1164-савол. Қайси ҳолатларда иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин?
Жавоб: Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан:
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёки корхонанинг тугатилганлиги;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;
ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги.
ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги.
ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда.
1165-савол. Қайси ҳолларда иш берувчининг ташаббусига кўра ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қуйилмайди?
Жавоб: Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
1166-савол. Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Меҳнат кодексининг 95-моддасига асосан, ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.
Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
1167-савол. Ходим томонидан мунтазам равишда меҳнат интизомини бузиб ва унга юклатилган вазифаларни тўлақонли бажармаса иш берувчи унга нисбатан қандай чоралар кўриш мумкин?
Жавоб: ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини ёки ички меҳнат тартиб қоидаларини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий ёки моддий жавобгарлик чораси кўрилади.
таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга зид ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади ва иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини (Меҳнат кодексининг 100-модда 3-қисмибилан)бир томонлама бекор қилиниши мумкин.
Меҳнат шартномасини иш берувчининг (Меҳнаткодексининг100-моддаси 2-қисми 3 ва 4-бандлари бўйича) ташаббусига кўра бекор қилиш тартиби:
ходим иш берувчи томонидан бўшатиш нияти тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади;
касаба уюшмасининг розилигини олиш;
иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилади ёки унга мутаносиб компенсaция тўланиши мумкин;