- валюта бозори (пул бозори); - инвестиция бозори (капитал бозори) ва бошқалар. Ривожланган мамлакатлар бутун молия тизимида марказий ўринни молиявий воситачи муассасалар молияси марказий ўринни эгаллайди. Юқори даражадаги такомиллашган молияий инфраструктура тизимини мавжудлиги ва молиявий воситачиликни ривожланганлиги натижасида уларда инвестицион мақсадлардаги йирик молиявий ресурслар концентрацияси содир бўлган. ХХ асрнинг охирги 10 йилидаги молиявий инновацияларнинг шиддат билан ривожланишига қарамасдан ранг-баранг молиявий воситачилик турлари молиявий ресурсларни охирги истеъмолчилари учун самарали жойлашувини таъминловчи «молиявий маҳсулот»ни жалб қилиш ва сотиш каби умумий функцияларни бажаради. Молиявий воситачилар яъни том маънода молиявий институтлар таркибида тижорат банклари, кредит иттифоқлари, суғурта компаниялари, хусусий пенсия фондлари, молиявий компаниялар ва бошқалар ҳисобланади. Улар иқтисодиётнинг молиявий секторини асосини ташкил қилади. Иқтисодиётнинг молиявий секторини кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. Биринчи ҳолатда молиявий сектор билан биргаликда назорат қилувчи органлар ва молиявий иттифоқларни тушунишимиз мумкин. Назорат қилувчи органларнинг асосий вазифалари молия тизимини барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳукумат томонидан чиқарилган қонун ва қарорлар ҳамда меъёрий ҳужжатларни амалда қўллаш ва бевосита молиявий институтлар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш ҳисобланади. Молиявий иттифоқларнинг асосий вазифалари давлат ва жамият олдида молиявий институтлар гуруҳларининг манфаатларини тақдим этиш ва ҳимоя қилиш ҳисобланади. Молиявий секторнинг молиявий иннситутларига банк тизими ва нобанк молиявий воситачи муассасаларни киритишимиз мумкин. Ўз навбатида банк тизими таркибида марказий банклар алоҳида ўринга эгадир. Марказй банклар давлатнинг пул кредит сиёсатини амалга оширишда масъул муассаса ҳисобланади. Шунингдек, тижорат банклари устидан назорат ва уларни кредитлашни амалга оширади, эмиссия(пуллар, банкноталар ва бошқа кредит инструментларини муомалага чиқариш), давлатни кредитлаш ва ҳукумат учун ҳисоб-китоб операцияларни амалга ошириш, олтин-валюта заҳираларини сақлаш ва бошқа функцияларни бажаради. Тижорат банклари универсал молиявий муассасалар ҳисобланиб, кредит, инвестицион, молиявий воситачилик, ҳисоб-китоб операцияларни амалга оширади. Замонавий тижорат банклари асосан акционерлик шаклида ташкил қилинади. Тижорат банклари: актив операциялар, пассив операциялар, воситачилик ва ишонч операциялари ҳамда бошқа қатор операцияларни бажаради. Молиявий воситачи муассасалар таркибида суғурта муассасаларининг аҳамияти юксакдир. Умуман, суғурта муносабатлари молиявий муносабатларнинг таркибий қисми сифатида аксарият иқтисодчи олимлар суғуртани молия тизиининг алоҳида бўғини сифатида қарайдилар. Суғурта муносабатлари - унда қатнашувчи субъектлар ўртасидаги хўжалик субъектлари иқтисодий фаолияти натижасида вужудга келувчи эҳтимолли зарарларни қоплаш ёки суғурта ҳолатларини содир бўлиши оқибатлари билан боғлиқ хўжалик субъектлари йўқотишларини тенглаштириш учун мўлжалланган суғурта фондига мақсадли бадаллар ҳисобига алоҳида пул фондларини шакллантириш бўйича қайта тақсимлаш муносабатлари мажмуасидир. 4. Давлат қарзларини бошқариш муаммолари. Давлат қарзларини бошқарувига нисбатан асосан қонуний ва сиёсий асосдаги таклифлар билан бир қаторда маъмурий чоралар бўйича ҳам қатор таклифлар кўрсатиб ўтилган. Уларнинг асосийлари қуйида келтирилган. 1. Марказий хукуматнинг қарздорлиги ягона вазирликка йўналтириш лозим. Кўпчилик давлатларда бу Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Унинг таркибида эса ғазначилик, бу эса қуйидагиларни билдиради:- бирорта бошқа вазирлик учинчи томондан ёки Молия вазирлигидан ссуда олмаслиги лозим. Учинчи томонга давлат кафолатлари Молия вазирлиги томонидан тасдиқланиши лозим; ғазначилик депозитлари бўйича қолдиқлар Марказий банкда сақланиши лозим. 2. Ғазначилик маблағларини оптимал бошқариш нуқтаи назардан олиб қаралганда Марказий банк томонидан давлатга берилган кредитлар Овердрафт механизми ердамида амалга оширилиши лозим. Яъни аниқ тўлов муддатлари кўрсатилмасдан ва Марказий банкда Ғазначиликнинг ягона ҳисоб рақамларидан фойдаланган холда амалга ошириш лозим. Бу каби холатларда Марказий банк ссудалари давлатга бозор фоиз ставкаларида берилиши лозим. Шу каби фоиз ставкалари давлатнинг Марказий банкдаги депозитлари бўйича ҳам тўланиши лозим. Шу каби бир хил фоиз ставкалари Овердрафт тўловлари амалга ошириладиган ягона ҳисобнинг дебит ва кредит қолдиклари бўйича қўлланиши лозим. Бу фоиз ставкалари қайсидир бунга мос холдаги бозор қисқа муддатли ставкалари асосида аниқланиши лозим ва доимий равишда кўриб чиқилади (ҳар ойда ҳар кварталда) 3. Марказий банк давлатнинг молиявий агенти вазифасини бажариши лозим. Хатто давлат қарзлари бошқарувида қарорлар қабўл қилиш бўйича охирги жавобгарлик Молия вазирлигига юклатилган бўлса ҳам бу қарорлар Марказий банк билан келишилиши лозим. Бу каби кординацияни амалга ошириш учун икки томоннинг юқори даражадаги вакилларидан ташкил топган қумита тузилиш мумкин. Марказий банкнинг мустақиллигини аниқлаш даражаси барча давлатларни олдидаги жиддий ва мураккаб вазифалардан ҳисобланади.