Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ



Download 54,99 Kb.
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi54,99 Kb.
#72927
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУЛК ИЖАРАСИ НИЗОМИ 102

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 8 апрель,
102-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорига 
ИЛОВА
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат мулкини ижарага бериш тартибини белгилайди.
Чет элдаги давлат мулкини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шартлар ва тартибда амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг амал қилиши турар жойлар, ер участкалари, ер ости бойликлари участкалари, театр-томоша корхоналарининг мол-мулкини ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат мулки — давлат корхоналари ва бюджет ташкилотлари балансидаги мол-мулк, шунингдек юридик шахсларнинг оммавий мулкни бошқарувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз уларга берилган мол-мулки (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно);
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;
балансда сақловчи — ижарага берилаётган давлат мулки унинг балансида ҳисобга олинган юридик шахс;
ижарага олувчи — ушбу Низомда белгиланган шартларда ва тартибда давлат мулки бўйича ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс.
3. Ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулк ижарага берилиши мумкин.
4. Давлат мулки уларга нисбатан ижарага берувчида:
илгари тузилган давлат мулки ижараси шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;
уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида ишончли маълумот мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.
5. Агар ижарага бериш натижасида балансда сақловчининг ишлаб чиқариш ва/ёки молиявий кўрсаткичлари ёмонлашса ва/ёки бюджетдан молиялаштиришнинг назарда тутилган лимитларидан ортиқ бўлса, давлат мулки ижарага берилиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юқори турувчи ташкилот ёки муассис (мавжуд бўлганда) билан келишган ҳолда балансда сақловчи томонидан ҳужжатлар билан асосланиши керак.
6. Ижарага берилган давлат мулки (унинг бир қисми), шунингдек давлат мулкини (унинг бир қисмини) ижарага олиш бўйича ижарага олувчининг ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки бошқача тарзда ижарага олувчи томонидан учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган давлат мулкини учинчи шахсларга, шу жумладан субижара шартларида беришга ҳақли эмас.
Ижарага олувчи мол-мулкни соз ҳолатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шарт.
7. Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати беш йилни ташкил этади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
8. Давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
Ушбу мақсадларда ташаббус кўрсатувчи давлат мулки жойлашган жойдаги ижарага берувчига:
давлат мулкининг тавсифини ва у жойлашган жойни;
балансда сақловчини (бундай маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда тегишли таклифни тақдим этади.
Таклиф кўриб чиқилиши ва таклиф олинган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ташаббус кўрсатувчига асосланган жавоб юборилиши шарт.

Download 54,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish