Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/255
Sana22.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#840030
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   255
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

628-савол. Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса 
техникасини қўллаган ёки сотиб олувчига квитанциялар, талонлар, 
чеклар ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони 
амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик, учун қандай 
миқдорида жарима назарда тутилган? 
Жавоб: 
Етти миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
629-савол. Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб 
терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши, учун 
қандай миқдорида жарима назарда тутилган? 
Жавоб: 
Йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб 
бўлади. 
630-савол. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан даромадлар ва 
(ёки) харажатларни ҳисобга олиш (даромадлар ва харажатлар ҳисобини 
юритиш китоби) қоидаларини бузиш учун қандай миқдорида жарима 
назарда тутилган? 
Жавоб: 
Беш юз минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
631-савол. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) учун 
қандай миқдорида жарима назарда тутилган? 
Жавоб: 
Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси 
суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
632-савол. Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини 
бузиш учун қандай миқдорида жарима назарда тутилган? 
Жавоб: 
Маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада 
кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг йигирма фоизи миқдорида 
жарима солишга сабаб бўлади. 
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ 
ДЕПАРТАМЕНТИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
 
 
ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ 
БОШҚАРМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР 
 
633-савол: Акциз солиғи тўловчилар кимлар? 
Жавоб: 
Солиқ кодексининг 283-моддасига асосан
 
акциз солиғини 
тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб 
қуйидаги шахслар эътироф этилади: 


131 
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган 
товарларни 
(акциз тўланадиган товарларни)
ишлаб чиқарувчилар; 
2) табиий газни истеъмолчиларга реализaция қилишни амалга 
оширувчилар; 
3) бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализaция 
қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали, 
шунингдек газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари 
орқали реализaция қилишни амалга оширувчилар. Ушбу бўлимни қўллаш 
мақсадида якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель 
ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади; 
4) оддий ширкат иштирокчиси бўлган, оддий ширкат шартномаси 
доирасида амалга ошириладиган акциз тўланадиган товарни ишлаб чиқариш 
билан боғлиқ бўлган фаолият бўйича оддий ширкат ишларини юритиш 
вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс; 
5) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали акциз 
тўланадиган товарларни олиб ўтувчилар. Божхона тўғрисидаги қонунчиликка 
мувофиқ мазкур шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади. 
Қуйидагилар ҳам солиқ тўловчилар деб эътироф этилади: 
1) телекоммуникaция мобил алоқа хизматларини (акциз тўланадиган 
хизматларни) кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари; 
2) Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали 
амалга оширадиган, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи 
ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик 
шахслари. 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish