“Ёш олимларнинг фундаментал ва амалий тадқиқотлари” ва “Ёш олимларнинг академик харакатчанлиги” дастурларини кенгайтириш лозим деб ҳисоблаймиз; - “Ёш олимларнинг фундаментал ва амалий тадқиқотлари” ва “Ёш олимларнинг академик харакатчанлиги” дастурларини кенгайтириш лозим деб ҳисоблаймиз;
- “Ёш олимларнинг академик харакатчанлиги” дастури доирасида, вилоятларда ишлаётган ёш олимларимиз учун Тошкент шаҳридаги етакчи лабораторияларда тадқиқот ўтказиш имкони яратилмоқда. Вилоятлардаги 18 нафар ёш олим бундай имкониятга эга бўлди холос. Ҳудудлардаги ёш олимларга кенгроқ имконият яратиш мақсадида улар сонини 3 баравар орттириш режалаштирилган;
- Ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, етакчи олий таълим муассасаларида старт-ап майдончаларини ташкил этиш, уларни Давлат илмий-техника дастурлари доирасида молиялаш механизмини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда;
- Фан ва технологиялар агентлигида “Старт-ап ва бизнес инкубаторларни ривожлантириш” ва “Ўзбекистонда мехатроника ва робототехника истиқболлари” мавзуларида илмий-амалий конференциялар ташкил этиш режалаштирилган.
- Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |