий хизматчининг 96 нафари (1 нафари Тошкент шаҳрида госпиталда, 1 нафари Навоий шаҳрида хизмат сафарида), 12 февраль куни Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган №7532 ҳарбий қисмда хизмат қилаётган 271 нафар, шунингдек Зарафшон шаҳри ҳудудида жойлашган №7532 ҳарбий қисмдан хизмат сафарида бўлган 1 нафар ҳарбий хизматчи, жами 272 нафар муддатли ҳарбий хизматчилар учун тест синовларида ўтказилди. Тест синовларида барча хизматчилар тўлиқ иштирок этишди. Низом талабларини бузганлиги учун 1 нафар ҳарбий хизматчи тест синовларидан четлаштирилди. Навоий вилояти халқаро аэропортида жойлашган 7259 ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни тугатаётган ҳарбий хизматчилар учун жорий йилнинг 13-14 февраль кунлари тест синовлари ўтказилди. Тест синовида ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни тугатаётган 76 нафар (13 февраль куни 40 нафар ва 14 февраль куни 36 нафар) ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Четлаштирилганлар ва сабабсиз қатнашмаганлар бўлмади.
Тест синовларини ташкил қилиш ва ўтказишда муаммолар бўлмади. Ҳар бир ҳарбий хизматчи учун алоҳида бир ўринли стол-стуллар тайёрланди, ручка, ичимлик суви билан таъминланди. Ҳар бир гуруҳга видеокамералар ўрнатилди ва тўлиқ видеотасвирга олинди. Тест синовлари Низом талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилди. Тест синовлари жараёнлари вилоят телевидениеси ва ОАВ ларида ёритиб борилди.
Чет тили ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун декабрь ва январь ойларида ўтказилган тест синовларидан мувоффақиятли ўтган 49 нафар (48 нафари инглиз, 1 нафари француз тили) чет тили ўқитувчиларининг сертификатларини тарқатиш ишлари амалга оширилди.
2020 йил 5, 12, 19, 26 феврал кунлари соат 14:00 дан 17:30 га қадар Навоий давлат педагогика институти академик лицейида 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест синовлари ўтказилди.
Давлат тест маркази томонидан 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик ва репитицион тест синовлари йўлга қўйилганлиги муносабати билан тест материалларига буюртмалар қабул қилинди ва тайёр буюртмалар ўз эгаларига тарқатилди.
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан жорий йил 20 февраль куни Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМда, 28 феврал куни Навоий шаҳридаги 7, ва 13-умумий ўрта таълим мактабларида ва 29 февраль куни Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМда диагностик тест синовлари ўтказилди. Тест синови мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари томонидан репитицион тест топшириқлари китобларига берилган буюртмалар асосида ташкил этилди. Шунингдек ўқувчиларга диагностик тест синовлари орқали нафақат ўз билимларини синаб кўришлари, балки янги жорий этилаётган тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига ҳам эга бўлишлари мумкинлиги ҳамда тест синовларидаги ўзгаришлар, 2020/2021 ўқув йили учун ўтказилиши режалаштирилган кириш тест синовларидаги янгиликлар ва Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши белгиланган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Жорий йилнинг 14 февраль куни Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими, Юксалиш умуммиллий ҳаракати Навоий вилояти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Навоий давлат педагогика институти ва Навоий давлат кончилик институти профессор ўқитувчилари ва талабалари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишида қилган маърузасида келтирилган масалалар юзасидан тегишлича маълумотлар ва тушунчалар берилди.
Мурожаатномада келтирилган ёшларнинг олий таълим олишлари учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш, давлат грантлари асосида ўқиш квоталарини 2 бараварга ошириш, қизлар учун алоҳида грант ўринларини ажратиш, олий таълим муассасаларига кириш тест синовларини янада адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш, таниш-билишчилик ҳамда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, педагогик таълимнинг 6 та (Мусиқий таълим, Жисмоний маданият, Технологик таълим, Чақириққача ҳарбий таълим, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт) йўналишларида ўқиш муддатини 3 йил қилиб белгилаш, мактаб битирувчиларининг олий таълим билан қамраб олиш даражасини 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказиш, шунингдек, она тили бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратиш орқали ёшлар она тилидан исталган вақтда имтиҳон топшириб, тегишли гувоҳномани олиб, ўқишга кираётган пайтда уларни она тили фанидан тест-синовидан озод этиш, олий таълим муассасаларида мутахассислик бўлмаган фанларни ўқитиш соатларини 2 баравар камайтириб, мутахассислик фанларига кўпроқ соат ажратилиши шартлигини эслатиб ўтдилар.
Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва “Ҳалоллик вакцинаси”ни одамлар қалбига сингдириш бўйича тўхталиб ўтилди.
Март:
2020 йил марть ойида ўтказилиши белгиланган Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш тест синовларида иштирок этиш учун ДТМ Навоий вилояти бўлимида 2-6 март кунлари жами 3 нафар (араб тили) талабгорларнинг аризалари онлайн тарзда рўйхатга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сонли қарорида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий марказларида Давлат тест марказлари ҳудудий бўлимларини жойлаштириш ва келгусида тест синовларини йил давомида ўтказиш мақсадида енгил конструкцияли материаллардан катта сиғимли бино ва иншоотларни қуриш бўйича белгиланган вазифалар ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2019 йил 14 октябрдаги 149-сонли баёнида ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Ушбу баён асосида Давлат тест маркази томонидан 2019 йил 16 октябрь куни чиқарилган №84-02-7650-сонли хати ва 2020 йил 21 январь куни чиқарилган №89-01-179-сонли хатлари асосида Навоий вилояти ҳокими Навоий вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига, Навоий вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига, Навоий вилоят инжинеринг компаниясига ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлигига тегишли топшириқлар берган. Шу кунгача Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлимига бино қуриш учун 2.0 га ер майдони ажратилганлиги бўйича қарор чиқарилмади.
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 3 марть куни Кармана тумани 21-мактабда Жалойир ҚФЙда жойлашган 5 та мактабнинг 92 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари билан, 6 март куни Конимех тумани 1-мактабда тумандаги 7 та мактабнинг 97 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари билан, 11 март куни Навоий вилояти юридик коллежининг 71 нафар битирувчилари, фан ўқитувчилари билан, 13 март куни Кармана тумани 5-мактабнинг 116 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари билан, 14 март куни Кармана тумани 17-мактабнинг 76 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини тадбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли ва 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”да белгиланган вазифалар ҳамда бошқа тест синовлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятлари тўғрисида;
-тест синовларини ўтказишда коррупциянинг олдини олиш борасида Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сонли баёнининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари” ҳақида;
-тест синовларидаги ўзгаришлар, 2020/2021 ўқув йили учун ўтказилиши режалаштирилган кириш тест синовларидаги янгиликлар ва Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши белгиланган ишлар тўғрисида;
-Давлат тест маркази томонидан 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест синовлари йўлга қўйилганлиги ва бу тест синови орқали нафақат ўз билимларини синаб кўришлари, балки янги жорий этилаётган тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига ҳам эга бўлишлари мумкинлиги тўғрисида;
-диагностик тест синовида иштирок этиш учун Давлат тест марказининг 5fan.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари, ушбу сайт орқали диагностик тестларга буюртмалар беришлари ҳамда тест синовлари қачон ва қаерда бўлиши ҳамда 5fan.dtm.uz сайтидаги шахсий кебинетида жойлашган “Китоб буюртма бериш” бўлими орқали бир вақтнинг ўзида янги форматдаги диагностик тест материалларига исталган миқдорда буюртма беришлари мумкинлиги тўғрисида;
-Давлат тест марказининг onlinetest.dtm.uz/newtest сайти орқали мажбурий фанлардан очиқ тестлар (“ONLINE TEST”) билан ишлаш тизими ишга туширилганлиги ва бу тизим орқали абитуриентлар ўз билимларини синаб кўришлари, мажбурий фанлар (“Она тили”, “Математика”, “Ўзбекистон тарихи”)га доир тест топшириқлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари ҳамда очиқ тестлар билан ишлаш кўникмасини ҳосил қилишлари тўғрисида тегишли тушунчалар ва маълумотлар берилди.
Бундан ташқари очиқ мулоқотда 2020 йил 13 январь куни Ўзбекистон 24 канали орқали эфирга узатилган “Тест синовларидаги ўзгаришлар ҳақида”ги ва “Олий таьлимда коррупцияга йўл қўймаймиз” номли видеолавҳалар намойиш этилди.
Бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда иштирок этган барча қатнашчилар тест жарёнлари билан боғлиқ масалаларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими Навоий вилоят телерадиокомпанияси ва Навоий вилояти газеталари таҳрирятлари билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.
Март ойи сўнги ҳафтасида И.Нуровнинг “МАЖБУРИЙ УЧТА ФАНЛАРДАН ТЕСТ ТОПШИРУВЧИЛАР КЎПАЙДИ” ҳамда А.Ўрозовнинг “ЧЕТ ТИЛЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ БАЗАВИЙ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИГА ОЙЛИК УСТАМА БЕЛГИЛАШ УЧУН ТЕСТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ” номли мақолалари вилоятнинг “ЗИЁКОР САДОСИ” газетасига чоп этиш учун тақдим этилди.
Тест синовларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида тест синовларини адолатли ўтказа оладиган, ҳалол ва маъсулиятли педагог ходимларнинг рўйхатлари тайёрланди ва 2020 йил 11 март куни 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида гуруҳ назоратчиси сифатида Навоий шаҳар ва Кармана тумани ХТБларидан тавсия этилган номзодлар билан ҳамда 12 март куни 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида гуруҳ назоратчиси сифатида Навоий давлат кончилик институти ва Навоий давлат педагогика институтларидан тавсия этилган номзодлар билан ўқув-амалий семинар машғулоти ўтказилди.
2020 йилнинг февраль ойида ўтказилган имтиҳонларда иштирок этиб Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича қўлга киритилган сертификатларни ўз эгаларига тарқатиш ишлари олиб борилди.
2020 йил 4, 11, 18 март кунлари соат 14:00 дан 17:30 га қадар Навоий давлат педагогика институти академик лицейида 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест синовлари ўтказилди.
Давлат тест маркази томонидан 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик ва репитицион тест синовлари йўлга қўйилганлиги муносабати билан тест материалларига буюртмалар қабул қилинди ва тайёр буюртмалар ўз эгаларига тарқатилди.
Жорий йил бошидан диагностик ва репитицион тест бўйича вилоятдаги академик лицейлар, умумтаълим мактаблари, ўқув марказлари ва репетиторлар билан ҳамкорликда жами 2000 (1925) тага яқин тест синовларига буюртмалар олинди ва буюртмалар ўз эгаларига этказилди.
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан жорий йил 4 март куни Навоий шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабида, 7 март куни Кармана туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида, 9 март куни Навоий шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабида ва 14 март куни Навоий шаҳридаги 4-АФЧЎИМида диагностик тест синовлари ўтказилди. Тест синови мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари томонидан репитицион тест топшириқлари китобларига берилган буюртмалар асосида ташкил этилди. Шунингдек ўқувчиларга диагностик тест синовлари орқали нафақат ўз билимларини синаб кўришлари, балки янги жорий этилаётган тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига ҳам эга бўлишлари мумкинлиги ҳамда тест синовларидаги ўзгаришлар, 2020/2021 ўқув йили учун ўтказилиши режалаштирилган кириш тест синовларидаги янгиликлар ва Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши белгиланган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Навоий вилоятида 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган тест синовлари Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасининг универсал спорт залларида (1-бино - Бадиий гимнастика зали, 2-бино - Спорт гимнастикаси зали) ҳамда заҳира бино сифатида Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида (3-бино - Мусобақалар зали) ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 3 та бинода бир сменада 1380 нафар абитуриентлар тест синовларини топшириши режалаштирилди. Навоий вилоятида тест синовлари ўтказиладиган бино ва гуруҳларнинг режа-чизмаси (дислокацияси) тайёрланиб, мутассадилар томонидан тасдиқланди ва уни Тест синовларини ташкил этиш ва назорат қилиш бошқармасига етказилди.
Навоий вилоятида 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари ўтказиладиган биноларни зарур жиҳозлар ва мебеллар билан таъминлаш бўйича маълумот тайёрланди, ушбу маълумот ДТМга етказилди.
2020/2021 ўқув йилида ўтказилиши кутилаётган тест синовларига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлимининг @dtmnavoiy телеграм каналида Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тавсиялар ва масофадан туриб ДТМнинг ижтимоий тармоқларидан унумли фойдаланиш бўйича йўриқномалар жойлаштириб борилди.
Шунингдек бўлимининг @dtmnavoiy телеграм каналида жорий йилнинг 31 март санасида Бўлим бошлиғи Н.Бекниёзовнинг “КОРОНОВИРУС (COVID-19) инсониятга юборилган синовдир” номли ҳамда етакчи мутахассис И.Нуровнинг “ЭНДИЛИКДА ПЕДАГОГИКА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИНИ ТАНЛАГАН БАРЧА АБИТУРИЕНТЛАР МАЖБУРИЙ УЧТА ФАНЛАРДАН ТЕСТ ТОПШИРАДИ” номли мақалалари жойлаштирилди.
2020 йилнинг 1-чоракда ДТМ Навоий вилояти бўлими томонидан
120 (123) нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатларига ўз вақтида тегишли жавоб берилган. Фуқароларнинг мурожаатлари буйича вилоят Халқ қабулхонаси ва вилоят ҳокимлиги билан мунтазам алоқа ўрнатилган.
Давлат тест маркази директори томонидан 2020 йил 5 январда тасдиқланган ДТМ Навоий вилояти бўлимининг 1-ярим йиллик иш режасига асосан берилган топшириқлар ўз вақтида амалга оширилиб келинмоқда.
Давлат тест маркази
Навоий вилояти бўлими бошлиғи Н.Бекниёзов
Давлат тест маркази
Навоий вилояти бўлими бош мутахассиси Ф.Ходжабаев
“__” апрель 2020 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |