Жавоб:
Анвар ва Раъно.
Қуйидаги мисралар муаллифи ким?
Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға,
Тун кунингни айлагали нурпош,
Бирисин ой англа бирисин қуёш.
Жавоб:
Алишер Навоий.
Эгалик қўшимчаларини айтинг.
Жавоб:
м, -им, -нг, -инг, -си, -и, -миз, -имиз, -нгиз, -ингиз.
Эзгулик, яхшилик, меҳр, муҳаббат, бахт, қувонч сўзлари маъносига кўра қайси сўз туркумига киради?
Жавоб: От (мавҳум отлар) сўз туркуми.
Гимназия ҳақида шеър ёзган шоирнинг номини кўрсатинг.
Жавоб:
Фурқат.
Равишнинг маъносига кўра қандай турлари бор?
Жавоб:
Пайт равиши, ҳолат равиши, миқдор-даража равиши, ўрин равиши, сабаб равиши, мақсад равиши.
Тартиб сонлар нимани билдиради?
Жавоб:
Предметнинг жойлашиш тартибини билдиради.
Феълларда қандай майллар бор?
Жавоб:
Аниқлик майли, буйруқ-истак майли, шарт майли, мақсад майли.
Ушбу гап эргашган қўшма гапнинг қайси турига мансуб?
Жавоб:
Тилагимиз шуки, ҳаммангиз эл хизматига камарбаста фарзандлар бўлинглар. Кесим эргаш гапли қўшма гап.
Гапдаги вазифасига кўра боғловчиларнинг қандай турлари бор?
Жавоб:
Гапдаги вазифасига кўра боғловчилар икки хил бўлади: тенг боғловчилар ва эргаштирувчи боғловчилар.
“Урушнинг сўнгги қурбони” асарининг муаллифини айтинг.
Жавоб:
Ўткир Ҳошимов.
«Қўли гуллар чўлни бўстон этар», - деди бобом. – Кўчирма гап.
Ушбу кўчирма гапни ўзлаштирма гапга айлантиринг.
Жавоб:
Бобом қўли гуллар чўлни бўстон этишини айтди.
Берилган мақолни рус тилига таржима қилинг.
Етти ўлчаб бир кес.
Do'stlaringiz bilan baham: |