Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида


III. Давлат мулкини ижарага бериш тартиби



Download 54,99 Kb.
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi54,99 Kb.
#72927
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МУЛК ИЖАРАСИ НИЗОМИ 102

III. Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
11. Ижарага берувчи давлат мулкини ижарага бериш мақсадида:
ижарага берилаётган давлат мулкини хатловдан ўтказади;
ижарага берилаётган давлат мулкига юклатилган мажбуриятларни аниқлайди ва улар ҳақида маълумот тайёрлайди;
ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини тузади;
ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш шартларини, ижара объекти, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;
ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини эълон қилади;
давлат мулки ижарасига буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилишини, махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
потенциал ижарага олувчиларнинг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) талаби бўйича уларга ижарага берилаётган мол-мулк, унинг тавсифлари билан танишиш имкониятини беради;
ижарага берилаётган мол-мулкни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни балансда сақловчи ҳамда коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар билан келишади (зарурият бўлса);
қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
12. Давлат мулки даврий нашрларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисида мажбурий тарзда эълон қилиш шарти билан (чоракда камида бир марта) ижарага берилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Эълонда қуйидаги маълумотлар берилади:
ижарага берувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони ва факси, электрон почта манзили;
ижарага берилаётган давлат мулкининг номи, миқдори, тавсифи ва таркиби, у жойлашган жой, балансда сақловчининг номи;
ижара муддати;
давлат мулкини ижарага бериш шартлари, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари;
ижарага берувчининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар.
Ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма мурожаат қилган тақдирда шартнома ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган давлат мулки ижарасининг энг кўп муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, ушбу ижара объекти бўйича мажбурий эълон берилмасдан, белгиланган тартибда узайтирилади. Ушбу энг кўп муддат тугагач давлат мулки умумий асосларда ижарага берилади.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
13. Ҳар бир ижара шартномаси бўйича буюртманомалар ижарага берувчи томонидан фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида эълон берилгандан кейин биринчи буюртманома рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб, ҳар бир буюртманомага тартиб рақами берилган ҳамда буюртманома берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда, беш иш куни мобайнида махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
Кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин тушган талабномаларни (буюртманомаларни) кўриб чиқиш икки иш кунидан ошмайдиган муддат мобайнида амалга оширилади.
Талабгорлар (талабгор) талабномаларни (буюртманомаларни) кўриб чиқишда қатнашиши мумкин. Буюртманомаларни кўриб чиқишда қатнашмаган талабгор кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёзма равишда (факс, электрон почта, почта орқали) хабардор қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
14. Талабгорларнинг буюртманомаларини кўриб чиқиш балансда сақловчи ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида ижарага берувчи ҳузурида ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқилади, кўриб чиқиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
Комиссия иши регламенти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.
15. Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар тушган тақдирда ижара шартномаси ижаранинг белгиланган шартларига риоя қилинган ҳолда ижарага берилаётган давлат мулки учун ижара тўловининг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.
Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда ижара шартномаси, агар талабгорлардан бири буюртманомаларни кўриб чиқиш жараёнида ижара тўловининг дастлабки таклифидан ортиқ бўлган миқдорда ижара тўловини таклиф этмаса, бошқалардан олдин буюртманома берган талабгор билан тузилади. Ушбу ҳолатда шартнома ижара тўловининг энг юқори миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарган ижарага олувчи бошқа шартлар тенг бўлган тақдирда янги муддатга ижара шартномасини тузишда бошқа талабгорлар олдида устунлик ҳуқуқига эга бўлади, транспорт воситалари ижараси бундан мустасно.
Фақат бир нафар талабгордан буюртманома тушган тақдирда ижара шартномаси унинг таклифлари тегишли эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган тақдирда у билан тузилади ёхуд унга ижара шартномаси тузишнинг сабаблари асосланган рад жавоби юборилади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
Бунда навбатма-навбатлик тартибида:
бюджет ташкилотлари;
халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ўз фаолиятини амалга оширувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳлар давлат мулки ижара шартномасини тузишнинг устунлик ҳуқуқига эга бўладилар, улар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлаштирилади, улар учун ижара тўловининг нул ставкаси белгиланган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
балансида сақловчининг юритишида бўлган ташкилотлар, шунингдек балансида сақловчининг юқори ташкилоти (муассасаси) ҳисобланган вазирликлар (идоралар)нинг таркибий бўлинмалари;
кичик тадбиркорлик субъектлари;
нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат мулки ижара шартномасини тузишнинг устунлик ҳуқуқига эга бўладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан бешинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)
15-1. Амал қилиш муддати навбатдаги йилга ўтадиган кўчмас давлат мулки ижара шартномаси бўйича бўлажак йил даври учун ижара тўлови белгиланган тартибда бўлажак йилга ижара тўловининг энг кам ставкаларига мувофиқ белгиланади.
Ушбу Низом 15-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шартларга мувофиқ тузилган, амал қилиш муддати кейинги йилга ўтадиган кўчмас давлат мулки ижара шартномаси бўйича келгуси йил даври учун ижара тўлови олдинги ва келгуси йил учун энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ижара тўлови тафовутига мутаносиб равишда кўпаяди ёки камаяди.
Ижарага олувчи келишмаган тақдирда ижара шартномаси бекор қилинади ва ижара объекти белгиланган тартибда ижарага берилади.
(15-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 48-сон, 494-модда)

Download 54,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish