170
882-савол. Вазирлар Маҳкамаси солиқ тўловчига қайси солиқларни
қанча муддатгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини
беришга ҳақли?
Жавоб:
Вазирлар Маҳкамаси солиқ тўловчига ҳар қандай солиқ бўйича
кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини уч йилгача муддатга
беришга ҳақли.
883-савол. Солиқ имтиёзи бу нима?
Жавоб:
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги афзалликлар,
солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти.
884-савол. Янги солиқлар ва йиғимлар белгиланишини назарда
тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қачон амалга
киритилади?
Жавоб:
Расман эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ой ўтгач.
Do'stlaringiz bilan baham: