Педагогик маҳорат - ўқитувчининг шахсий (болажонлиги, хайриҳоҳлиги, инсонпарварлиги, меҳрибонлиги ва ҳ.к.) ва касбий (билимдонлиги, зукколиги, фидойилиги, ижодкорлиги, қобилияти ва ҳоказо.) фазилатларини белгиловчи хусусият бўлиб, ўқитувчининг таълим-тарбиявий фаолиятида юқори даражага эришишини, касбий маҳоратини доимий такомиллаштириб бориш имкониятини таъминловчи фаолиятдир.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, қуйидаги тўртта компонент педагогик маҳоратнинг асосий ташкил этувчилари ҳисобланади:
- ўқитувчилик касбига садоқат;
- ўз фанини ўқитиш методикасини мукаммал
билиши;
- педагогик қобилиятларини намойиш эта
олиши;
- педагогик техникани ўз ўрнида қўллай билиши.
Ўқитувчининг касбий педагогик тайёргарлиги шартли равишда қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
ўқитувчи-нинг шахсий фазилат-лар бўйича тайёргар-лиги;
ўқитувчи-нинг руҳий- психоло-гик тайёргар-лиги;
ўқитувчи-нинг ижтимоий - педагогик ва илмий - назарий жиҳатдан тайёргар-лиги;
ўқитувчи-нинг махсус ва ихтисос-ликка оид услубий билимлар-ни эгаллаб бориши;
Педагогик маҳоратнинг муҳим таркибий қисмлари
Педагогик
одоб
Педагогик
қобилият
Педагогик мулоқот маданияти
Педагогик релаксация
Педагогик
такт (назокат)
Педагогик
техника
Нутқ
техникаси
Коммуникатив таъсир кўрсатиш қобилияти
Педагогик
маданият
Педагогик
ижодкорлик
Педагогик
билимдонлик
Педагогик
тажриба
Педагогик маҳоратни эгаллаш воситалари: - Мустақил ўқиб-ўрганиш (педагогика фанида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ҳақида маълумотларни берувчи янги адабиётлар, интернет материаллари, портал, вақтли матбуот саҳифаларида чоп этилаётган маълумотлар, шунингдек, илғор технологиялар билан танишиб бориш, уларда илгари сурилаётган ғояларни умумлаштириш, хулосалаш асосида мустақил лойиҳаларни тайёрлаш).
- Тажрибали устоз ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш (таълим муассасасидан четга чиқмаган ҳолда ташкил этилиб, вақт ва иқтисодий нуқтаи назардан самарали саналади. Тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш, улар томонидан ташкил этилаётган машғулотларни кузатиш, таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Бу борада олинган таассуротларни умумлаштириш асосида хулоса чиқариш мақсадга мувофиқдир).
- Ўқитувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ва институтларида касбий малака ва кўникмаларини ошириш.
- Доимий равишда илмий анжуманлар (назарий ва амалий конференция ҳамда семинарлар, педагогик ўқиш ҳамда тренинглар) да фаол иштирок этиш.
- Республика ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасаларида ўз тажрибаларини ошириш, касби бўйича энг сўнгги маълумотларни ўрганиш.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |