Bog'liq Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида
4-боб. Давлат фуқаролик хизматига кириш 19. Давлат фуқаролик хизматига кириш ҳуқуқига шахсий ва касбий лаёқатга эга, давлат лавозимларини эгаллаш учун таълим ва саломатлик даражаси бўйича тўғри келадиган, малака талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эга.
Қонун ҳужжатлари билан айрим тоифадаги давлат фуқаролик хизматчиларига давлат фуқаролик хизматига кириш учун минимал
ва максимал ёш белгиланиши мумкин.
20. Қуйидаги шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин эмас:
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, агар давлат лавозимининг малака талабларда бошқача қоида белгиланмаган бўлса;
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
суд томонидан белгиланган муддатга давлат лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар;
давлат лавозимини эгаллаш учун саломатлиги ҳолати бўйича малака талабларга тўғри келмайдиганлар;
ушбу Низомнинг 15-моддасида назарда тутилган давлат фуқаролик хизматчиси мақоми билан боғлиқ бўлган чекловларни ўзига қабул қилишни рад этганлар;
давлат фуқаролик хизматига кириш пайтида қонунда белгиланган тартибда судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган бўлса;
давлат фуқаролик хизматига киришига қадар бир йил давомида давлат фуқаролик хизматчиси обрўсини ва давлат фуқаролик хизмати нуфузини туширадиган ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганлар;
давлат хизматига киришидан олдин икки йил ичида эгаллаб турган лавозими малака талабларига нолойиқлиги, хизмат фаолиятинини самарадорлиги пастлиги сабабли давлат фуқаролик хизматидан озод этилганлар.
21. Мазкур Низомнинг 17 бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича маълумотларни сохталаштириш ёки тақдим этмаслик давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади.
Давлат фуқаролик хизматчиси номини дискредитация этувчи ва давлат фуқаролик хизмати нуфузини туширадиган интизомий қилмишлар
ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйҳати Агентлик томонидан белгиланади.
22. Давлат фуқаролик хизматига кириш усуллари кўйидагилардан иборат:
давлат лавозимига сайланиш;
давлат лавозимига тайинланиш.
23. Давлат лавозимига сайланиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
24. Давлат лавозимига тайинланиш танлов асосида амалга оширилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
25. Давлат лавозимини эгаллаш учун танлов бўш лавозимни эгаллаш учун мазкур лавозим малака талабларига мувофиқ энг муносиб номзодни аниқлаш учун ўтказилади.
26. Давлат лавозимига тайинлаш тўғрисидаги маъмурий қарор давлат фуқаролик хизматчиси билан меҳнат шартномасини тузиш учун асос ҳисобланади. Давлат фуқаролик хизматчиси билан меҳнат шартномаси ёзма равишда тузилади.
Давлат фуқаролик хизматчиси билан меҳнат шартномаси белгиланмаган муддатга тузилади.
27. Давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий йиғма жилдида давлат хизматчиси ва давлат фуқаролик хизматини ўташ ҳақидаги маълумотлар сақланади. Давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий йиғма жилдига давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни тўплаш ва киритиш таъқиқланади.
Битта давлат фуқаролик хизматчисининг бир нечта шахсий йиғма жилди юритилишига йўл қўйилмайди.
28. Давлат фуқаролик хизматчисига белгиланган намунадаги хизмат гувоҳномаси берилади.
Хизмат гувоҳномаси учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
Давлат фуқаролик хизмати тугаганда хизмат гувономаси уни берган давлат органи ёки ташкилотга қайтарилиши лозим.