Жавоб:
Феъл сўз туркуми.
Навоийнинг форсча шеърий тўплами нима деб аталган?
Жавоб:
“Девони Фоний”.
Халқ топқирлиги, зукко ва донолигини билдирувчи фольклор жанрлари қайси?
Жавоб:
Топишмоқ, мақол, матал.
Сифатнинг гапдаги асосий вазифаси қандай?
Жавоб:
Аниқловчи.
Бирор шахснинг меҳнат ва ижтимоий фаолияти, унинг хислатлари ва ҳулқи ҳақида ёзилган ҳужжатнинг номи нима?
Жавоб:
Тавсифнома.
Бадиий адабиётнинг асосий иш қуроли нима?
Жавоб:
Сўз.
Адабий турлар қандай бўлинади?
Жавоб:
Шеърий, насрий, саҳнага мўлжалланган.
Ҳамсачиликни бошлаб берган улуғ хамсанавис ким?
Жавоб:
Низомий Ганжавий.
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нечта ундош фонема бор? Уларни айтиб беринг.
Жавоб:
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ундош фонемалар 23 та. Улар қуйидагилар: b, v, g, d, z, j, y, k, l,m, n, p, r, s, t, f, x, ch, sh, q, g‘, h, ng.
Ҳуқуқ, жиноий ва маъмурий кодекларга оид саволлар
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат – “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТУРЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
МАЪМУРИЙ ЖАЗО
Маъмурий жазо – маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан ваколатли органлар (мансабдор шахслар)нинг қарори билан қўлланиладиган ва ҳуқуқбузарни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
1. Жарима;
2. Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
3. Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
4. Муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
5. Маъмурий қамоққа олиш.
Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб, 2 ойдан кечиктирилмай қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |