Ушбу соҳада қандай муаммолар мавжуд? Аҳолига сифатли давлат хизматларини кўрсатишда нималар тўсқинлик қилмоқда?
Президентнинг 2019 йил 30 октябрдаги фармони билан, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланди. Шунингдек, мораторийнинг 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилиши ва бу давр мобайнида ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилиши белгилаб берилди.
Мораторий қуйидагиларга тадбиқ этилмайди:
· табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг хаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарнинг санитар кесиш ва қирқишга;
· ёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган дарахтлар ҳамда буталарни (терак ва тез ўсувчи бошқа навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга;
· плантацияларда ўстиралаётган ва/ ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган дарахтлар ҳамда буталарни кесишга.
Аслида, дарахтлар ва буталар кесилишига мораторий жорий этилишидан мақсад – бугунги кунда кенг кўламда қурилиш ишлари амалга оширилиши билан боғлиқ, десак муболаға бўлмайди. Айнан қурилиш ишлари амалга оширилаётган вақтда дарахтлар кўпроқ кесилиши ёки нобуд бўлиши кузатилмоқда. Ана шу дарахтлар кесилишининг олдини олиш, уларни сақлаб қолиш мақсадида ҳам мораторий жорий қилинган эди.
Бироқ, амалда ҳанузгача ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари учраб турибди. Бундай қонунбузарликлар ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кўпайганини қандай изоҳлаш мумкин?
Тизимли муаммолардан яна бири – жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган аризаларни кўриб чиқиш муддатларининг қўпол равишда бузилиши, шунингдек, аризаларни кўриб чиқишда асоссиз рад этилиш ҳолатлари ҳисобланади.
Бунинг натижасида, республикамизда 2019 йил давомида ваколатли орган вакиллари томонидан рухсатнома бериш жараёнида 367та қонунбузилишга йўл қўйилгани аниқланиб, соҳа вакилларига нисбатан Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 19 та тақдимномалар киритилиб, давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини бузган 26 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.
Албатта, ушбу йўналишдаги давлат хизматлари кўрсатилиш сифатини яхшилаш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилишини таъминлаш билан бир қаторда, барча давлат органлари биргаликда тизимли ишлар олиб бориши, ёш авлодни табиатга муҳаббатли қилиб ўқитиш, тарбиялаш, аҳолининг барча қатламини мазкур соҳага кенгрок жалб этиш ҳамда табиатнинг бир бўлаги эканимизни ҳис этиш мақсадга мувофиқ бўларди.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, атроф-муҳит, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни келажак авлодга бор таровати билан етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Davlat o‘rmon fondiga kirmaydigan yerlarda daraxtlar va butalardan foydalanishni tartibga solish va ulardan foydalanish sohasida ruxsat berish tartibini yanada takomillashtirish to‘g‘risida
Respublikada ko‘kalamzorlashtirish ishlarini yanada rivojlantirish, davlat o‘rmon fondiga kirmaydigan yerlarda daraxtlar va butalardan foydalanishni tizimlashtirish va ulardan foydalanish uchun ruxsat berish tartibini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Davlat o‘rmon fondiga kirmaydigan yerlarda daraxtlar va butalarni ekish, parvarish qilish, kesish hamda daraxtlarni xatlovdan o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi O‘rmon xo‘jaligi davlat qo‘mitasi hamda Fanlar akademiyasi bilan birgalikda 2019-yil 1-martgacha davlat o‘rmon fondiga kirmaydigan yerlardagi daraxtlarni xatlovdan o‘tkazish bo‘yicha metodik qo‘llanmani ishlab chiqsin va amalga kiritsin.
3. Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari vazirliklar va idoralar, O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi bilan birgalikda 2019-yil 1-iyungacha davlat o‘rmon fondiga kirmaydigan yerlardagi daraxtlar xatlovdan o‘tkazilishini ta’minlasin.
4. O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi o‘rinbosari — “O‘zbekiston temir yo‘llari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi raisi B.T. Qo‘chqorov, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.
Do'stlaringiz bilan baham: |