Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлимининг
2020 йил 1-чоракда амалга оширган ишлари юзасидан
ҲИСОБОТИ
Январь:
2020 йил январь ойида ўтказилиши белгиланган Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш тест синовларида иштирок этиш учун ДТМ Навоий вилояти бўлимида 3-8 январь кунлари жами 6 нафар (2 та араб тили ва 4 инглиз тили) талабгорларнинг аризалари онлайн тарзда рўйхатга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сонли қарорида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий марказларида Давлат тест марказлари ҳудудий бўлимларини жойлаштириш ва келгусида тест синовларини йил давомида ўтказиш мақсадида енгил конструкцияли материаллардан катта сиғимли бино ва иншоотларни қуриш бўйича белгиланган вазифалар ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2019 йил 14 октябрдаги 149-сонли баёнида ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Ушбу баён асосида Давлат тест маркази томонидан 2019 йил 16 октябрь куни чиқарилган №84-02-7650-сонли хатига асосан Вилоят ҳокимлиги томонидан Навоий давлат педагогика институтининг “Умид” қўрғонида жойлашган биноси орқасидаги 8.0 га ер майдонидан Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлимини жойлаштириш учун 2.0 га ер майдони ажратилиши белгиланди. Белгиланган ер майдонини ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича тегишли мутасаддилар томонидан келишувлар олиб борилмоқда. Жумладан: 2020 йил 8 январда №01-06/63-сонли хати Навоий вилояти ҳокими томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидовга юборилди. Ер ажратиш бўйича Давлат тест марказининг 2020 йил 21 январь куни чиқарилган №89-01-179-сонли навбатдаги хати вилоят ҳокимлигига етказилди.
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 6 январь куни НавДКИ академик лицейининг 244 нафар битирувчилари билан, 10 январь куни Хатирчи тумани 5-мактабнинг 108 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан, 13 январь куни Навоий шаҳар “Лочин” МФЙнинг 62 нафар фаоллари ва ота-оналар билан, 17 январь куни Навбаҳор тумани 30-мактабнинг 64 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан, 17 январь куни Навоий шаҳар “Турон” МФЙнинг 36 нафар фаоллари ва ота-оналар билан, 21 январь куни Кармана тумани 9-мактабда Хазара МФЙ да жойлашган барча мактабларнинг 184 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан, 22 январь куни Навоий шаҳар 7-мактабнинг 152 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан, 23 январь куни Навоий шаҳар 16-АФЧЎИМнинг 143 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан, 24 январь куни Навбаҳор тумани 26-мактабнинг 47 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан, 28 январь куни Зарафшон шаҳар 11-мактабда шаҳардаги 6 та мактабнинг 97 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан, 29 январь куни Учқудуқ туман мусиқа мактабида тумандаги 13 та мактабнинг 185 нафар битирувчи синф ўқувчилари, фан ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4319-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини тадбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли ва 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сонли қарорлари ҳамда бошқа тест синовлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятлари, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сонли баёнининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари”, тест синовларидаги ўзгаришлар, 2020/2021 ўқув йили учун ўтказилиши режалаштирилган кириш тест синовларидаги янгиликлар ва Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши белгиланган ишлар, Давлат тест маркази томонидан тест топшириқлари очиқлигини таъминлаш мақсадида ишга туширилган e-Sinov тизими ҳақида ва бу тизим орқали абитуриентлар ҳар бир фан бўйича “Тест топшириқлари тўплами 2019” амалий қўлланмаларида нашр этилган тест топшириқлари банкидан шакллантирилган вариантларни ечиб, ўз билимларини синаб кўришлари мумкинлиги, Давлат тест маркази томонидан 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест синовлари йўлга қўйилганлиги ва бу тест синови орқали нафақат ўз билимиларини синаб кўришлари, балки янги жорий этилаётган тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига ҳам эга бўлишлари мумкинлиги, диагностик тест синовида иштирок этиш учун Давлат тест марказининг 5fan.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари, ушбу сайт орқали диагностик тестларга буюртмалар беришлари ҳамда тест синовлари қачон ва қаерда бўлиши мумкинлиги тўғрисида ва Давлат тест марказининг onlinetest.dtm.uz/newtest сайти орқали мажбурий фанлардан очиқ тестлар (“ONLINE TEST”) билан ишлаш тизими ишга туширилганлиги ва бу тизим орқали абитуриентлар ўз билимларини синаб кўришлари, мажбурий фанлар (“Она тили”, “Математика”, “Ўзбекистон тарихи”)га доир тест топшириқлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари ҳамда очиқ тестлар билан ишлаш кўникмасини ҳосил қилишлари тўғрисида тушунчалар ва маълумотлар берилди. Бундан ташқари очиқ мулоқотларда жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон 24 канали орқали эфирга узатилган “Тест синовларидаги ўзгаришлар ҳақида”ги видеолавҳа иштирокчиларга намойиш этилди.
Бундан ташқари охирги мулоқотларда 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида келтирилган 2020/2021 ўқув йилида давлат грантлари икки барабор кўпайтирилиши ва қизлар учун алоҳида грантлар ажратилиши, олий таълим муассасаларида мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар икки баробар қисқартирилиши, ҳар бир олий таълим муассасаси нуфузли чет эл университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиши, педагогик олий таълим муассасаларида 6 та таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланиши тўғрисида маълумотлар берилди. Мулоқотлар давомида ўқувчи ва ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.
Давлат тест маркази Навоий вилояти бўлими Навоий вилоят телерадиокомпанияси ва Навоий вилояти газеталари таҳрирятлари билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда. 2020 йилнинг 10 январь куни Хатирчи тумани
5-умумий ўрта таълим мактабида 2020/2021 ўқув йили учун ўтказилиши режалаштирилган кириш тест синовларидаги янгиликлар ва Давлат тест маркази томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳамда келгусида амалга оширилиши белгиланган ишларга бағишланган очиқ мулоқоти Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр 24” ахборот дастурида 15.01.2020 йил соат 17:00 да эфирга узатилди.
Н.Бекниёзовнинг “Ma`rifat” газетасининг №3 (9276) 15.01.2020 йилги сонида “ZAMONAVIY PEDAGOG QIYOFASI” номли ҳамда 29.01.2020 йилги №5 (9276) сонида “ENG KATTA QASHSHOQLIK ILMSIZLIKDIR” номли мақолалари чоп этилди. Шунингдек “Mahoratli PEDAGOG” журналининг 2020 йил январдаги №1(25) сонида “O‘QITUVCHI FAOLIYATINING YADROSI” номли мақоласи чоп этилди.
Бундан ташқари “Дўстлик байроғи” газетасининг №4 (3968) 22.01.2020 йилги сонида Ф.Ходжабаевнинг “Тест синовларида янги тартиб” номли мақоласи чоп этилди.
Давлат тест маркази директорининг 2019 йил 11 декабрдаги “2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни тугатаётган ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлигини аниқлаш бўйича тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01-690-сон буйруғи ижросини таъминлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Навоий вилоятида Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар учун жорий йилнинг 28-30 январь кунлари тест синовлари ўтказилди. 28 январь куни Зарафшон шаҳри ҳудудида жойлашган №99550 ҳарбий қисмда хизмат қилаётган 60 нафар ҳарбий хизматчидан 58 нафари (2 нафари хизмат сафарида), 29 январь куни Уқудуқ туманида жойлашган №99818 ҳарбий қисмда хизмат қилаётган 84 нафар ҳарбий хизматчи, 30 январь куни Кармана туманида жойлашган №99368-ҳарбий қисмда хизмат қилаётган 84 нафар, шунингдек Зарафшон шаҳри ҳудудида жойлашган №99550 ҳарбий қисмдан хизмат сафарида бўлган 2 нафар ҳарбий хизматчиси, жами Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлардан 228 нафар муддатли ҳарбий хизматчиларнинг барчаси тест синовларида тўлиқ иштирок этишди. Четлаштирилганлар ва сабабсиз қатнашмаганлар бўлмади.
Тест синовларини ташкил қилиш ва ўтказишда муаммолар бўлмади. Ҳар бир ҳарбий хизматчи учун алоҳида бир ўринли стол-стуллар тайёрланди, ручка, ичимлик суви билан таъминланди. Ҳар бир гуруҳга видеокамералар ўрнатилди ва тўлиқ видеотасвирга олинди. Тест синовлари Низом талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилди. Тест синовлари жараёнлари вилоят телевидениеси ва ОАВ ларида ёритиб борилди.
Давлат тест маркази директорининг 2020 йил 20 январдаги 01-27-сонли буйруғи асосида 2020 йилнинг 29 январь куни Навоий шаҳар 16-АФЧЎИМда чет тили ўқитувчиларининг базавий ойлик маошларига устама ҳак тўлаш имтиҳонининг “Гапириш” кўникмасини баҳолаш (speaking) босқичи ўтказилди.
Жараён 2 сменада иккита хонада бўлиб ўтди. 51 нафар талабгорларнинг (50 нафари инглиз, 1 нафари фрацуз тили ўқитувчилари) барчаси иштирок этишди. Имтиҳон жараёни ўз вақтида бошланди. Жараён тўлиқ видеокамералар назорати остида олиб борилди ва жараён давомида ҳуч қандай салбий ҳолатлар кузатилмади.
2020 йил 29 январь куни соат 14:00 дан 17:30 га қадар Навоий давлат педагогика институти академик лицейида 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест синови ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |